Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар

723
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

وَلَن تَرْضَى عَنكَ الْيَهُودُ وَلاَ النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар»

Маан ахборот агентлиги сайти (ҳижрий 1440 йил 11 рамазон, милодий 2019 йил 16 май пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазираси Федерика Могерини – Европа Иттифоқи Фаластин мактабларидаги янги дарсликларни қайта кўриб чиқади, деди. Бу баёнот ноҳукумат ташкилотларинг бири «Фаластиндаги янги дарсликлар аввалгисидан ҳам кўра кўпроқ экстремистик руҳда бўлиб, уларда «Исроил»ни ёмон кўришга ва у билан тинчлик ўрнатмасликка тарғибот мавжуд», деган сўзларни айтиши ортидан янгради.

Могеринига кўра, айни қайта кўриш ишини давлатлараро эътироф этилган ва мустақил фаолият юритадиган тадқиқот институти олиб боради. Янги дарсликларда зўравонлик ва нафратга тарғиб қилиш борлиги ёки ЮНЕСКОнинг таълим соҳасидаги тинчлик ва бағрикенглик меъёрларига мувофиқ келмаслик эҳтимолини ўрганади».

Роя газетаси шарҳи:

Фаластин режими АҚШ ва Европа Иттифоқининг дарслик дастурларини ўзгартириш хусусидаги буйруқларига шунча итоат қилаётган бўлса-да, бироқ мустамлакачи кофирнинг Ислом ва мусулмонларни ёмон кўриши олови ўчгани йўқ. Масалан, яқинда 2016 йил таълим соҳасини вайрон этувчи ўзгартишлар киритилди, яъни фотиҳа сураси билан наср сурасини биринчи синф адабиётларидан олиб ташлашди… Иккинчи синфга оид таълим ва тарбия китобининг Кафирун сураси ҳақидаги бўлимидан «Ислом ҳақ диндир» иборасини олиб ташлаб, ўрнига «кофир бу бутларга сиғинувчидир» ибораси киритилди… Учинчи синфнинг араб тили дарслигидаги Аллоҳнинг қиличи ҳақида сўз юритилган «Қўмондон заковати» дарслиги ўрнига, «сичқонинг зукколиги» дарслигини киритилди… ва шунга ўхшаш ўзгартишлар қилинди. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Фаластин таълим вазирлигига «Фаластин таълим дастури Ислом тушунчаларини ўчириш ва фарзандларимизни Уммат онгидан суғуриб олишга қаратилган» номли мактуб тақдим этиб, унда айни ўзгартишларнинг хавфлилиги ва ундан кўзланган мақсадларни тиниқ баён қилди.

Ҳа, режим шунча хизматларидан кейин ҳам, бу нафрат туювчи давлатларга тиз чўкишда давом этяпти. Мисол учун, Могеринининг мазкур баёнотидан сўнг Таълим вазирлиги чиқарган баёнотда бундай дейилади: «Вазирлик киритган ушбу ўзгартишлар, ўқув дастури билан боғлиқ халқаро меъёрларга мос шаклда бўлди. Буни айни дастуримиз чоп этилиши ортидан уларни ўрганиб чиққан доиралар ва экспертлар ҳам тасдиқладилар. Ҳозирда вазирлигимиз Европа Иттифоқининг айни масаладаги мақсадларини ўрганиш босқичида турибди». Хўш, Фаластин режими мустамлакачиларни рози қилиш мақсадида фарзандларимизни кофир илмонийликнинг яна қандай разил даражасига туширишни истаяпти экан?!

Роя газетасининг 2019 йил 22 май чоршанба кунги 235-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here