“ШҲТ”: Хитой босқинчилиги кучайиб бормоқда

115
0

“ШҲТ”: Хитой босқинчилиги кучайиб бормоқда

АҚШнинг Осиёга нисбатан босқинчилик юришларига қарши Россия ва Хитой “Шанхай Ҳамкорлик Ташикилоти” (ШҲТ)ни ташкил этган эди. Бироқ Хитой бу ташклотдан ўз босқинчилиги йўлида – Россия мустамлакачилига қарши – унумли фойдалана бошлади. Шу сабабли, 13-14 июн кунлари Қирғизистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига Хитой алоҳида тайёргарлик кўрмоқда.

 Қирғизистон ҳарбий томонидан Россияга қарам. Бироқ, Хитой ҳам ҳарбий соҳада кириб келиш мақсадида Қирғизистонга ҳарбий-техникавий ёрдам бериб келяпти ва бу ёрдамларни давом эттирмоқда. 28-апрелда Қирғизистонга Хитой мудофаа вазири Вей Фэнхэ келди. Хитой вазири билан Қирғизистон мудофаа вазири ўртасида ҳарбий техника бўйича ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.

 14-май куни Қирғизистон ички ишлар вазири Кашгар Жунушалиев ва Хитой жамоат хавфсизлиги вазири Чжао Кэчжи ўртасида ҳам ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланиб, ҳамкорлик доирасида қирғиз милициясига 4,5 миллион долларлик ускуналар бериладиган бўлди. Албатта, бу ускуналардан энг аввало ШҲТ саммитини хавфсиз ўтиши учун фойдаланилади, ундан кейин бўлса, Хитойга қарши кайфиятдаги қирғиз фуқароларига қарши қўлланилади. Шунингдек, вазирлар “Қирғизистон-Хитой” газ қувури хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳужжатни ҳам имзолашди. Бу ҳужжатга мувофиқ, қувурга хавф пайдо бўладиган бўлса, бир-бирининг ҳудудларига ўз ходимларини жўнатадиган бўлишди. Бу “Қирғизистон ҳудудидаги газ қувурларига таҳдид пайдо бўлди” деган баҳона билан хитой милицияси Қирғизистонга кириб олиши мумкинлигини англатади.

 Хитойнинг сақофий-мафкуравий мустамлакачилиги ҳам кучайиб бормоқда. Маълумки, Хитой мафкура ёювчи давлат эмас. Бироқ, бу соҳада у ҳам оламий сақофий мустамлакачилик услубларидан фойдаланмоқда. Хитойда таълим олган талабалар кўпайяпти ва Қирғизистоннинг ўзида ҳам хитой таълим даргоҳлари пайдо бўлмоқда. Хитой “маданий ҳамкорлик” ниқоби остида қирғиз халқининг туйғуларини ўзига бўйсундирмоқчи. Масалан, Хитой фанлар академияси олимлари қирғизлар тарихи миллоддан аввалги Х асрга бориб тақалишини маълум қилишди. Шунингдек, ШҲТ саммити арафасида Хитойдан қирғизлар тарихини тадқиқ қилган 8 нафар олимлар келиб, изланишларини халқ олдида ўртоқлашмоқчи бўлишяпти. Бу тадбир халқнинг миллий туйғуларини қитиқлаш орқали уларнинг туйғуларини бўйсундириш учун макр-хийладан бошқа нарса эмас. Бўлмаса, тарихимиз узунлигидан бизга нима фойда, нима бу бизни Хитой босқинчилигидан сақлаб қоладими? Аслида бу мустамлака қилиш қуроли эмасми?

 Яна Хитой ҳукумати мусулмонларни Исломдан чалғитиш учун Исломга зид маданий кўринишларни илгари сурмоқда. “Маданий ҳамкорлик” доирасида Исломга зид куй-қўшиқ, рақс, фильм ва бошқаларга жиддий эътибор қаратмоқда.

 15-майда Қирғизистонда ШҲТ маданият вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг доирасида вазирлар 2021-йили “Silk Road” (Ипак йўли) фестивали масалаларини муҳокама қилишди. Шу куни, Иссиқкўлда “Хитой ва Қирғизистоннинг муваффақиятли аёллари”нинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув доирасида хитойлик “мехмонлар” уларга мезбонлик қилган Қирғизистон аёлларини “ғайратли, ақлли, интилувчан ва гўзал” деб мақтаб кетишди. Афсуски, айрим опа-сингилларимиз ростдан ҳам шундай таши ялтироқ сўзларга алданишмоқда…

 Мустамлакачиликнинг иқтисодий услубларини олиб қараганда, Қирғизистон қарзининг энг кўпи Хитойдан олинган, яъни, Хитой мамлакатимизда энг йирик “инвестор” ҳисобланади. Савдо айланмаси бўйича ҳам Хитой олдинги ўринда. Булардан ташқари, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қурмоқчи, Туркманистон-Хитой газ қувурининг бир қисми Қирғизистон орқали ўтади.

 Хитой қўллаётган шунча мустамлакачилик услублари аниқ кўриниб турганига қарамай, Қирғизистон ҳукумати яна қайта Хитой ҳукуматига малайлик қилишдан қайтмаяпти.

21-майда Қирғизистонга Хитой ташқи ишлар вазири Ванг И келди. Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан бўлиб ўтган учрашув якунида икки вазир 2020-2021 йилларда икки давлат ташқи сиёсий ҳамкорлик ва асосий йўналишлар ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйишди.

 Сўз орасида Ванг И Шарқий Туркисон мусулмонлари тўғрисида ҳам сўз очди. У: Бир неча йил олдин Шарқий Туркистон “уч ёвуздикдан” кўп жабр кўрди, — деган сўзида терроризм, экстремизм ва сепаратизмни назарда тутди. Маълумки, хитой ҳукумати намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳижобланиш каби исломий кўринишларни ҳам терроризм ва экастремизм деб ҳисоблайди. Шунингдек, Ванг ўз сўзида, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Хитойга борганида “Хитойнинг Шарқий Туркистонга нисбатан олиб бораётган сиёсатини қўллаб” баёнот берганини қистириб ўтди ва бунинг учун миннатдорчилик билдирди. Аслида бундай позиция билан қирғиз ҳукумати Шарқий Туркистондаги биродарлармизга хиёнат қилди хамда эртага Хитой босиб олганидан кейин Қирғизистон халқи бошида ҳам уйғур халқининг кўргиликлари тушишига розилик берди! Бу қандай хоинлик!

 Президент Жээнбеков ҳам хитой элчиси билан учрашганида, унга тақлидан “уч ёвузликни” ўзича талқин қилиб: Қирғизистон “уч ёвузлик кучларига” қарши курашда Хитой билан бир позицияда”, — деди. Эҳ, қандай хоинлик…

 Эй Қирғизистон мусулмонлари, президентлар аввалгисидан тортиб амалдагисига қадар, барчаси сизларни Хитойга топшириш йўлида хизмат қилиб келишмоқда. Шу сабабли Хитойга нисбатан муносабатларда етакчиларга эргашманг. Сизлар мусулмонсиз, бас, Хитой мустамлакачилигидан қутулиш йўлини Исломдан изланг!

 Эй ҳокимлар, сизлар ҳам мусулмон халқнинг фарзандларисиз! Динингларга қайтинглар, халқ манфаатларини тангланг!

وَإِنْ تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَالَكُمْ

“Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан)юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар”[47:38]

Абдулҳакийм Қорахоний

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here