Либос — бу сиёсат демакдир!

219
0

Либос — бу сиёсат демакдир!

Мукаррама Қаюмова — Марказий Осиё миқёсида ўзининг антиқа лоиҳалари билан танилган моҳир дизайнер Мукаррама Қаюмова тожик хотин -қизлари либоси хусусида ўз фикрини билдирди.

«Мен узоқ йиллар мобайнида аёллар учун безак либослар борасида тадқиқот олиб бордим, юзлаган проектларимни оммага ҳавола қилдим. Олдинлари мен либосларни шунчаки миллий қадрият, маълум бир элатининг маданият тимсоли деб билардим ва шу ғоя асосида ўз фаолиятимга ёндошар эдим. Бироқ  сўнгги йилларда менинг либос хусусидаги фикрларим тубдан ўзгарди. Мен шундай хулосага келдимки, либос бу нафақат миллий қадрият, балки либос — бу сиёсат демакдир»,  «Бошга кийиладиган дўппи ва бизнинг чакан кўйлагимиз қадимда тожик миллий орнаменти қатори баҳоланар эди. Ҳатто Шўро вақтида мажлисларда юқори лавозимли раҳбарларимиз бошқа миллатлардан ўзининг тўрт бурчли дўпписи билан ажралиб турарди. Бироқ охирги йилларга келиб, муқаддас миллий урф одатларимизга ҳам путур етди, унинг ўрнини тожик миллатига мутлақо ёт бўлган либос тарзи урфиоммга айланиб бормоқда. Биз бир томондан миллатимиз бирлигини сақлаш хусусида бонг урганимиз билан, бошқа тарафдан фуқаролар орасида хориж маданиятига, асосан арабларнинг кийиниш тарзига рағбат тобора кучайиб бормоқда. Бу жуда ачинарли ҳол», дейди Мукаррама Қаюмова.

Қаюмованинг фикрига кўра, Европада аллақачон одамлар ҳижобга бурканган қора либос остида нималар яширинганини билиб олишган.

«Европа мамлакатларида араб либосига нисбатан салбий кўзқараш кузатилмоқда. Одамлар қора ҳижобли аёлларни кўришса хатардан эҳтиёт бўлиб, четлаб ўтишади. Минг афсуслар булсин, биз эса ёт либос ва бегона маданиятни қулоч очиб, билиб-кўриб туриб бағримиздан жой бермоқдамиз» – деди дизайнер Мукаррама Қаюмова.

Изоҳ :

Ўтган йили тожик дизайнерларидан бири ўзининг яланғоч ва ярим яланғоч тавсиридаги расмлари билан кўргазма ташкил қилган эди.

Тожик мусулмонлар ижтимой тармоқлар орқали унга қарши салбий фикрлар билдирди. Кейинчалик у рассом унга нисбатан таҳдидлар қилишаётганини маълум қилган эди.

Яқинда Наргиза Саидова ҳам Пайғамбаримиз с.а.в. шаънларига нисбатан ҳақоратли сўзлар айтди ва бу нарса Мусулмонларнинг ғазабини жунбушга келтирди. Кейин Наргиза Саидова – гарчи нолойиқ иш қилган бўлса ҳам – илмоний ҳукумат томонидан ҳимояга олинди.

Беҳаё рассом, андишасиз Саидова ва юқоридаги «миллат жонкуяри» бўлган “Қаюмовалар” орқали куфр системаси бир ҳодиса юзасидан бизнинг фикримизни, реакциямизни текшириб кўради. Бизда заифлик сезилса, дарҳол тарғибот ишларини кучайтиради, агар жасоратни кузатса, ҳадиксирайди. Аммо фитналарга ишонсак, эртага бир ҳижобли аёл тимсолида қўпорув амалиёти содир этиб, Мусулмонларга, айнан ҳижобли аёллар  зиммасига юклашдан ҳам тап тортмайди улар. Табиийки  куфр тарафдорларини маблағи ва қуролидан бошқа ёрдамчиси йуқ.

 Мусулмоннинг эса, ҳар қандай қурол олдида шижоат билан тура оладиган, ҳақни ботилдан бемалол, хеч  иккиланмасдан ажратиб оладиган Ақидаси ва Иймони бордир.

Мунаввара

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here