Тереза Мэй истеъфога чиқишини маълум қилди

610
0

Тереза Мэй истеъфога чиқишини маълум қилди

 Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 24-май куни истеъфога чиқиши хусусида маълум қилди.

 “Reuters”нинг ёзишича, қарорни оммага айтаётган бош вазирнинг кўзларига ёш қалққан.

 Мэй 7 июнда лавозимини тарк этади. Британия қироллиги ташқи ишлар вазири Жереми Хантнинг айтишича, бунга қадар Мэй Лондонда Доналд Трампни қабул қилади.

 Бош вазирликка бўлажак номзодлар сифатида собиқ ташқи ишлар вазири ва Лондон мэри Борис Жонсон, парламент умумпалаталари собиқ бошлиғи Андреа Лидс, ташқи ишлар вазири Хант, шунингдек, ички ишлар вазири Саждид Жавид кўрилмоқда.

 22 май куни британ парламентининг вакиллар палатаси етакчиси Андреа Лидсом бош вазир билан “Brexit” масаласида келиша олмагани учун истеъфога чиқаётганини маълум қилганди.

 Тереза Мэй бош вазирликка 2016 йил 11 июл куни келганди. Мамлакатда Brexit бўйича реферерундум натижалари эълон қилингач, аввалги бош вазир Дэвид Кэмерон лавозимни тарк этган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here