АҚШ Давлат котибининг кутилмаганда Ироққа келиши ва бундан кўзланган мақсад

112
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШ Давлат котибининг кутилмаганда Ироққа келиши ва бундан кўзланган мақсад

Ўтган ҳафта АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ироққа қилган кутилмаган сафарини ниҳоясига етказди. Сафар давомида республика президенти Барҳам Солиҳ ва бош вазир Одил Абдулмаҳдий билан учрашди. Расмий бир манбанинг таъкидлашича, Помпео сафари, Вашингтон билан Теҳрон ўртасидаги муносабатлар таранглашиши хусусида Ироқни огоҳлантиришга қаратилган.

Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Ироқ вилояти матбуот бўлими пайшанба куни баёнот чиқарди. Баёнотда Помпеонинг ёлғончи экани, АҚШ Ироқни босиб олиб, ҳокимият ва армия тепасига Эрон одамларини олиб келиб қўйганига қарамасдан, у ўз давлатини айбсиз қилиб кўрсатмоқчи бўлаётгани айтилади. Баёнотда қуйидагилар таъкидланди:

«Эроннинг минтақадаги роли Американинг мустаҳкам сиёсатидир. Бу роль вазиятга мувофиқ ва Америка талабларига кўра гоҳ кенгайиб, гоҳида торайиб туради. Америка Эронни 1979 йилдан бери минтақа давлатларига қарши исломий қўзғолон хатари сифатида ушлаб келди. Америкада ҳокимиятга неоконсерваторлар келгач, бу нарса шиа хатарига айланди. Сўнгра араб баҳори ҳодисаларига таъсири бўлган минтақавий ролга айланди. Лекин охирги пайтларда Американинг Миср каби бошқа малайи кучга кирди, Саудиядаги бошқарувни қўлга олди ва Туркияни ишга солмоқда. Шунинг учун Америка Эронга бошқа роль юкламоқчи.

Ислом Умматининг асл душмани, юртларимиз сиёсатларини чизиб берувчи мустамлакачи кофир Ғарб давлатларидир. Исломий юртлар ҳукмдорлари эса, мана шу давлатлар сиёсатини бажарувчи, уларнинг қўлидаги қуроллардир».

Баёнот сўнггида бундай дейилади:

Шунинг учун юртларимизни мустамлакачи кофирлар нуфузидан озод қилишга эътибор қаратилиши лозим. Бу эса, Ғарбга малай ҳокимларни улоқтириб ташлаш ва рошид Халифалик давлатида Ислом ҳукмларини татбиқ этадиган халифага байъат қилиш орқали амалга ошади. Шунингдек асосий муаммо фақат бугунги ҳокимларни улоқтириб юборишда бўлмаслик лозим. Зеро, мусулмонлар Тунис ва Мисрда бўлганидек малайлар алмашиши билан алданиб қолмаслиги лозим. Бугун ушбу сценарийни Ливия, Шом, Судан ва Жазоирда қўллашмоқчи.

Роя газетасининг 2019 йил 22 май чоршанба кунги 235-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here