Атамбаев ҚСДП раҳбарлигидан кетди

549
0

Атамбаев ҚСДП раҳбарлигидан кетди

 Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Социал-демократик партияси раиси лавозимидан кетди ва партиядаги аъзолигини тўхтатди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.   

 Ушбу қарор партиянинг сиёсий кенгаши йиғилишида қабул қилинган. Атамбаев 26 майдан “Қирғизистон Республикаси президенти фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар кучга кириши сабабли ўз ваколатларини топширган. 

 Қонунга ўзгартиришлар 16 май куни имзоланган. Унга кўра, собиқ президент ҳокимият органларида сиёсий ёки махсус давлат лавозимлари, сиёсий партиялар раҳбариятларида бошқа лавозимларни эгаллай олмайди ёки сиёсий ташкилотлар фаолиятида иштирок эта олмайди.

 Собиқ президент бу чекловларга амал қилмаса, у қонунда кўзда тутилган барча кафолатлар ҳамда моддий ва бошқа таъминотлардан маҳрум этилади.

 Партия раиси вазифасини бажарувчи этиб Асел Кодуранова тайинланган. 

 Қирғизистон Социал-демократик партияси Қирғизистоннинг энг йирик сиёсий партияси ҳисобланиб, 1993 йил сентябрда ташкил топган. Партиянинг асосчиси ва етакчиси Атамбаев бўлган. Айни вақтда партия мамлакат парламентида энг кўп мандатга эга. Амалдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг номзоди айнан ушбу партия тарафидан президент лавозимига илгари сурилган эди. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here