Қирғизистонда СССРдан қолган сиёсий доира инқирозга юз тутмоқда

1042
0

Қирғизистонда СССРдан қолган сиёсий доира инқирозга юз тутмоқда

Шу кунларда Қирғизистон ҳокимиятига қарши сиёсий вазият янада кескинлашиб, Ғарб олами “Азаттык радиоси”, ҳуқуқпарварлар ва бошқа бир қатор ўз имкониятидаги воситалар орқали ҳокимиятга қарши матбуот кураши уюштирди. Атамбаевпараст (мухолифат) кучлар ҳам бу матбуот курашини мамнуният билан кутиб олишди. Сапар Исаков қамоқхонадан туриб бир қатор кўрсатмалар бериб, юз бераётган матбуот ҳужуми бошланганидан хурсанд бўлгани ва ҳар қандай ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. Демак Атамбаевнинг сиёсий гуруҳи ҳар қандай ташқи кучлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр!

Қирғизистоннинг амалдаги президенти мамлакатда собиқ президент Атамбаев бошчилигидаги гуруҳдан иборат мухолифат вакилларини сиёсий майдондан суриб чиқариш мақсадида бор салоҳият ва имкониятларини ишга соляпти. Натижада, АҚШпараст кучлар сиёсий доирани янгилаш, яъни вазиятдан фойдаланиб, Ғарбпараст сиёсий доирани кучайтириб олиш мақсадида уларни майдонга олиб чиқиш орқали жамиятда Ғарб дунёқарашининг таъсир қувватини кучайтириб олиш устидаги фаолиятини кучайтириб юборди. Бу борада ҳокимиятнинг коррупция йўллари билан халқ манфаатларига қарши қилган зулмларини фош қилиш орқали сиёсий курашлар уюштира бошлади.

Аввал давлат миллий хавфсизлик хизмати (ДМХХ) ичида реформа ўтказиш орқали унинг салоҳиятларини чеклаш таклифи билан чиқиб, президентни сиёсатчиларга бўлган кучли таъсирини заифлаштиришга ҳаракат қилишди. Ҳозирда Матраимовларга алоқадор молиявий жиноятларни фош қилишга ҳаракат қилиш билан, майдонга ЕвроОсиё ташкилотини ҳам тортишга ҳаракат қилишаяпти. Чунки Евроосиё иттифоқига тушган умумий бож тўловларидан Қирғизистонга 1.9 %, Арманистонга 1.11%, Белорусияга 4.5%, Қозоғистонга 7.11% ва Россияга 85,32% улуш ажратилади.

Демак Қирғизистон божхонасидан яширинча ўтиб бораётган миллиардлаган долларлик товарлар ва улар учун тўланиши керак бўлган бож тўловларида, Евроосиё ташкилоти аъзоларини ҳам манфаати бор. Қирғизистонда келтирилган зиённинг асосий қисми Россиянинг манфаатига тушади. Шунинг учун Путиннинг расмий буйруғи билан Қирғизистон ва Қозоғистон томондан ўтиб келаётган “кулранг товарлар” номли ноқонуний, яъни бож рўйхатидан ўтмаган товарларни текшириш, аниқлаш ва уларнинг Евросиё ҳудудига кириб келишига чек қўйиш йўлга қўйилди.

“Спутник радиоси”нинг малумотига кўра Хитой божхонасидан олинган Қирғизистонга автотанспорт орқали ўтган таварлар рўйхати билан, Қирғизистонга кириб келган товарлар рўйхати бир бирига мос келган эмас. Айтилишича 2001 – 2017 йилгача 50 миллиард долларга тенг товар Хитойдан чиққан лекин Қирғизистонга киргани божхонада қайд этилган эмас. Демак кўтарилаётган Матраимовлар иши ёки умуман божхонадаги коррупция тизими, 2001 -2017 йил мобайнида Қирғиз мамлакатини бошқариб келаётган сиёсий доира вакилларидан иборат барча сиёсий фигуралар, етакчи гуруҳлар ва ҳокимият вакилларининг деярли барчасига тегишли. Чунки бу коррупция механизмидан шу кунгача бир гуруҳ элита вакиллари фойдаланиб келаётганган бўлса, қолганлари сукут қилиш билан рози бўлишган ёки етакчи гуруҳдан кайсидир бошқа соҳада манфаатдор бўлишган. Яъни Қирғизистон сиёсий доираси тўла ҳолича коррупцияга ботиб қолган! Улар “коррупцияга қарши кураш” механизмини фақат ўз манфаатлари, яъни ҳокимият устида турганлар салтанатни ўз қўлларида ушлаб қолишда фойдаланишса, бошқалари аксинча ҳокимиятни қўлга олиш мақсадидагина фойдаланишади!

Ғарбпараст сиёсий доира эса, халқаро сиёсатнинг кирдикорларини яшириш асосида иш олиб боради. Улар Қирғизистоннинг бошига тушаётган барча сиёсий, иқтисодий офатлар халқаро сиёсат соҳиблари (етакчи давлатлар) ва оламий бошқарув системаси касофатидан эканини яшириб, жиноятларни ички сиёсий гуруҳ ва шахсларнинг зиммасига юклашга ҳаракат қилишади. Шу мақсадда мамлакатларда ички низолар, сиёсий беқарорликлар ҳатто маҳаллий ва миллий урушлар келтириб чиқаришади.

Ҳозирда Қирғизистонда учта сиёсий доира бир-бири билан рақобатлашиб боряпти: ҳозирда етакчилик қилаётган СССРдан қолган россияпараст сиёсий доира, Ғарб дунёқарашини илгари суриб келаётган АҚШпараст сиёсий доира ва ҳали амалий фаолиятга кирмаган Исломий сиёсий доира.

Сиёсий доиранинг амалдаги таъсири ўта кучли ва муҳим! У жамиятда сиёсат олиб бораётган барча етакчи гуруҳни ўз таъсири остида ушлаб туради. Шунинг учун сиёсий доира соғлом бўлса, жамият ҳам соғлом бўлади, аксинча барча бузуқчиликлар ўша доиранинг зиммасида бўлади.

Биз юқорида куфрга асосланган иккала сиёсий доиранинг бир бири билан салтанат талашишдаги сиёсий кураш, макр ва найрангларини кўриб чиқдик. Исломий сиёсий доира эса, фақат Ислом Ақидаси ва аҳкомлари устига қурилади. Уни бир гуруҳ инсонлар ўз хоҳиш иродалари асосида бошқара олишмайди! Илоҳий асосга қурилган бу сиёсий доира ҳозир Ҳизб ут-Таҳрир томонидан мабдаий Ислом сифатида жамиятга таклиф қилиняпти. Жамият вакиллари бўлган бутун уммат ва халқлар, ҳозирда мавжуд сиёсий доираларнинг макр ҳийлалари остида яшаб, елиб югуриб ҳеч қандай манфаатга эриша олмай, ҳолдан тойди! Улар манфаат асосига қурилган ботил сиёсий доира эканлиги сабабли, барча сиёсатлари фақат маълум бир гуруҳ ёки давлатлар манфаатларига чекланган. Қачонки, Ислом уммати исломий сиёсий доирани қабул қилиб, Исломни Мабда (оламий бошқарув системаси) сифатида жамиятда уни муҳофаза қилишга киришмас экан, мавжуд икки куфр сиёсий доира ўртасида алданиб, довдираб юраверамиз! Икки дунё манфаатига элтувчи йўлга шошилайлик! Бу йўл шу дунёда биз учун, ҳатто куфр халқларини ҳам ҳимоя қилиб, уларни залолатдан нурга олиб чиқишимиз учун имконият беради!

Шунинг учун биз мусулмонлар, Қирғизистонда бораётган сиёсий макрлар ва сиёсий зулмларни аниқ билиб олишимиз ўта муҳим. Акс ҳолда уларни биридан қутилиб, иккинчисига тутилиб яна аҳволимиз танглашиб бораверади. Бу бузуқ сиёсий доира асосидаги барча ботил гуруҳлар билан тинимсиз сиёсий кураш олиб борайлик! Лекин курашимиз мавжуд куфр механизмлари асослари билан бораверса, биз яна куфр системасини ривожланишига ҳисса қўшаётган бўламиз, Аллоҳ сақласин!

Абдураззоқ Мўмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here