Муборак рамазон ҳайити табриги

206
0

1440 йилнинг шаввол ойини кузатиш натижаси эълони ҳамда муборак рамазон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Золимларни ҳалокатга учратиб, Ислом ва мусулмонларга куч-қудрат берувчи бутун олам Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин. Бутун оламга раҳмат қилиб юборилган, барча халқларнинг саййиди ва анбиёлар хотами бўлмиш саййидимиз Муҳаммад ﷺга ҳамда тўғри йўлни таниш учун ул зотдан намуна олганларга, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва қиёмат кунига қадар ул зотга гўзал суратда эргашганларга салоту саломлар ёғилсин.

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ، وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ، فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَعُدُّوا ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Бугун 2019 йил 3 июн, душанбадан сешанбага ўтар кечасида муборак шаввол ойи кузатилгандан кейин ойни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга биноан, эртага сешанба куни шаввол ойининг ҳамда муборак рамазон ҳайити кунларининг биринчи кунидир.

Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта – у кишини Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин – барча Исломий Уммат фарзандларини муборак рамазон ҳайити билан қутлайдилар. У киши Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ер юзида Исломни татбиқ қиладиган, уни ҳидоят ва нур сифатида бутун оламга етказадиган, юртларни озод қилиб, Аллоҳнинг бандаларига хизмат қиладиган Халифалик давлатини барпо этишга бизларни муяссар қилишини сўрайдилар. Ушбу жиҳод давлати билан аввалги фатҳлар қайта амалга ошади. Натижада, одамлар ҳайит байрамлари ва фатҳларида Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд… дея ҳайқирадилар.

Ўз навбатида, мен ва матбуот бўлими ходимлари ҳам Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштани ва барча мусулмонларни ушбу муборак рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз. Зеро, Аллоҳ ушбу ҳайитни рўзадорларни шодлантирувчи, мусулмонлар бирлигини намоён қилувчи ва мусулмонларга одамлардан алоҳида ягона уммат эканликларини эслатувчи бўлишини ирода қилди.

Дунёнинг машриқ ва мағрибидаги барча мусулмонларга… Шомнинг саботли аҳлига… муборак Фаластин заминининг муробит-ҳимоячи аҳлига… Яманнинг собир аҳлига… Судан ва Жазоирнинг қўзғолончи аҳлига… Хитойнинг қамоқ-лагерларидаги мусулмонларга… Бирмадаги мазлум мусулмонларга… Кашмирдаги мужоҳид мусулмонларга… рўза тутган, қиёмул лайллар қилган, ибодат ва солиҳ амаллар билан машғул бўлган мўминларга… ушбу муборак рамазон ҳайити муборак бўлсин.

Эй мўминлар, ушбу ҳайитга очиқ диллар билан чиқинг, дилингиз ушбу ойда қилган тоат-ибодатларингиз билан сурурла тўлсин… Муборак Рамазон ойидаги намозларингиз нури сабабли порлаётган юзингиздаги сурурни бутун олам кўрсин, Аллоҳ Таолонинг

سِيمَاهُمْ فِي وُجُوهِهِم مِّنْ أَثَرِ السُّجُودِ

«Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги-аломатлари бордир» [Фатҳ 29]

деган каломи сизда намоён бўлсин.

Мустамлакачи кофир Ғарб ва унинг мусулмон юртларидаги хоин малайларининг барчаси сизга буюк Ислом ақидаси берган азм-қарорнинг нақадар кучлилигини кўрсин. Сизнинг Парвардигорнинг ваъдасидан кўнгли тўқ бўлган, Росул ﷺ белгилаб берган мақсад сари шахдам қадамлар билан одимлаётган Уммат эканингизни ҳаммаси билиб қўйсин. Зеро, Росул ﷺ белгилаб берган мақсад – рошид халифалар сийратини Уммат билан биргаликда қайтарадиган пок, тақволи одил халифага эргашган ҳолда, Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлашда намоён бўлади. Ушбу халифа Умматнинг куч ва энергиясини тўплаб, юртларимиз манфаатлари ва бойликларини жамлайди. Натижада, Аллоҳ Таоло сизнинг амалларингиз билан сиз учун ва барча инсонлар учун хайру баракот дарвозаларини очиб беради… Сиз бу оламга умид чироғини қайта ёқиб берасиз, яъни олам ўзига инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат етакчилик қилаётганига қайта ишонади. Зотан, ер юзини Парвардигор рози бўладиган нарса билан обод қилишга айнан шу Умматгина лойиқдир.

Эй мўминлар, ушбу яхшиликка олиб борадиган восита ва йўлингиз фақат ва фақат Халифалик давлатини қайта барпо қилишдир. Бу давлат бутун халқлар саййиди Муҳаммад мустафо ﷺ сизларга қолдириб кетган давлатдир.

Ҳизб ут-Таҳрир асосчилари, фуқаҳо ва аъзолари Муҳаммад ﷺнинг сийратларини чуқур тадқиқ қилиб, ул зотнинг қилган ишларини ўрганиб чиқдилар. Шунингдек, улар дин меросхўрлари бўлган фуқаҳо-ю мужтаҳидларнинг тиниқ раъйлари бўйича юриб бордилар. Бунинг натижасида, Росулуллоҳ ﷺнинг саҳобалар уюшмасини тузганидан бошлаб, Мадинаи Мунавварада Ислом давлатини барпо этгунгача бўлган сиёсатларидаги минҳожларини англаб етдилар. Сўнг, ул зотнинг тариқатларига асосланиб, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳулар давлати бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини қайта тиклаш бўйича йўқотилган йўл харитасини, набавий ҳидоят харитасини қайта тузиб чиқдилар.

Эй мусулмонлар, Ғарб сиз билан Ҳизб ут-Таҳрирнинг даъватни етказувчи аъзолари ўртасига тўсиқ қўйишни жуда-жуда хоҳлаяпти, у шунга уриняпти. Шундай экан, бундай ифлос тўсиқни синдириб, Ҳизб аъзоларига қўшилинг, улардан сизга берадиган яхшиликларини сўраб олинг. Зеро, улар мусулмонлар қаерда мавжуд эканлар, сизнинг орангизда ва сиз билан биргадирлар. Сиз Ҳизб аъзолари ҳақида сўраб-суриштирсангиз, орангизда сизга қўлларини чўзиб туришганини ҳамда ўзларидаги тушунча ва фикрларни сизга тақдим этиш учун дилларини очаётганини кўрасиз. Шунинг учун ҳам, халос бўлиш йўлини таниб олиш имкониятини қўлдан бой берманг. Ҳизб аъзолари қўлига қўлингизни берингки, шояд, Аллоҳ сизга ва уларга нусрату ғолиблик ато этса.

Эй ер юзидаги барча мусулмонлар, ушбу ҳайит хурсандчилиги Роббингизга бўлган бир ибодатдир. Шунингдек, бу хурсандчилик энергиянгизни қайта тўплаб, ҳимматингизни чархлайди ҳамда душманингизга нисбатан интиқом-адоватни уйғотади. Шундай экан, таҳлилу такбир айтиб, шодланинг ва қувончингизни намоён этинг. Кейин эса, амал қилгувчилар билан бирга амал қилинглар.

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар.

Барчангизни ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло барчаларимизнинг тоат-ибодатларимизни қабул қилсин!

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сешанбага ўтар кеча, ҳижрий 1440 йилнинг муборак рамазон ойининг биринчи куни

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here