ШҲТнинг навбатдаги саммитида асосий – мавзу хавфсизлик масаласи

83
0

ШҲТнинг навбатдаги саммитида асосий – мавзу хавфсизлик масаласи

 Хитой ташқи ишлари вазирлигининг хабар қилишича, хавфсизлик масаласи Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити кун тартибининг асосий масаласига айланади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар қилмоқда.

 “Хавфсизлик ва ривожланиш масалалари саммитнинг энг асосий масалаларидан бири бўлади. Шунингдек, сўнгги йилларда ШҲТ доирасида амалга оширилган ҳамкорликни таҳлил қилиш ҳамда яқин келажак учун режалар тузиш масалалари ҳам кўриб чиқилади”, — деди Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Чжан Ханьхуэй.

 Хитой дипломатининг сўларига кўра, ШҲТ саммитида Хитой иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда террорчиликка қарши кураш соҳасида бир неча ташаббуслар билан чиқади.

 Жорий ҳафтанинг 13-14 июн кунлари Бишкекда ШҲТнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Унда ШҲТ аъзолари бўлган Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади. Шунингдек Ҳиндистон ва Покистон бош вазирлари ҳам иштирок этади.

 Айни дамда Афғонистон, Белоруссия, Эрон и Мўғулистон – ШҲТда кузатувчи, Озаербайджон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка – ҳамкор мақомига эгадир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here