Эй Шом аҳли! Қўзғолон кемасини муносиб бошқарувчига топширинг

97
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Шом аҳли! Қўзғолон кемасини муносиб бошқарувчига топширинг

Эй Шом аҳли! Наҳотки, кафилнинг хоинлигини, дўстнинг душманлигини, етакчининг қўрқоқ ва тил бириктирувчи эканини кўра-билишингиз вақти келмаган бўлса?! Наҳотки, буни кўра-била туриб, кўчаларга, майдонларга, масжид ва саҳнларга чиқишингиз учун ҳам вақт келмаган бўлса?! Наҳотки, кафил давлатларни фош этишни ва улар билан алоқаларни узишни, хоин етакчилар қўлидан етакчиликни олишни талаб қилиш вақти ҳали ҳам келмаган бўлса?! Соҳил фронтини очишлари учун гуруҳлар ичидаги ва ташқарисидаги фарзандларингизга босим ўтказишингиз вақти келмаган бўлса?! Зотан, етакчилар Соҳил фронтини тилга олишни бутунлай унутишди, чунки «кафил» Туркия шуни истади ва шунча йиллар ичида фронт очилишига тўсқинлик қилиб келди.

Наҳотки, сиз Шом аҳли, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан иборат биродарларингизга бўлган ишончингизни қайта таъкидлаб олиш вақти етмаган бўлса?! Ахир, Ҳизб аъзолари сизни ушбу «дўст» ва «кафил»лардан огоҳлантириб, ярашув ва вазиятни юмшатиш, деган нарсаларнинг ёлғонлигини фош этди-ку. Шунингдек, уларнинг халқаро алдов ва ўйинларни очиб беришга қодир эканликлари ўзингизга яққол маълум бўлди-ку, қўзғолонингиз кемасини омонлик соҳилига саломат етказиши учун топширишга шу йигитлар лойиқ экани ойдинлашди-ку?! Зеро, қўзғолон кемасини соҳилга соғ омон етказиш, анави малай нусайрий режимни ўз ини ичкарисида ағдариб ташлаб, ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Ислом бошқарувини ўрнатишдан иборатдир. Наҳотки, шундай қилмоғингиз они келмаган бўлса?!

Роя газетасининг 2019 йил 22 май чоршанба кунги 235-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here