Туркия Россиядан С-400 сотиб олиш фикридан қайтмайди

638
0

Туркия Россиядан С-400 сотиб олиш фикридан қайтмайди

 Россия Туркияга ўзининг ракета ҳужумига қарши мудофаа мажмуаларини сотиш бўйича АҚШга нисбатан яхшироқ таклиф билдирди. Туркия президенти Ражаб Эрдоган журналистларга ана шундай баёнот берди, деб хабар қилди “Haberturk”.

 “АҚШ ўзининг Patriot мажмуалари борасида Россия С-400 бўйича берганидек фойдали таклиф бера олмади”, – деди Эрдоган.

 Эрдоган шунингдек, зенит ракета мажмуаларини сотиб олиш бўйича шартнома тузиб бўлингани ва қайта кўриб чиқилмаслигини таъкидлади.

 “Бизда шартнома мавжуд, биз қатъиймиз”, – деди Туркия президенти.

 У бундан ташқари, Туркия Анқарага Россия ракета мажмуалари етказилиши борасидаги тушунмовчиликларни муҳокама қилиш учун АҚШ билан қўшма гуруҳ ташкил этишини эслатиб ўтди.

 Ўзаро шартномага кўра, Россия Туркияга тўртта С-400 дивизионини етказиб беради. Шартнома қиймати 2,5 млрд долларга тенг.

 АҚШ ушбу шартномага қарши чиқмоқда ва Анқарага санкциялар киритиш билан таҳдид қилмоқда. Вашингтон С-400 ўрнига Patriot тизимини сотиб олишни таклиф этмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here