Ҳизб ут-Таҳрир – Британия Шайха Ҳасинанинг туғёнига қарши норозилик намойиши ўтказди

537
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Британия Шайха Ҳасинанинг туғёни ва Исломга қарши курашига қарши норозилик намойиши ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир – Британия бундан икки ҳафта муқаддам якшанба куни пешин намозидан кейин Лондоннинг Уайтчепел районидаги Алтоб Али боғида норозилик намойиши ўтказди. Намойиш Бангладеш бош вазираси Шайха Ҳасинанинг 2019 йил 1 май чоршанба кунидан бери давом этаётган расмий Британия сафарига қарши уюштирилди.

Сўзга чиққан нотиқлар Ҳасинанинг демократик тоғут режими халққа зулм қилиб, қонуний ҳуқуқини талаб қилиб чиққанларни шафқатсизларча бостираётгани ҳақида айтиб ўтдилар. Уларнинг айтганларидан маълум бўлишича, яқинда талабалар намойишлари ҳам шафқатсизларча бостирилган. Шунингдек, Ҳасина режимининг душман мустамлакачилар хусусан, Ҳиндистон ва АҚШ билан ҳамкорликда юртга қарши тил бириктираётганини очиб бердилар.

Ҳасина режими бутун эътиборини Ислом ва мусулмонларга қарши курашга қаратмоқда. Бу режим Шапла Чаттарда уламоларни қатл қилди, Ҳизб ут-Таҳрирни ҳамда исломий бошқарувга (Халифаликка) даъват қилишни тақиқлади, Халифаликни тиклаш учун фаолият олиб бораётган фаол сиёсатчиларни қамоққа ташлади, роҳинга мусулмонларини ҳимоясиз ва ёрдамсиз қолдирди.

Намойишдаги нотиқлар бундай дедилар: ушбу режим содир этаётган бундай жирканч жиноятларга қарши баралла ҳайқириш ҳамда Бангладешда Халифалик тузумини барпо этишга жиддий ҳаракат қилиш халқнинг вазифасидир. Юртни мустамлакачилар ифлослигидан тозалаб-поклашга ёлғиз Исломгина қодир. Фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина инсонлар ишларини Ислом аҳкомларига мувофиқ бошқаради ҳамда уларни бу дунё ва охират бахтсизлигидан ҳимоя қилади.

Роя газетасининг 2019 йил 22 май чоршанба кунги 235-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here