Тунисдаги режим юртни мустамлакачилар мандати остига киритиб қўйди

73
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунисдаги режим юртни мустамлакачилар мандати остига киритиб қўйди

Устоз Муҳаммадносир Шувайха

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими раиси

Кеча билан бугун бир-бирига ўхшаш бўлиб қолди. Туниснинг бугунги аҳволи ҳам кечагисидан фарқ қилмаяпти. 19 асрдаги мустамлакачи давлатлар Тунис ишига бурун суқиб, ўша вақтдаги Тунис бойлари (давлат раҳбарлари) ажнабий консулликлар амри остида қолган эди. Бир томондан Франция, иккинчи томондан Британия, яна бир томондан Италия консуллиги Туниснинг бойлари ва вазирларини бўлишиб олиб, қиладиган ишларини белгилаб бериб туришди ва қандай сиёсат юргизишни ўргатишди… Оқибатда, юрт бўғзигача мустамлакачи давлатларга қарз бўлди. Тунис молиявий «комиссия»си Франция, Британия ва Италия назорати остига ўтди… Ва ниҳоят, 1881 йилги босқинчилик юз берди.

Хўш, бугунчи?! Бугун ҳам мустамлакачи давлатлар (Британия, Америка ва Франция) расмийларининг Тунисдан деярли оёқлари узилмаяпти, бири кетса, иккинчиси келяпти… Британ элчисининг юртнинг ҳар ерида кўриниши одатий ҳолга айланди… Уни дам пойтахт маҳаллаларида ёшларнинг Интернет радиоси очилиши маросимида кўрсак, дам Тунис шимолидаги бир шаҳарчада «намунавий хавфсизлик» маркази очилиши маросимида кўряпмиз ёки юрт жанубидаги Сафоқис шаҳрида нефт ва газ қазиб олиш участкаларини бориб кўраётганига ёхуд Татовин шаҳарчасида жамият вакиллари билан учрашаётганига гувоҳ бўляпмиз. АҚШ элчиси ҳам майдондан панада қолмади. У жорий йил январда элчилик лавозимига янги тайинлангандан бери, расмийлар билан учрашгани учрашган. Кейин юртнинг чор атрофига сафар бошлади: Маданин шаҳрига бориб, коррупцияга қарши кураш қўмитасининг маҳаллий бўлимини очилишида қатнашди. Кейин жанубдаги Қибиллий шаҳрига ўтиб, у ердаги шаҳар мэриясига борди. Сўнг жанубий ғарбдаги бир шаҳарга ўтиб, «анъанавий саноат мактаби»ни бориб кўрди. Франция элчисининг ҳам, турли-туман либосда бормаган ери қолмади, тунисликлар орасида шов-шув бўлиб қолди.

Ҳа, Тунис оёқ-ости қилинди ва мустамлакачилар томорқасига айланди. Уларнинг элчилари юртни худди ҳукмдорлари ва қарор эгалари мисол кезишмоқда. Кезиш асносида ёрдам кўрсатиш, битимлар имзолаш, битимлар давом этиши учун қайта-қайта кезиш… билан банд. Тунис ҳукмдорларига келсак, улар бу элчиларнинг келишига дарвозаларни ланг очиб бериб, хавфсизликларини таъминлаш билан машғул. Бу мустамлакачи давлатлар, хусусан, Британия тунислик ҳукмдорлар билан режалар, лойиҳалар ва ижролар хусусида юрт сиёсатига тўғридан-тўғри аралашиш ҳуқуқини таъминловчи битимлар имзолаб олишган. Британия Тунис билан ҳассос-нозик масалалар бўйича стратегик келишув имзолади. Масалан, Бош вазир манфаатларини қайта кўриб чиқди ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, юқори Таълим вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан хавфсизлик ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича стратегик ҳамкорлик битимини имзолади. Буларнинг барчаси Британиянинг давлат бўғинларига кириб боришини ҳамда режалар, лойиҳалар ва ижролар бўйича қўли яна-да узайишини таъминлаяпти.

Америка ҳам майдондан четда қолмади. Тунисни мажбуран НАТО аъзолигига номзод давлатга айлантирди… юртда разведка бюролари очиб, уларни минтақада жосуслик қилувчи базага ҳамда бутун Шимолий Африкани диққат билан кузатувчи нуқтага айлантирди. Тунис ҳукмдорлари ёрдами билан Америка Бизирта шаҳридаги Сиди Аҳмад базасида ҳарбий аэродром очиб, у ердан учувчисиз бошқариладиган самолётлар учиряпти ва шу орқали Жазоир ва Ливияни кузатиб туриш имкониятига эга бўляпти.

Иқтисодий жиҳатга келсак, европалик ва америкалик «дўстлар насиҳати» юртни ҳалокатли қарзлар ботқоғига ғарқ қилди. Тунис маблағларини Халқаро Валюта Фонди билан Жаҳон Банки миссияларининг ҳар қачонгидан кучли кузатуви ва ҳар қачонгидан шафқатсиз шартлари остига киритди… Қарорлар мана шу миссияларни доимо навбатма-навбат кузатувчи, текширувчи, кейин буйруқ берувчи миссияларга айлантирди. Бу эса, юртни бошқариш экспертлар қўлида эмас, балки мана шу икки халқаро ташкилотнинг нопок кимсалари қўлида қолганини, улар халқ ғазаби ва норозилик чиқишларига қарамай, қарор-буйруқлар чиқаришаётганини англатади. Иккала халқаро ташкилот яқинда Вашингтонда «Баҳор учрашуви» номли учрашув ўтказди, бу учрашувдан сизиб чиққан янги хабарлар бўлса, жуда ёвуз нарсалардан огоҳлантирмоқда… Чунки Жаҳон Банки электр компаниясидан «норози». Бу эса, Жаҳон Банкининг яқинда электр ширкатига ҳукмрон бўлажагини ва кенг қамровли ва чуқур шартнома борасидаги Европа Иттифоқи билан олиб бораётган музокараларини якуний босқичига келтирганини англатади. Ҳолбуки, экспертлар бу шартномадан огоҳлантиришди ҳамда Тунисни, унинг флоти ва аҳолисини европаликлар «марҳамати»га қарам қилиб қўювчи шартнома эканини билдиришди!

Хуллас калом, Тунис ҳокимиятидаги мулозимлар юртни тўла мустамлакачилар мандати остига киритиб қўйишди. Масалан:

Вакиллар палатаси роли халқаро кучлар қабул қилаётган қарорлар учун зарур қонунлар ишлаб чиқишдан иборат. Ҳукумат эса, мустамлакачилар талабини бажаришдан бошқа ролни билмайди. Бирор ҳукумат Ғарб сиёсатларини бажариш ва манфаатларини таъминлашга ожизлик қилиб қолса, зарур қарорлар қабул қилиш учун уни алмаштиришади. Алмаштиришларини «ҳукуматнинг ўз масъулиятини бажаролмай қолгани, натижада саноат компаниялари ва нефт конларининг ишламай қолиб, фосфат ишлаб чиқаришининг тўхтаб қолгани, ўз навбатида, бу улкан «ислоҳотлар» ижросини тўхтатиб қўйгани» каби даъволар билан изоҳлашади. Демакки, Тунисдаги ҳар қандай ҳукуматнинг вазифаси юрт аҳлини сансалорлик сиёсатидан қутқариш эмас. Аксинча, унинг вазифаси мустамлакачи давлатлар компанияларини қутқариш ва конлардан фосфат қазиб олинишини қайта йўлга қўйиш билан уларнинг талон-торож ишларини таъминлаш ҳамда юрт бойликларидан ўз ҳаққини талаб қилиб чиққанларни бостиришдан иборат. Шу кунларда биз «Европа Иттифоқи билан чуқур ҳамкорлик қилиш» бўйича шартнома тамомланаётгани тўғрисидаги хабарларни тинмай эшитиб турибмиз. Бу номинг ўчкур шартнома эса, европаликларга Тунис флоти ва хизмат кўрсатиш секторларини тўла назоратларига олиш имконини беради. Дарҳақиқат, Бош вазир 2018 йил апрелда қилган Европа сафари чоғида Туниснинг айни шартномага 2019 йилда имзо чекажагига ваъда берган. Бу шартномани амалга ошириш билан боғлиқ «миллий маслаҳат» 2019 йил 29 апрелда бошланажагини таъкидлаб, гўё ҳукумат бу ҳамкорлик қарорига маслаҳатсиз асло имзо чекмаслигини даъво қилган.

Тунис кризиси унинг ҳокимият раҳбарларидир. Ҳукумат даражасида ҳам, мухолафат даражасида ҳам кризис шуларнинг ўзи. Бунга сабаб, уларнинг ҳаммаси Ғарбга қуллик қилиш мафкураси билан тарбияланишди ва Ғарбга ишқи тушган ошиқларга айланишди. Ғарбни ўзларига намуна ва ўлчов қилиб олиб, унинг остонасига ётиб олишди, қучоғига ўзларини отишди. Умматларидан бегоналашиб, Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатларидан юз ўгиришди, қонунларнинг Аллоҳ Таоло томонидан бўлишига рози бўлишмади, балки, Ғарб қонунларини ўзларига манҳаж ва йўл қилиб олишди. Ана, президентлари Қоид Сабсий, бизга Қуръони Каримнинг алоқаси йўқ, деган мазмундаги баёнотларни беришда давом этяпти. «Обама Тунис ҳақида сўзлаганда АҚШ конгресси бунга қарсак чалди, бу эса, бизнинг тўғри йўлда эканимизни ва бу йўлдан асло четга чиқмаслигимизни англатади», деган эди. (Божи Қоид Сабсий 2011 йил март). Божи Тунисдаги қўзғолондан сўнг юртга муваққат бош вазир бўлган куни шундай сўзларни айтган. Бу сўзлардан тунислик сиёсатчилар қандай фикр юритиши кўриняпти. Яъни, уларнинг ташвиши капиталистик Ғарб давлатлари мутасаддилигисиз бирорта ҳам сиёсат қабул қилмаслик ва бир қадам ҳам ташламасликдан ҳамда Ғарб давлатларидаги қарор эгаларига бир-бирлари билан кимўзарга қуллуқ қилишдан иборат. Шунингдек, бу партиялар қўлида фақат битта лойиҳа – Европа ёки Американинг Тунисни қўллаб-қувватлашини кафолатлаш имконини берувчи лойиҳа бор. Бу имконият мустамлакачи Ғарб давлатларидаги қарор эгалари манфаатини кафолатлаш имконияти, деганини англатади.

Божи ва унинг атрофидаги расмий доира юраётган «тўғри йўл» мана шу. Бу хорлик ва шармандалик йўлидир, душмандан нажот сўраш тариқатидир. Бу йўл бугун Тунисни ҳалокат ёқасига олиб келди. Тунис душманларни рози қилиш учун ўз динидан воз кечган, мамлакат турли хил бойликларга тўла бўла туриб, ўз аҳлини оч қолдирган, юртини душманга тобе қилган, анави ҳукмдорлар қўли билан юрт бойликларини мустамлакачи компанияларга талатиб қўйган манфур бир давлат бўлиб қолди!!

Тунисдаги вазият мана шу. Бироқ Тунис аҳли бутун сиёсий синфнинг (ҳукумат, мухолафат ва ташкилотлар даражасида) хоин синф эканини англаб етдилар ва ҳатто ундан юз ўгириб, уларга қайтиб ишонмайдиган бўлдилар. Бугун улар холис ростгўй онгли бир етакчиликни қидирмоқдалар. Ҳизб ут-Таҳрирга, унинг етакчилиги ва лойиҳасига кўз тика бошладилар. Олдинда бир иш қолди, холос. У ҳам бўлса, Ўз эгниларидан бундай сиёсий синф чанг-ғуборини қоқиб ташлаб, уларни илдизи билан қўпориб ташлаш учун ҳамда улар билан қўшиб, мустамлакачи Ғарб нуфузини ҳам юртдан супуриб ташлаш учун жамиятдаги куч-қудрат аҳли томонидан даъватнинг қабул қилинишидир.

Роя газетасининг 2019 йил 15 май чоршанба кунги 234-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here