Рамазон Аллоҳнинг ойи… ва Қуръон ойидир…

99
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Рамазон Аллоҳнинг ойи… ва Қуръон ойидир…

Шундай экан, бу ойда қадрингизни туширадиган ишлардан четланинг

Аллоҳ Таоло рамазон ойида Қуръонни нозил қилди, шунинг учун бу ой энг улуғ ойлардан бўлиб қолди. Ундаги қадр кечаси эса, энг яхши кеча бўлди. Аллоҳ Таоло бу ойни ибодатлар учун йиллик мавсум қилди, унда ажрлар кўп, савоблар сероб бўлади. Яхшиликни хоҳлаганлар учун унинг эшиги очилади… Аллоҳ Таоло бу ойда ўз бандаларига ибодат ва ўзига яқинлашиш йўлини очиш учун шайтонларни кишанлайди. Шунинг учун бошқа ойлардан кўра айнан рамазонда Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати ёғилади ҳамда бу ойда Аллоҳ хоҳлаган кишилар дўзахдан озод бўлади. Бу ойнинг фазилати ҳақида машҳур ва мутавотир хабарлар бор.

  • A айтадилар:

«إِذا جَاءَ رَمَضَانُ، فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الجنَّةِ، وغُلِّقَت أَبْوَابُ النَّارِ، وصُفِّدتِ الشياطِينُ»

«Агар Рамазон келса жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади». Бу ойда жаннат эшикларининг очилиши солиҳ амалларнинг кўплиги ва уларга тарғиб қилинишидандир. Дўзах эшикларининг ёпилиши эса, мўминларнинг маъсиятдан узоқ бўлишидадир. Аммо шайтонларнинг кишанланиши шуки, бу ойда мўминлар бошқа ойлардан кўра кўпроқ Аллоҳга холис ибодат қиладилар. Шунинг учун улар ҳақдан йироқ бўлиш ва яхшиликдан тийилиш каби амалларга яқинлашмайдилар. Чунки Аллоҳ Таоло уларнинг душманини кишанлаб, уларга ёрдам беради. Шунинг учун бу ойда солиҳ кишилар бошқасидан кўра кўпроқ яхшиликка интилаётгани ва ёмонликдан тийилаётганини кўрамиз.

  • A айтадилар:

«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки Рамазонда имон билан, савоб умидида рўза тутса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади». Имом Аҳмад ва Сунан соҳиблари ривоят қилган, Албоний саҳиҳ деган. Яъни, Аллоҳга ишониб, рўзанинг фарзлигига рози бўлиб, савоб ва ажрларни умид қилиб тутса, фарзлигидан нафратланмаса, савоб ва ажридан шубҳаланмаса, Аллоҳ Таоло унинг қилган гуноҳларини кечиради.

  • A айтадилар:

«الصَّلَوَاتُ الْخَمْسُ، وَالْجُمُعَةُ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَرَمَضَانُ إِلَى رَمَضَانَ، مُكَفِّرَاتٌ مَا بَيْنَهُنَّ، إِذَا اجْتَنَبْتَ الْكَبَائِرَ»

«Модомики, катта гуноҳлардан сақланар экансиз, беш вақт намоз ҳамда жумъа кейинги жумъагача, рамазон кейинги рамазонгача қилинган хатоларга кафорат бўлади».

  • A айтадилар:

«قَالَ اللَّهُ تَعَالَى: كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ لَهُ إِلَّا الصَّوْمَ فَإِنَّهُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ. وَالصِّيَامُ جُنَّةٌ، وَإِذَا كَانَ يَوْمُ صَوْمِ أَحَدِكُمْ فَلَا يَرْفُثْ وَلَا يَصْخَبْ فَإِنْ سَابَّهُ أَحَدٌ أَوْ قَاتَلَهُ فَلْيَقُلْ إِنِّي صَائِمٌ. وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ، لَخُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللَّهِ مِنْ رِيحِ الْمِسْكِ. لِلصَّائِمِ فَرْحَتَانِ يَفْرَحُهُمَا: إِذَا أَفْطَرَ فَرِحَ بِفِطْرِهِ، وَإِذَا لَقِيَ رَبَّهُ فَرِحَ بِصَوْمِهِ»

«Аллоҳ Таоло айтадики: Одам боласининг ҳар бир амали ўзи учун, фақат рўза мен учундир ва унинг мукофотини Мен ўзим бераман. Бирортангиз рўза тутган бўлсангиз, аёлига яқинлик қилмасин, бақириб-чақирмасин. Агар уни бошқаси сўкса ёки уришса, мен рўзадорман деб айтсин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, рўзадорнинг оғзини ҳиди Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан хушбўйдир. Рўзадор учун икки хурсандчилик бор: Биринчиси: ифтор пайтидаги хурсандчилик. Иккинчиси: Роббисига йўлиққан пайтда рўзаси сабабли хурсандчилиги».

  • A айтадилар:

«اَلصِّيَامُ وَالْقُرْآنُ يَشْفَعَانِ لِلْعَبْدِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، يَقُولُ الصِّيَامُ: أَيْ رَبِّي مَنَعْتُهُ الطَّعَامَ وَالشَّهْوَةَ فَشَفِّعْنِي فِيهِ. وَيَقُولُ الْقُرْآنُ: مَنَعْتُهُ النَّوْمَ بِاللَّيْلِ فَشَفِّعْنِي فِيهِ. قَالَ: فَيُشَفَّعَانِ»

«Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза айтадики: Эй Роббим бандангни таом ва шаҳватдан қайтардинг, энди уни шафоат қилишимга рухсат бер. Қуръон айтади: Бандангни тунда ухлашдан қайтардинг, энди уни шафоат қилишимга рухсат бер. Шунда иккиси бандани шафоат қилади». Аҳмад ривояти.

  • A айтадилар:

«إِنَّ لِلْجَنَّةِ بَابًا يُقَالُ لَهُ الرَّيَّانُ، يُقَالُ يَوْمَ القِيَامَةِ: أَيْنَ الصَّائِمُونَ؟ فَإِذَا دَخَلُوا أُغْلِقَ ذَلِكَ الْبَابُ»

«Жаннатда Райён номли эшик бўлиб, рўзадорлар қани деб сўралади. Рўзадорлар ўша эшикдан кириши билан улар ёпилади». Бухорий ва Муслим ривояти.

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمْ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди»   [Бақара 183]

Демак, рўзанинг шаръий ҳикмати тақво экан. Чунки рўзадор Азиз ва Улуғ Аллоҳга тақво қилишга буюрилган. Бу эса, Аллоҳнинг буйруғини бажариш ва қайтарганидан тийилиш орқали амалга ошади. Рўзадан кўзланган улуғ мақсад мана шудир. Рўзадан мақсад ейиш, ичиш ва жинсий алоқадан тийилиш орқали рўзадорни қийнаш эмас. Чунки бу фарз Аллоҳга итоат қилинган ҳолда адо этилсагина қалбда тақво уйғонади. Пайғамбаримиз A айтадиларки:

«مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالْعَمَلَ بِهِ وَالْجَهْل فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ فِي أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ»

«Кимки рўзада ёлғон гапириш, унга амал қилиш ва жаҳолатни тарк этмаса, унинг таом ва шаробдан тийилишига Аллоҳ муҳтож эмас». Бухорий ривояти. Агар рўзадор юқоридаги оят ва ҳадисга амал қилса, рўза унинг қалбини тарбиялайди, ахлоқини тузатади ва яшаш тарзини тўғрилайди. Шунда рўзадор рамазондан қалби тозаланган, ахлоқи гўзаллашган ва яшаш тарзи тўғриланган ҳолда чиқади.

Рўзанинг мустаҳаб одоблари:

A ўргатган ушбу дуони ўқинг:

«اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ علَيْنَا بِالأَمْنِ والإِيمَانِ، وَالسَّلامَةِ والإِسْلامِ، رَبِّي ورَبُّكَ اللَّه، هِلالُ رُشْدٍ وخَيْرٍ»

«Эй Аллоҳим ушбу ойда бизга хавфсизлик, тинчлик, саломатлик ва Исломни ато этгин. Эй Роббим ушбу ойни рушд ва яхшилик ойларидан қилгин». Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган. Бу дуони ҳар бир ойда қилса бўлади, лекин рамазонда қилиш шартдир.

  • A айтадилар:

«لَا تَزَالُ أُمَّتِي بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْإِفْطَارَ»

«Умматим ифторни эрта қилар экан, ундан яхшилик узилмайди». Бухорий ва Муслим ривояти.

  • A ифтор пайтида:

«ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الْأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ»

«Чанқоқ босилди, томирлар намланди ва Аллоҳ хоҳласа ажр ёзилди», деб дуо қилганлари ривоят қилинган.

  • A бундай деганлар:

«مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки рамазонда имон билан ва савоб умидида қиёмда бўлса (таровиҳ ўқиса), қилган гуноҳлари кечирилади». Жамоат ривоят қилган.

  • I айтади:

«كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْعَشْرُ الْأَوَاخِرُ شَدَّ مِئْزَرَهُ، وَأَحْيَا لَيْلَهُ، وَأَيْقَظَ أَهْلَهُ»

«Агар охирги ўн кунлик кирса Росулуллоҳ A белбоғини боғлаб, тунни бедор ўтказар ва оиласини ҳам (намозга) уйғотар эдилар». Муслим ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган:

«كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَجْتَهِدُ فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ مَا لاَ يَجْتَهِدُ فِي غَيْرِهِ»

«Росулуллоҳ A охирги ўн кунликда рамазоннинг бошқа кунларидан кўра кўпроқ тоат-ибодатга ҳаракат қилар эдилар».

  • I айтади:

«أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَعْتَكِفُ الْعَشْرَ الْأَوَاخِرَ مِنْ رَمَضَانَ، حَتَّى تَوَافَّاهُ اللهُ تَعَالَى»

«Пайғамбар A умрининг охиригача рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирганлар».

  • A шундай дейдилар:

«مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки қадр кечасида имон билан, савоб умидида қиёмда бўлса (таровиҳ ўқиса), ўтган гуноҳлари кечирилади». Бу кечада қиёмда бўлиш унда таҳажжуд ўқиш ва дуо қилиш билан бўлади. Оиша I Пайғамбар Aга: Агар қадр кечасига турсам, қандай дуо қилай деб сўраган эди. У киши:

« قُولِي: اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي»

«Эй Аллоҳим сен кечиришни яхши кўрасан, гуноҳларимни кечиргин деб дуо қиласан», дедилар. Термизий, Ибн Можжа ривоят қилган, Албоний саҳиҳ деган.

«كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَجْوَدَ النَّاسِ، وَكَانَ أَجْوَدُ مَا يَكُونُ فِي رَمَضَانَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ، وَكَانَ يَلْقَاهُ فِي كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ فَيُدَارِسُهُ الْقُرْآنَ، فَلَرَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم، أَجْوَدُ بِالْخَيْرِ مِنَ الرِّيحِ الْمُرْسَلَةِ»

«Росулуллоҳ A одамларнинг энг афзали эдилар. Рамазон ойида Жаброил фаришта келган пайт яна-да афзал бўлар эдилар. Жаброил \ рамазоннинг ҳар кечасида келар ва у кишига Қуръондан ўргатар эди. Росулуллоҳ A яхшиликка шамолдан ҳам тез шошилар эдилар». Рамазон келиши билан Росулуллоҳ Aнинг афзаллиги бир неча баробар ортар эди. Чунки бу ой ойларнинг энг улуғидир, унда ажру савоблар бир неча баробар ортади, обидлар кўпроқ ибодат қилишга киришади. Кундузлари рўза тутилса, тунда муҳтожларга таом берилади.

  • A айтадилар:

«عُمرَةٌ في رمَضَانَ تَعدِلُ حَجَّةً»

«Рамазондаги Умра Ҳаж билан баробардир». Аҳмад, Ибн Можжа ривояти.

وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

«Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир» [Бақара 185]

Аллоҳ Таоло яна фитр садақаси ва ийд намозига буюрди. Чунки намоз Аллоҳни эслаш пайтидир. Шунингдек, шаввол ойида олти кун рўза тутишга тарғиб қилинди. Абу Айюбий Ансорий ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A шундай дейдилар:

«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالَ، كَانَ كَصِيَامِ الدَّهْرِ كُلِّهِ»

«Кимки рамазон рўзасини тутса ва ортидан шавволнинг олти кунида рўза тутса, бутун умр рўза тутгандек бўлади». Муслим ривояти.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here