Жавоб зарбаси: Хитой АҚШнинг 60 млрд долларлик маҳсулотига бож тўлови жорий қилди

119
0

Жавоб зарбаси: Хитой АҚШнинг 60 млрд долларлик маҳсулотига бож тўлови жорий қилди

 Хитой ҳукумати АҚШнинг умумий қиймати 60 млрд долларлик 5 мингдан кўпроқ турдаги товарларига жавоб импорт бож тўловларини киритди. Бу тўловлар 1 июн соат 00:00дан кучга кирган.

 Маълум қилинишича, АҚШнинг 2493 турдаги товарига бож тўловлари 25 фоизгача, 1078 турдаги товарига 20 фоизгача оширилган. Шунингдек, бож тўлови 947 турдаги товарга 10 фоизгача, 595 турдаги товарга 5 фоизгача оширилган. 

 Хитойнинг бундай қадамга боришига АҚШ томонидан Хитойнинг 200 млрд долларлик товарига бож тўловининг 10 фоиздан 25 фоизгача оширилиши сабаб бўлган.

 Аввалроқ Хитой ва АҚШ бир неча ой давомида савдо баҳсларини тартибга солиш бўйича музокаралар олиб борганди. Бу музокараларнинг охирги 10-раунди 9-10 май кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган, бироқ шундан кейин улар боши берк кўчага кириб қолган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here