Токаев Жээнбековни орден билан мукофотлади

567
0

Токаев Жээнбековни орден билан мукофотлади

 Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Қирғизистон, Россия ва Беларус президентларини “Қозоғистон биринчи президенти – Елбаси Нурсултон Назарбаев” ордени билан мукофотлаш тўғрисида қарорни имзолади, деб хабар қилди Акорда матбуот хизмати.

 Қозоғистон давлат мукофотлари Қирғизистон етакчиси Сооронбай Жээнбеков, Россия президенти Владимир Путин ва Беларус раҳбари Александр Лукашенкога берилди.

 Токаев қарори имзоланган кундан бошлаб кучга кирди.

 29 май куни Нур-Султонда Евроосиё иттифоқини ташкил этиш тўғрисида битимни имзоланганига 5 йил тўлиши муносабати билан йиғилиш ўтказилади.  

 Тадбирда Елбаси Нурсултон Назарбаев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков, Россия президенти Владимир Путин, Армения бош вазири Никол Пашинян иштирок этади.

 Шунингдек, йиғилишда ЕОИИда кузатувчи давлат сифатида – Молдова президенти Игорь Додон, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев фахрий меҳмон сифатида қатнашади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here