Чегера мажароси: ҳаммамизнинг келадиган жойимиз шу ер…

603
0

Чегера мажароси: ҳаммамизнинг келадиган жойимиз шу ер…

 Маълумки, 20-майда Қирғизистон ва Тожикистон чегерасида яна бир мажаро бўлиб ўтди. Шундан буён бунга ўхшаш бир нечта воқеалар содир бўлди. Бугунга келиб вазият изга тушган бўлсада, икки давлат чегара хизматлари одамлар орасида ихтилоф қўзғатувчи хабарларни тарқатиб келишмоқда.

 Тожик чегара хизмати қирғизистонликларни айблаб: “Икки қишлоқ ўртасидаги қабристон бизга тегишли, чунки ота-боболаримиз  шу ерга дафн қилиниб келинган, деган баҳона билан қирғизистонликлар Тожикистон ҳудудига кириб келишди”, дея хабар қилди.

 Қирғиз чегара хизмати эса, бу жой хали аниқланмаган ҳудудлар таркибига киришини маълум қилди. 

 Шу ўринда савол туғилади: нима учун вазият изга солинди-ю ва яна нима учун қарама-қарши хабарлар тарқатилмоқда? Бунинг жавоби оддий: бундай мажаролар мустамлакачилар истак-хоҳишларига мувофиқ ораларимизда алангалатилиб-ўчирилиб, кучайтирилиб-заифлаштирилиб турилади. Шунингдек, уларнинг манфаатларига мувофиқ бу “ўт” ҳар доим “чўғ” ҳолатида сақлаб турилади. Шу сабабли, мустамлакачиларга керак бўлмаган вақтда вазият изга солинади, агар эҳтиёж пайдо бўлиб қолса, давлатлар ўртасида уруш даражасига қадар кўтарилади. Шунга мувофиқ, 20 майда бўлиб ўтган ва кейин ҳам давом этиб келаётган бир қатор чегара ходисалари “чўғ”ни ўчирмай ушлаб туриш жумласидандир.

 Эй Мусулмон биродарлар, шу муносабат билан юқоридаги воқеаларга боғлиқ сизларга насиҳатимиз шуки, Биз мусулмонлармиз. Шу сабабли барчамиз бундай воқеалар бўйича исломий фикр юритиб, уларга нисбатан исломий ёндошишимиз керак. Мана мисол учун 20-майдаги ходисани олайлик: Шу куни бир мусулмон дунёдан ўтиб, охиратга сафар қилди. Аллоҳ марҳумни раҳматига олсин. Майитни дафн қилиш эса унинг ортида қолганлар учун фарз. Жаноза ўқилиб, жанозага келган халқ майитни ўрнига қўйиш учун қабристонга борса, у ёқда Тожикистон чегарачилари одамларни ўтказишмади… Нима учун? Аслида улар ҳам мусулмонлар-ку… Қуръонимиз бир, Пайғамбаримиз бир… Биз миллати ёки ватанига қарамай, марҳумнинг жанозасида бирга турамиз, уни қабрга бирга қўямиз… Агар бир қирғиз мусулмон Тожикистон ҳудудида вафот этса ва уни дафн қиладиган яқинлари топилмаса, ўша ердаги тожик қардошлар унинг жанозасини ўқиб, хурмат кўрсатиб ўз қабристонларига дафн қилишади. Агар бундай воқеа Қирғизистонда бўлиб қолса, қирғизистонлик мусулмонлар ҳам худди шундай қилишади. “Ҳаммамизни борар жойимиз икки қулоч ер” дейишади… ёки бундай эмасми…

 Демак, бу ходисада Исломга зид ишлар бўлиб кетди. Чегарачилар Аллоҳнинг шариатига қарамай, демократиядан келиб чиққан қонунларни ушлашди. Ҳа, улар буни ўз раҳбарлари буйруғига мувофиқ қилишди, раҳбарлари эса, кофир хўжайинларининг буйруқлари сабабли шундай қонунларни ишлаб чиқишган ва шулар асосида муаммоли хариталарни чизишган! Бу орқали мусулмонлар ўртаси ажратилиб, уларни Ислом асосида бирлашишларига тўсқинлик қилинади. Шу сабабли ҳам бу раҳбарлар халқларни бир-бирига гиж-гижловчи баёнотлар беришади! Мажароларни изга солиш қўлларидан келмай қолганидан кейин эса, уни хал этиш учун яна қайта шу мажароларни бошида турган кофир хўжайинларига мурожаат қилишади. Масалан, Қирғизистон чегара хизмати баёнотидаги: “Давлат чегараларини делмитация ва демаркациялашга тааллуқли барча ишлар халқаро ва миллий қонунчилик доирасида хал қилиниши керак” деган сўзлари шунга далолат қилади.

 Эй мусулмонлар, кофир ва уларнинг малайлари чизиб қўйган хариталар учун қирпичоқ бўлманглар, чунки бу сизлар учун қўйилган тузоқдир! Улар бизни бир метр ер учун уруштириб қўйиб, бир-бирмизни “икки қулоч ерга” жойлаштиришади. Уларнинг тузоғига тушадиган бўлсак, талашган ерларимиз гектарлаб ўзимизнинг қабрларимизга айланиб қолади (Бундан Аллоҳ сақласин, бироқ бундай нарсаларга дунё тажрибаларида гувоҳ бўлиб турибмиз). Давлатларимиз ерлари эса бутунича ўша мустамлакачиларнинг мустамлакаси сифатида қолади. Масалан, биз бир қарич ер талашиб турган бир пайтда Россия ҳарбий базалари қанча ерларимизни эгаллаб турибди, Хитой қанча ерларимизни олиб қўйди?… Шу сабабли, азиз биродарлар, уларнинг макр-ҳийлалари қурбонига айланиб юравермай, бундай фитналарга қарши Исломий мавқедан туриб курашишимиз зарур. Бунинг учун Исломни ўрганиб, Исломимизга талпинайлик ва Ислом асосида бирлашайлик!

Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here