Маълумот учун: Хитойнинг халқора сиёсатдаги тарихидан

217
0

Маълумот учун: Хитойнинг халқора сиёсатдаги тарихидан

 (Мустамлака давридан СССР қулагунга қадар)

 Мустамлакачилик даври

Британия мустамлакачилиги Хитойга (Цин) 1840-43-йиллари “афюн уруши” орқали кириб келган. 1844-йили Франция ва АҚШ мустамлакачилиги кириб ҳам келди. 60-80-йиллар оралиғида Англия жанубий вилоятларни, Франция жанубий-ғарбий ҳудудларини, Германия Шаньдун ярим оролини, Япония Тайванни, Россия Маньчжурияни ўз назоратига олди.

 1898-1900-йиллари ихетуанлар қўзғолони бўлиб ўтди. Мазкур қўзғолон Европада “боксёрлар қўзғолони” деб номланди. Чунки, қўзғолончилар сафида будда оқимидаги “кунг-фу”чилар кўпчиликни ташкил этар эди. Улар “Цинни қўллаймиз, ажнабийларни йўқотамиз” деган шиор билан чиқишди ва мустамлакачиларга ҳужум қилиб, улкан зиён етказишди. Мустамлакачилар уларга қарши экспедиция юборди ва Цин ҳукумати мустамлакачиларга қўшилишга мажбур бўлди. Қўзғолонлар бостирилганидан сўнг мустамлакачилардан узр сўраб, уларга имтиёзлар бериб, ҳаражатларини қоплаб, товон пули ҳам тўлади.

 1911-1913-йиллари Синьхай қўзғолони натижасида Англия ва АҚШ қўллови билан Хитой Республикаси ташкил этилди, Цин сулоласи ағдарилиб, монархия бекор қилинди.

 1-Жаҳон уруши

 Очофат мустамлакачиларнинг мустамлака талашиши натижасида 1914-йили 1-жаҳон уруши келиб чиқди.

 1914-йилда Япония Хитойга бостириб кириб, Германиядан мустамлакаларини тортиб олди. 1915-йили Хитой империя деб эълон қилинди, бироқ, бир йилдан сўнг империя бекор қилинди. Шундан сўнг Хитой жангари гуруҳлар эгаликларига бўлиниб кетди. Улар асосан Британия-АҚШ ва Японияга қарашли гуруҳлар эди.

 Бунга қадар, 1912-йилда Гуанчжоуда Гоминдан консерватив партияси ташкил этилган эди. 1921-йили Хитой коммунистик партияси ташкил этилди. 1924-йили СССР қўллови билан Гоминдан партияси ва коммунистик партия ҳамкорга айланишди. Конституция тузилиб, татбиқ этила бошланди. Бироқ, 1926-йили Британия ва АҚШ қўллови билан гоминданчи Чан Кайши тўнтариш уюштириб, коммунистларни шаҳардан қувиб чиқди. Ҳарбий маслаҳатчиларни Германия (Веймар Республикаси)дан чақиртириб, машҳур “Шимолий юриш”ни уюштирди. Қарши чиққанларни, асосан, коммунистларни шафқатсиз қирди. 1927-йили Чан Кайши Хитой республикасини ташкил этди, ўзи унинг президенти бўлди. Бу давлат АҚШ ва Британия томонидан тан олинди

 2-жаҳон уруши

 Германияда ҳокимиятга Гитлер келиши ортидан, коммунистларга қарши кайфиятда, Германиянинг Чан Кайшига кўрсатаётган ёрдамлари кучайди. Бироқ, Советлар Иттифоқининг кучли аралашуви орқали Гоминдан партияси 1936-йили коммунистик партия билан Японияга қарши бирлашган фронт тузишга мажбур бўлди.

 2-жаҳон уруши арафасида Япония Хитойни босиб олишга бўлган ҳаракатларини бошлади. Шу сабабли 1937-йили Хитой СССР билан шартнома тузишга мажбур бўлди ва “бир-бирига ҳужум қилмаслик” шартномаси имзоланди. Шундан сўнг Советлар Иттифоқи Чан Кайши ҳукуматига ҳарбий ва иқтисодий кўмак кўрсата бошлади, Германиянинг ёрдами узиб ташланди.

 Мустамлакачиларнинг ўзаро мустамлака талашишлари натижасида 1939-йили 2-жаҳон уруши келиб чиқди.

 2-жаҳон урушида “иттифоқчилар” ғолиб чиқиб, 1945-йили БМТни ташкил этишди. АҚШ, Британия, Франция, СССР, Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларига айланишди. Хитойдаги навбатдаги халқаро кураш АҚШ билан СССР ўртасида давом этди. Хитойда фуқаролар уруши юзага келиб, АҚШ гоминданчиларни, СССР компартияни қўллаб-қувватлади.

 1949-йили гоминданчилар мағлубятга учраб Тайванга суриб чиқарилди. Коммунистлар Хитой Халқ Республикасини ташкил этишди, Тайван эса Хитой Республикаси деб номланди. Хитойнинг БМТдаги ўрни бу иккиси ўртасида талашга тушди (кейинчалик Хитой Халқ Республикаси АҚШ сиёсатига рози бўлганидан сўнг 1971-йилда БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги доимий аъзолик унга ҳам тегди).

 1950-йили Хитой билан СССР ўртасида “Совет-Хитой ўзаро дўстлик, иттифоқ ва ғамхўрлик шартномаси” имзоланди.

 2-жаҳон урушидан кейин ҳам мустамлакачиларнинг мустамлака талашишлари давом этди.

 1946-54-йиллар оралиғида 1-Ҳиндихитой уруши бўлиб ўтди. Бунда Ҳиндихитой ўлкаларини Франциядан тортиб олиш учун бир томонда СССР ва Хитой, иккинчи тарафда мустамлакаларини сақлаб қолиш учун Франция турди, уни АҚШ ва Британия қўллаб-қувватлади. Бу уруш Вьетнамни икки бўлиниши билан ниҳоясига етди.

 1957-74-йиллари 2-Ҳиндихитой уруши бўлиб ўтди. Бунда бир томонда СССР ва Хитой турган бўлса, иккинчи томон АҚШ бўлди. Уруш жанубий ва шимолий Вьетнамни соцалистик давлатга бирлашиши билан якунланди.

 Шундан сўнг, АҚШ социалистик лагерда бўлиниш пайдо қилиш ва Хитойдан СССРга қарши торози тоши сифатида фойдаланишга муваффақ бўлди. Аслида СССРда Хрущчев ҳокимият тепасига келганидан сўнг Хитой билан Советлар Иттифоқи ўртасида қарама-қаршиликлар бошланиб, 60-йиллар охирида бу келишмовчиликлар чўққисига етди. Уларнинг ўртасида чегара можаролари келиб чиқди.

 1979-йили икки социалистик-мустамлакачи державалар ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўлиб ўтди. Ўша йили Хитой АҚШ билан дипломатик муносабатлар ўрнатиб, Вьетнамга ҳужум қилди. Чунки, Вьетнам Советлар иттифоқи таъсири остида қолган эди. Бу урушда Хитой Вьетнамни СССРдан тортиб олишга эриша олмади.

 80-йиллардан бошлаб СССР билан Хитой ўртасидаги муносабатларни изга солиш ҳаракатлари бошланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here