ШҲТ: Ташкилотнинг мақсади

231
0

ШҲТ: Ташкилотнинг мақсади

 13-14-июн кунлари Қирғизистонда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити бўлиб ўтади. Ташкилотни тузиш ташаббускорлари Россия ва Хитой мустамлакачи “державалар”дир. Унинг расмий тиллари – хитой ва рус тилидир. Ташкилот қандай мақсадда ташкил этилгани ушбу давлатларнинг яқин тарихдаги муносабатларига назар солиш орқали ойдинлашади. 

 Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг Россия билан Хитой муносабати “яхши қўшничилик” даражасига кўтарилди. Чунки, Ғарб державалари Иттифоқни қулатишга муваффақ бўлишганидан сўнг ундан ажралиб чиққан “мустақил” мустамлакаларига босқинчилик юришларини бошлаб юборишган эди. Шу туфайли Россия учун унинг мустамлакаларига кўз олайтирмайдиган ҳамкор зарур бўлди.

 Хитой учун ҳам Россия каби “стратегик ҳамкор” зарур эди. Чунки, Хитой ўз ҳудудидан ташқарида мустамлакачилик юришларини бошламаслиги учун АҚШ ҳар доим уни ўз “измидан” чиқармасликка ҳаракат қилиб келган. Шу сабабли АҚШ Япония ва Жанубий Кореяга ҳарбий томондан ўрнашиб олди, Ҳиндистонни унга қарши қайраб туради, Тайван, Тибет, Уйғуристон, Гонконгни “мустақил” бўлишга ундаб туради… Қисқаси, Хитойга шу каби муаммоларни туғдириб туради. Шунинг учун Хитойга ҳам – АҚШ каби муаммо пайдо қилавермайдиган – иттифоқчи зарур эди.

 1996-йили “Шанхай бешлиги” тузилди. Бу ташкилотнинг мақсади вазиятни издан чиқарувчи АҚШ кучларини ташкилотга аъзо давлатлар ичига киришинининг олдини олишга қаратилган эди. Чунки, ўша йили АҚШ Афғонистонда Толибонни ҳокимият тепасига келишига йўл оча бошлаганди. АҚШнинг бундай сиёсати Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистон мусулмонларига ёйилишини олдини олиш учун мазкур ташкилот тузилди. Ўзбекистон ҳукумати Толибонни қўллаган АҚШ сиёсатидан ҳимояланиб, 2001-йили “Шанхай олтилиги”га кирди.

 2001-йили АҚШ дунёда якка ҳукмронлик қилиш сиёсатини олиб бориб, бошқаларнинг мустамлакаларини босиб олишда “экстремизм ва терроризм” баҳоналаридан фойдаланишни кўзлаб қолди. Шу сабабли, Америка шу баҳоналар билан “шанхайчилар” ҳудудига кириб келмаслиги учун, “шанхай олтилиги” янада такомиллаштирилиб, “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти” бўлиб қайта тузилди.

 Толибон АҚШ буйруқларига бош эгмай қўйганидан сўнг, 11-сентябр воқеалари баҳонаси билан Америка Афғонистонни босиб олди. Америка томонидан бу “терроризмга қарши кураш” деб номланди. АҚШнинг бу босқинчилигига ШҲТ қаршилик қилолмади, аксинча унинг “терроризмга қарши курашига” эргашиб, Ўзбекистон ва Қирғизистонда авиабазалар очиб беришга мажбур бўлди.

 2003-йили АҚШ Британияга қарашли Ироқни босиб олди. Шундан сўнг, унинг бундай тортиб олишларига қарши Германия-Франция-Россия учлиги тузилди. Бунинг натижасида Америка чекинди. Мана шундан сўнг ШҲТ қўллови билан 2005-йили Ўзбекистондан АҚШ авиабазаси чиқариб юборилди.

 Ҳозир Хитойнинг оғир саноати жуда яхши ривожланиб, дунёдаги 2-иқтисодга айланди, ҳарбий соҳада 3-ўринда, ядрога эга давлатгина бўлиб қолмай, космик держава ҳам бўлиб қолди, IT соҳасида илгарилаб кетди… Шу сабабли Хитойда “ўзини-ўзи изоляция қилиш”дан воз кечиб, ташқи мастамлакачилик юришларини амалга ошириш иштиёқи пайдо бўлди. “Бир макон, бир йўл” лойиҳасини амалга ошира бошлади. (Шу сабабли ҳам АҚШ уни “№1-стратегик рақиб” сифатида қабул қилди). Бунинг акси ўлароқ, Россиянинг оғир саноати ривожланмади, хом-ашё сотиб кун кўрадиган давлатга айланди, шу туфайли ҳарбий қуввати ҳам ортга кета бошлади. Ғарб давлатлари санкциялари касофатидан Хитойга ён беришга мажбур бўлди.

 Шулар сабабли Хитой ШҲТ орқали ўзининг Ўрта Осиёга нисбатан иқтисодий таъсирини оширишга жиддий эътибор қарата бошлади. Саммитларда иқтисодий келишувлар асосий ўринни эгаллаб қолди. Буни биз Хитой билан Ўрта Осиё давлатлари ўртасидаги инвестиция, қарз, савдо, коммуникация ва ишлаб чиқариш корхоналари қуриш соҳасидаги шартномаларда кўриб турибмиз.

 Ҳозир Хитой Ўрта Осиёга нисбатан иқтисодий босқинчиликни амалга оширмоқда, эртага демографик босқинчиликни бошлайди. Ундан сўнг буларни ҳарбий қуввати билан қўллаб-қувватлаши керак бўлади…

 Шундай қилиб, Хитой йирик мустамлакачи давлатга айланиб, ШҲТда “катта оға” бўлиб қолди. У Россияга дўст эмас, масалан, унинг савдо балансида 1-ўринда Америка туради, Россия эса 10-ўринда. Россия ҳам Хитойга дўст эмас, у Америка билан муносабатлари изга тушиб кетиши илинжида АҚШ манфаатларига хизмат қилиб келмоқда. Масалан, АҚШ талаби билан Сурияга кирди ва кўп моддий чиқимларга дучор бўлди, шунингдек, дунё ҳамжамиятига ёмон кўринди. Бироқ, шуларнинг барчасига рози бўлиб хали ҳам унинг хизматида юрипти. Шу сабабли Хитой билан Россиянинг ШҲТ ташкилотидан кўзлаган мақсадлари тобора фарқланиб боряпти.  

 Покистон ва Ҳиндистоннинг ташкилотга аъзо бўлишдан мақсадлари ҳам ташкилотчиларникидан фарқ қилади. Покистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари АҚШга малай бўлгани сабабли, уларнинг асосий вазифалари АҚШ томонидан белгиланган. АҚШ уларни ШҲТни ичидан емириш учун бу ташкилотга аъзо қилиб киритди.  

 ШҲТни ташкил қилган Россия ҳам, Хитой ҳам куфр державалардир. Исломга қарши курашда улар ҳам бошқа кофирлар билан бир сафда туради. Шунинг учун ҳам ШҲТ ўз олдига “экстремизмга қарши кураш”, яъни Исломга қарши кураш мақсадини қўйган ва бу соҳада Хитой билан Россия ҳамфикрдирлар. Масалан, ШҲТнинг 2003-йили Москвада бўлиб ўтган саммитида “экстремизмга қарши кураш” кун тартибига алоҳида киргизилиб, Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясига алоҳида эътибор қаратилди. Чунки, Ҳизб ут-Таҳрир партияси – дунёда татбик этилаётган деморкатия куфр мафкурасига, унинг капиталистик тузумига қарши – фикрий-сиёсий кураш орқали Ислом мабдасини кўтариб чиқяпти.

Абдулҳакийм Қорахоний

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here