Гужарат қонхўри ва Кашмирдаги мусулмонлар қотили бўлган Модидан Имрон Хон қандай қилиб яхшилик кутяпти?!

677
0

Гужарат қонхўри ва Кашмирдаги мусулмонлар қотили бўлган Модидан Имрон Хон қандай қилиб яхшилик кутяпти?!

Ҳиндистон сайловларида Нарендра Моди ғалаба қозонгандан сўнг Имрон Хон хурсанд бўлди ва 2019 йил 23 май куни Твиттерда «Мен Бхаратия Жаната партияси сайловда ғалаба қозонгани учун Ҳиндистон бош вазири Модини табриклайман, у билан биргаликда Жанубий Осиёда тинчлик, тараққиёт ва фаровонликни рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламиз», деб уни қутлади. Шундай қилиб, Имрон Хон Модидан тинчлик излаяпти. Ҳолбуки, 2002 йил мусулмонларга қарши содир этилган Гужарат қирғинида Моди айни штатнинг мэри эди. Имрон Хон босиб олинган Кашмирдаги мусулмонлар бошига замбараклар билан бомба ёғдирган кимсани табриклаяпти! Покистон бош вазири Покистон ҳаво бўшлиғини очиқдан-очиқ бузиб кирган ва кузатув линияларидан доим ўқ узиб турган бир кимсадан тинчлик ва фаровонлик кутяпти! Шунингдек, Имрон Хон 2019 йил 8 апрелда – агар ҳокимиятга сайлансам, конституциянинг Кашмир хусусидаги бандини бекор қиламан, дея юзсизларча баёнот берган кимсадан яхшилик умид қиляпти! Ражага тақлид қилиб, очиқ тоғутлик қилаётган Модини табриклаш, дунёда кучли исломий ҳарбий қувватга эга бўлган бир давлатнинг раҳбарига мутлақо ярашмайди! Имрон Хон ҳеч бўлмаса, Росулуллоҳ ﷺнинг Бухорий ривоят қилган

«وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَاليَومِ الآخِرِ، فَلْيَقُلْ خَيْراً أَوْ لِيَصْمُتْ»

«Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, яхши сўз сўзласин ёки жим турсин», деган ҳадисларига амал қилиб, жим тургани маъқул эди.

Эй Покистондаги хусусан, қуролли кучлар сафидаги мусулмонлар!

Имрон Хон хиёнат йўлидан кетяпти. Бу йўл ундан олдинги Мушарраф ва Навоз Шарифлар юрган йўлдир. У ҳам шу икки бош вазирнинг қилмишларини содир этиб, америкалик хўжайинларининг регионал гуруҳ тузиш ва унга мушрик Ҳиндистонни етакчи қилиш режасини амалга оширишга уриняпти. Режа бўйича, Покистон Ҳиндистондан кейинги етакчи давлат бўлиши керак. Хўш, ушбу хор режимни қўпориб ташлашимиз учун бу кимсанинг шунча қилмишлари кифоя эмасми?! Моди ҳужуми ортидан бизнинг қуролли кучларимиз ҳарбий ҳолатни эгаллаб, жангга буйруқ берилишини кутган эдилар. Лекин, сайлов масаласида Модига муаммо туғилмаслиги учун Покистон режими бунга йўл қўймади. Ўшанда бизнинг қудратли ҳаво кучларимиз Аллоҳнинг мадади ила, ҳаво жавоби билан душман қалбига қўрқув солган эди… Бироқ шу Имрон асир олинган Ҳиндистон учувчисини озод этиш билан Модининг обрўсини сақлаб қолди. Бугун Ҳиндистоннинг Кашмирдаги босқинчилиги танг ҳолатга етган. Чунки Ҳиндистон Кашмирдаги йирик сондаги халқ қўзғолонига дуч келиб, ундан ғолиб келишдан умидини узган эди. Покистон режими эса, қуролли кучларимизнинг Ҳиндистон давлатини ер тишлатишга ва Кашмирдан мажбуран чиқариб юборишга қодир эканини унутган кўринади. Режимнинг шунча хиёнатлари етар энди. Уни хиёнатдан тийиб қўйиб, бундай йўлда давом этишига йўл қўймаслигимиз керак. Шундай қилмасак, пушаймон бўламиз. Бас, уни ағдариб, ўрнига Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқарувчи давлатни барпо қилинг. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги ушбу давлатгина босиб олинган Кашмирни озод этади, Исломни ҳаёт йўлига айлантириш орқали ҳақиқий тинчлик, тараққиёт ва фаровонликни таъминлайди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَمَا لَكُمْ لاَ تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَلْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا وَاجْعَلْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ نَصِيرًا

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар йўлида жанг қилмаяпсизлар, (ахир улар) – Роббимиз, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи чиқаргин», демоқдалар?!»  [Нисо 74]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here