Минглаб Фаластин аҳлининг Ақсо масжидига намозга келиши…

583
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Минглаб Фаластин аҳлининг Ақсо масжидига намозга келиши уларнинг Ислом ва муқаддас заминларига қаттиқ ҳарис эканликларига далилдир

Араб-48 сайти (ҳижрий 1440 йил 5 рамазон, милодий 2019 йил 10 май жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилган (хабардаги баъзи сўзлар ўзгартирилган):

«Қуддусдаги исломий вақфлар мудири шайх Аззоб Хатибнинг маълум қилишича, яҳуд вужуди ўрнатган тўсиқларга қарамай, бугун 180 минг фаластинлик Ақсо масжидида Рамазон ойининг илк жумасини адо қилди.

Яҳуд вужуди Ғарбий Соҳил ва Ғазо сектори аҳолисидан 40 ёшдан кичик бўлганларни ушбу жума намозига келишга қўймади».

Роя газетаси шарҳи:

Бугун АҚШ мутасаддилиги остида ва мусулмон юртлар ҳукмдорлари тил бириктируви билан Фаластин масаласини тугатиш учун тўқилган фитналар ва ўртага ташланган таклифларнинг амалга ошиши яқин қолгани айтилмоқда. Мана шундай бир пайтда, яҳудийларнинг Ақсога етиб келиш ва у ерда намоз ўқишга қарши ўрнатган шунча тўсиқларига қарамай, бу даражада катта сондаги мусулмоннинг Ақсога тўпланганлиги, покиза Фаластин замини аҳли яхшилик маъданига тўлалигига далолат қилмоқда. Шунингдек, уларнинг Ислом ва муқаддас даргоҳларига на қадар ҳарис эканликларини кўрсатмоқда.

Бу эса, нафси амморасига қулоқ солиб, Фаластин заминидан воз кечишни истаётган ҳар бир кимсага йўлланган бир номадир. Зеро, ушбу муборак замин аҳли Фаластиннинг бирор қаричидан воз кечишга асло рози бўлмайди ва Аллоҳнинг изни ила, улкан харсанг мисоли туриб, душманлар ва уларга дўст бўлганлар тил бириктирувини парча-парча қилади.

Роя газетасининг 2019 йил 15 май чоршанба кунги 234-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here