Эфиопия бош вазири ифторга хушхабар билан ташриф буюрди

163
0

Эфиопия бош вазири ифторга хушхабар билан ташриф буюрди

Минглаган эфиопиялик мусулмонлар мамлакат пойтахти Аддис-Абебада ифтор қилиш учун йиғилишди.  Бу ҳақида IslamNews  сайти  Анадолу агентлигига таянган ҳолда хабар тарқатди.
 Бу ифторнинг муҳтарам меҳмони бўлган давлат бош вазири Абия Аҳмад фурсатдан фойдаланиб камсонли мусулмон аҳолига муҳим хушхабарни етказди.

  Эфиопия Ислом ишлари бўйича Олий Шўро ташкил қилган ифторда, бош вазир мамлакат марказидаги катта жомеъ масжид қурилишига ижобий фикр билдирди. Унга кўра, янги қурилажак масжид ўз вақтида Муҳаммад (с.а.в) саҳобаларига бошпана берган  қадимий император Нажжошийга рамзий ишора сифатида бўлади. Шунингдек у келгусида мамлакат узра ҳақиқий исломий банк ўз фаолиятини бошлаши ҳақида ҳам хушхабар берди.

Изоҳ:

Масжид Мусулмонлар учун муҳим жой, зарурий даргоҳдир. Масжидларнинг  ёпилишидан канчалик  ғамгин бўлсак, уларни кайта барпо бўлишидан шунчалик мамнун бўламиз. Зеро Мусулмонлар жамланиб, Яратувчига муножот қилишларини Пайғамбаримиз(с.а.в) биз учун қолдирган мерос қатори қабул қиламиз. 

Шу  кунларда Мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Макка ва Мадина шаҳрида айни ибодат мавсумидир. Каъба атрофида йиғлаб, ибодат қилаётган уммат вакилларини кўриб  ҳавасинг келади. Айниқса Ҳарам ишчилари қаторида меҳнат қилаётган фаррошларнинг меҳнати таҳсинга сазовор. Улар Каъбатуллоҳни меҳр ва ихлос билан супуриб сидиришади, тозалашади ва хушбуйликлар сепишади. Бу Мусулмон оламининг қувончли тарафидир.

Бошқа бир тарафи эса қонга беланган, вайрон бўлган ҳолда. Рус учоқларининг бомбардтмони остида қолган Шом аҳли, оч-наҳор қолган Ямандаги биродарлар, нажас мушриклар қўлига тушиб азобланаётган уйғур мусулмонлар, узоққа бормайлик, ёш болаларни уйда қолдириб, ҳалол луқма илинжида мажбуран хориж сафарига отланган меҳнат муҳожирлари.. ва ҳоказо. Бу рақамларни санаб саноғига етмайсан киши. Демак ибодатда лаззат топаётган Мусулмонлардан кўра, бир бурда егуликка зор бўлган, қийин аҳволда қолган Мусулмонларнинг сони кўпроқ.

Модомики дунё бошқарув системаси тўғри йўлга қўйилмас экан, бу  номутаносиблик давом этаверади. Ғафлатда қолганимиз сари ўз ибодатларимизда хотиржам бўлиб, жисмимизни бир бўлаги бўлмиш бошқа диндош биродарларни дардини сезмай қоляпмиз.

Дунёга муҳабат қўйиш ва ўлимни ёмон кўришимиз сабабли қолган аъзоларимиз касалланса, безовта бўлмай қолдик. Гарчи сезсакда, унга ёрдам бериш учун шошилмаймиз, қалқонимиз бўлмиш Халифамиз йўқ, дунё тизгини фосиқларнинг қўлида.

Каъба атрофида уни муқаддаслигини эътироф килган ҳолда айланиб тавоф қилган, ёки  тозалаб юрган биродарларни кўриб беихтиёр бир ҳадис ёдимга тушди.

Расулаллоҳ (с.а.в.)  Ҳаж қилаётиб Каъбани ўпиб, шундай дедилар: Эй қора тош, нақадар буюксан ва на қадар азиз! Аммо Аллоҳ наздида бир мусулмоннинг дахлсизлиги сендан кўра азизроқдирдир».

Мунаввара

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here