Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон: Ийдул фитр (Рамазон ҳайити) табриги

260
0

Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон: Ийдул фитр (Рамазон ҳайити) табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,

Аллоҳу акбар… лаа илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар… ва лиллахил ҳамд…

 Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд:

Душанбадан сешанбага ўтар кечаси шаввол ойи кузатилганидан кейин, ойни шаръий кўриш орқали кўрилгани ўз тасдиғини топди. Шу муносабат билан эртага сешанба куни, ин ша Аллоҳ, шаввол ойининг, шунингдек, муборак рамазон ҳайити кунларининг биринчи куни бўлгани сабабли, барчангизни Ҳайит байрами билан табриклайман.

 Аллоҳ Субҳанаҳудан бизларни ушбу фазилатли рамазон ойида дўзаҳдан озод қилинган бандаларидан қилишини, шунингдек Лайлатул Қадрда унинг ажр-савобларига эга бўлган зотлардан қилишини сўрайман…

 Аллоҳ Субҳанаҳу барчамизнинг гуноҳларимизни Набий саллоллаҳу алайҳи ва саллам айтганларидек мағфират қилсин. Набий саллоллаҳу алайҳи ва саллам:

«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ، إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

“Ким Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, унинг олдинги (ўтган) гуноҳлари мағфират қилинади” дедилар. Имом Бухорий ривояти.

 Бу ҳайит барча мусулмонлар учун яхшилик ва барака эшикларини очишини, кейинги ҳайит кириб келганида Ислом давлати бўлган иккинчи рошид Халифалик тикланишини сўрайман. Бизни бу йўлда ҳаракат қилувчилардан ва бу амалларнинг ажрини олувчилардан қилишини сўрайман. Ислом давлатида мусулмонлар Росулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи ва саллам ва биринчи рошид Халифалик даврида бўлгани каби яна қайта азиз бўлишади… Барчамиз аниқ ғалаба кунида ғолиблар, тоат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, тавба қилувчилар такбирини айтайлик…

اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ … لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ

اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ .. وَللهِ الْحَمْدُ

اَللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيرًا وَسُبْحَانَ اللهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ … صَدَقَ وَعْدَهُ .. وَنَصَرَ عَبْدَهُ .. وَأَعَزَّ جُنْدَهُ وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ .. وَلاَ نَعْبُدُ إِلاَّ إِيَّاهُ .. مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

Барчангизни ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло барчаларимизнинг тоат-ибодатларимизни қабул қилсин!

 Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Биродарингиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here