Нима мақсадда Рамазон ойининг бошланиш ва тугаш куни аввалдан белгилаб қўйилмоқда?

384
0

Нима мақсадда Рамазон ойининг бошланиш ва тугаш куни аввалдан белгилаб қўйилмоқда?

Росулуллоҳ соллоллоҳи алайҳи васалламнинг “ойни кўриб (рўза) тутинглар ва ойни кўриб очинглар” деган ҳадисига зид равишда ийд рамазон кунини аввалдан белгилаб қўйишни урфга айлантириб олишдан қандай мақсадлар кўзланган?

Бир неча йиллардан буён дунёдаги бир қатор исломий ўлкалар, жумладан Ўрта Осиё давлатларида ҳам рамазон ойининг биринчи куни ва унинг тугаши ортидан ўқиладиган ийдул фитр намозини аввалдан белгилаб қўйиляпти. Бу кунларнинг мутасаддилар тарафидан аввалдан белгилаб қўйилиши, гарчи рамазон ёки шаввол ойларининг кириши билан мос келиб қолган тақдирда ҳам, (осийлик, ҳаддидан ошиш) ҳаром амаллардан деб эътибор қилинади!

Давлат орган ва хавфсизлик ходимлари бу урфни муфтиёт билан биргаликда жамиятга олиб киришга ҳаракат олиб боришяпти. Бу ҳаракатларни хато, ношаръий эканини билган имом домлалар, уммат ичида “биз итоат қилганимиз учун ажр оламиз, хато муфтиёт томондан содир бўлаётган бўлса, улар жавобгар бўлишади” деган ёлғон ва хато фатво тарқатишаяпти.

Мен масаланинг шаръий томонини ёритмоқчи эмасман, чунки ойни кўз билан кўриш шарти ва уни кўрган мусулмоннинг далолати бирор маконга чеклангани ҳақида шаръий насс йўқ! Муаммо ойни кўрган мусулмон ўша хабарни вақтида оламга еткиза олиш имкониятига эгалигидадир. Яъни ой кўрингани ҳақидаги малумот бирор диёрга етиб бормаса улар рамазонни 30 кун қилишга мажбур бўлишади. Ойнинг бутун дунёда бир кунда чиқиши шаръий томондан ҳам, илмий томондан ҳам исботланган, яъни ихтилофли бўлмаган аниқ масаладир! Муаммо масаланинг сиёсий томонида. Хўш, мусулмонларни ҳайит намозидан тўсишда куфр етакчилиги учун қандай манфаат бор?

Оламий куфр бошқарув системаси, охирги йилларда мусулмонларни икки тоифага бўлиш мақсадида кучли ҳаракат олиб боряпти. Бугунги кунга келиб, улар мавжуд ҳукуматлар билан диний идора вакиллари ўртасида уйғунлик пайдо қилишди. Энди эса, бу уюшган тўда воситасида уммат ичида ўз тарафдорларини пайдо қилиш мақсадида жамиятга кириб бориш учун амалий қадам ташлай бошлади. Рамазон ҳайит намозини аввалдан белгилаш ва ҳатто у кун хато бўлишига қарамай, умматни шунга мажбурлашга ҳаракат қилишдан кўзланган мақсад куфрнинг “мўътадил Ислом” лоиҳасининг жамиятга қанчалик таъсир этиб бораётганини аниқлашдир. Яъни, куфр бу билан, хато эканини билса ҳам, ҳокимият тарафида турган мусулмонларнинг сони ва тоифаларини аниқлаб олмоқчи бўляпти. Ва шундай бўлди ҳам. Уммат икки фикрда бир бири билан ихтилофга келиб, айниқса интернет тармоқларида кескин тортишувлар юзага келди.

Бу йил “ҳар бир мамлакат ўзи ой кўриб рамазонни ўзи белгилайди” деган янги фатво пайдо бўлди. Бу фикр орамиздаги куфр чизиб берган сунъий чегараларни шаръий ҳукм жиҳатидан ҳам чегара деб тан олишни англатади. Бу жуда хавфли фикрий йўналиш бўлиб, бир мамлакатдаги мусулмон бошқа юртдаги мусулмонлар устида содир этилаётган зулмлардан қайғурмайдиган, жавобгарликни ҳис этмайдиган миллийлик ва маҳаллийчилик туйғуларини пайдо қилади. Бу фикр Ислом ва мусулмонларни куфр манфаатидан иборат бўлган маҳаллийчилик, миллийлик, ватанпарварлик байроғи остида жамланишга жалб қилади. Натижада Мусулмонлар, оламий ҳатто маҳаллий зулмларга “давлат ёки муфтиёт жавоб беради, биз фақат уларга итоат қилишдан жавобгармиз” деган нуқтадан туриб, бефарқлик позициясини эгаллашади! Бу сиёсий найранг ортидан “дин давлатдан ажратилган” деган демократик куфр ақидаси мусулмон олами ичида мусулмонлар оғизлари билан исломий талқинлар остида ўз тасдиғини топади! Огоҳ бўлайлик! Айниқса даъват юкини зиммамизга олган биродарлар, мўътадилликка чақириш охирги йилларда куфр томонидан содир этилаётган жиддий фикрий курашга айланди, бефарқ бўлмайлик!

Абдураззоқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here