Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти тадбирлари

468
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир Сурия вилояти тадбирлари

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти йигитлари Идлиб шимолидаги Салқин ва Дана шаҳарларида жума куни бир вақтда намойиш ўтказдилар. Намойишда Россия ва Туркиянинг патрул ҳаракатларини қоралаб, фронтлар очилишини талаб қилдилар. Дана шаҳрида жума намозидан сўнг уюштиришган намойишда плакатлар кўтариб чиқилди. Биринчи плакатда мужоҳидларга орқадан урганлар, ўз ору номусларини қурбон этган халқ эмас, балки ўша гуруҳ етакчилари экани таъкидланди. Иккинчи плакатда, биз қирғин қилинишимизга кафил бўлган давлатларни мудофаа қилаётган гуруҳлар тарафида эмасмиз, балки қўзғолон ва унинг аҳлини мудофаа қилаётган мужоҳидлар тарафидамиз, дейилди. Учинчи плакатда Туркия билан Россия патруль ҳаракати бизни қирғин қилиш ва қочқинга айлантириш борасида битта танганинг икки томони экани айтилди. Тўртинчи плакатда бундай дейилган: Масала дод-вой қилиш билан эмас, балки иллатни муолажа қилиш билан ҳал этилади… Муолажа эса, гуруҳ етакчиларидаги очиқ бузуқ-носозликка ва уларнинг кофир давлатлар билан алоқа қилиб, уларнинг фармонларини бажаришларига чек қўйишдан иборат!! Шу нуқтаи назарда, Ҳалаб шарқидаги Боб шаҳри аҳолиси ва фаоллари ҳам жума куни норозилик намойиши ўтказдилар. Бу намойиш Идлиб жануби ва Ҳама шимолидаги аҳоли намойиши билан бир вақтда уюштирилди. Фаолларга кўра, «Боб аҳли Идлиб жануби ва Ҳама шимоли аҳолиси билан бир вақтда Умар ибн Хаттоб номидаги жоме олдида намойиш ўтказганлар». Ушбу манбаларнинг таъкидлашича, «аҳоли Идлиб шарқи ва шимолидаги гуруҳлардан Ҳама шимолидаги фронтларга ёрдам бериш учун анави Асад режими фронтларига қарши жанг бошлашни талаб қилдилар». Намойишчилар қўлларидаги плакатларда бундай сўзлар ёзилган: «Шаҳидларимизнинг қони ҳар бир золим ва осийни ёқиб кул қилади», «Идлиб озоддир ва озод бўлиб қолажак», «Сизни ҳамма ёрдамсиз ташлаб кетди, бироқ Аллоҳ сизнинг ёрдамчингиздир».

Роя газетасининг 2019 йил 15 май чоршанба кунги 234-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here