Аббос режими ўз хоинлигини келаси авлодларимизга ўргатмоқчи!

633
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Аббос режими ўз хоинлигини келаси авлодларимизга ўргатмоқчи!

«Ultra Palestinе» сайти (ҳижрий 1440 йил 4 рамазон, милодий 2019 йил 9 май пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Фаластин Таълим вазирлиги «Фаластин учун таълим оламиз» номи остидаги ташаббуси доирасида «Президентимиз ўрнагимиз», номли китобча тарқатди. Президент Маҳмуд Аббос китобларидан олинган иқтибослар билан тўлган ушбу брошюра Фаластиннинг пайшанба кунги «социал медиа»сида шов-шувга айлантирилди.

Таълим вазири Марвон Авартаний «Бу китобчани босиб чиқариш ва мактабларга тарқатиш вазифаси вазирлигимиз зиммасида», деди. Сўнг «Мактаб ўқувчиларига бу иқтибосларни ўргатиш уларнинг яратувчанлик маҳоратларини ўстириш йўлидаги муҳим ташаббус бўлиб, бу нарса миллий шахсиятни намоён этишга ҳамда исталган ўзгариш ва ривожланишга эришишга қаратилган.

Фатҳ ҳаракатининг марказий қўмитаси аъзоси Аззам Аҳмад, бу брошюрани чиқариш ва барча миллий таълим муассасаларига тарқатиш, президент Маҳмуд Аббоснинг қарори билан бўлганини билдирди.

Бу мавзу социал медиада катта таъсир уйғотди. Мавзуга изоҳ берганлар унга араб раҳбарларининг ахборот ва таълим соҳасидаги мақтови, дея изоҳ қолдиришди. Шунингдек, президентнинг хавфсизлик келишувига амал қилиш ва қуролли қаршилик ҳаракатини рад этиш тўғрисидаги баёнотларини келтириб, китобча шу каби баёнотларни ҳам ўз ичига олармикин, дея саволни ўртага ташлашди».

Роя газетаси шарҳи:

Бу каби арзонгаров ташаббус фақат битта маънони англатади, у ҳам бўлса, Фаластин Озодлик ташкилоти, унинг ҳукумати ва гумашталари, барчаси шу даражада разил даражаги тушиб кетишганки, бу даражани ҳеч қандай қадр-қиймат ва ахлоқни билмайдиган ёлланма кимсаларгина ўзларига лойиқ кўради.

Фаластин режими ва унинг раҳбарлари содир этган хиёнатлар бунга рози бўлган ёки сукут қилган ҳар бир фаластинлик пешонасига тушган шармандалик тамғасидир. Қалбида заррача инсофи бор киши шундай, деб ҳисоблайди. Бундай деб ҳисоблаши учун Аббос содир этган сон саноқсиз хиёнатларнинг ҳаммаси эмас биттасининг ўзи етарли. Унинг хиёнатларига мисол шуки, у Осло шартномасига амал қилиш йўлида фидокорлик билан курашди… Иорданиядан яҳудийлар қийинчилигига барҳам бериш ваъдасини олди… яҳуд вужуди билан хавфсизлик бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади… бугун у Фаластиндан воз кечишга зўр бериб ҳаракат қиляпти… Фаластиннинг тўртдан уч қисми назоратини яҳуд вужудига беришга, бунинг эвазига эса, юртнинг қолган бир шапалоқ ерида қуролсиз ва куч-қудратсиз заиф давлатчага эга бўлишга ўлиб-тирилиб ҳаракат қилиб ётибди… Яҳуд вужудининг Ислом Уммати кўксига санчилган ханжар бўлиб туришини мустаҳкамлаш учун Американинг икки давлат ечими лойиҳаси йўлида фидокорлик кўрсатяпти… Бу хиёнатларини санаб адоғига етиб бўлмайди.

Бу билан бизнинг ўнлаб йиллардан бери айтган ва ҳамон такрорлаб келаётганимиз ҳақиқат яна бир бор исботини топди. Ҳақиқат шуки, Озодлик ташкилоти ҳамда Фаластин режими, иккаласи ҳам мустамлакачилар ясаган қўғирчоқ ва қурол бўлиб, Фаластинни зое кетказиш ҳамда босқинчиликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мана, бугунга келиб бу хоинлар хиёнатларини очиқ-ошкора қилиб, энди буни мактабдаги болаларимизга ҳам ўрнак сифатида ўргатишмоқчи.

Бу разолатни таърифлашга тил ожиз. Чунки Аббос ва унинг режими Фаластин аҳлининг дини, куч-қуввати ва юртлари ҳимоясига қарши курашяпти ва бунга яҳудийлар ҳам, Ғарб ҳам гувоҳлик беряпти. Режимнинг Америка, Ғарб ва яҳудийларнинг стратегик манфаати эканлиги тўғрисида шуларнинг ўзлари бир неча бор очиқ-ошкор баёнотлар беришди. Шундай экан, бу режим айни шармандалик намунасининг қандай бўлиши борасида энди фарзандларимизга ҳам таълим бермоқчими?!

Бу режим Ғарб ва яҳудийларга хоинларча хизмат қилиш ҳамда Фаластин ва унинг аҳлига душманлик кўрсатиш йўлидан асло қайтмайди. Шу боис, бу иш Фаластин аҳли зиммасидадир. Улар бу худосиз режим ва унинг раҳбарларига қарата бор овозлари билан ҳайқириб, Фаластиндаги фарзандларимиздан қўлингни торт, дейишлари лозим. Акс ҳолда, биз бу кетишда режимнинг ҳам – худди Мустафо Камол каби – Фаластинда Қуръон ўқилишини ва азонлар айтилишини тақиқлашига гувоҳ бўлишимиз мумкин бўлади.

Роя газетасининг 2019 йил 15 май чоршанба кунги 234-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here