Хитой Россия билан бирга Венесуэлани ҳимоя қилишга тайёр

121
0

Хитой Россия билан бирга Венесуэлани ҳимоя қилишга тайёр

 ХХР ташқи ишлар вазири Чжан Ханьхуэй, Си Цзиньпиннинг Россияга ташрифи олдидан Хитой Россия билан бирга Венесуэлани ҳимоя қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар қилмоқда.

 “Венесуэла масаласига келсак, Хитой ва Россия нуқтаи назари бир-бирига яқин. Биз Венесуэла борасида доимий алоқани сақлаб турибмиз. Биз Венесуэла ички ишларига ташқаридан аралашишга қаршимиз. Хитой Венесуэла масаласи бўйича Россия билан кўп қиррали ҳамкорликни кучайтиришга тайёр”, — деди Чжан Ханьхуэй

 ХХР вазири, шунингдек, Хитой Россия билан биргаликда Венесуэлада халқаро адолатни ҳимоя қилишга, БМТ устави ва Венесуэланинг мустақиллиги ҳамда суверенитетини ҳамда ҳудудда тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди.

 Маълумки, Венесуэлада 21 январ куни мухолифат етакчиси Хуан Гуаидо ўзининг янги президент деб эълон қилганидан сўнг, мамлакатда оммавий тартибсизликлар бошланган эди. АҚШ ва бир қатор Ғарб мамлакатлари уни дарҳол тан олишига қарамасдан, Венесуэла армияси ва бошқа кучлари уни қўллаб-қувватламади. Мадуронинг таклифига қарамасдан Гуаидо Венесуэлада умумхалқ референдуми эълон қилишдан бош тортди.

 Россия, Хитой ва Туркия Венесуэланинг қонуний президенти Мадурони қўллаб қувватлашди. АҚШ ва Англия ўз ҳудудларида бўлган Венесуэла компания ва ҳукумат ҳисоб рақамларини музлатиб қўйишди. Москва Гуаидонинг президентлик мақомини “мавжуд бўлмаган” деб ҳисоблайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here