Жазоир қўзғолонлари ҳокимлар фитнаси билан мусулмонлар талаби ўртасида

517
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жазоир қўзғолонлари ҳокимлар фитнаси билан мусулмонлар талаби ўртасида

Ҳамд Тобиб қаламига мансуб

Жазоир режими 1990 йил шаҳар сайловларида етакчи партия (Миллий озодлик фронти) учраган мағлубият сабабли эс ҳушини йўқотган эди. Режим ўшанда Қутқарув (Инқоз) фронтининг кўзга кўринган етакчиларини қамоққа ташлади ва сайлов қонунларига ўзгартиришлар киритди. Қутқарув фронти партияси эса, етакчи партия унга босим қилиши ва сайлов қонунларини ўзгартирганига қарамай, 1991 йили сайловларда қатнашиб, ғалаба қилди ва 232 ўриндан 188 тасини эгаллади. Етакчи партия эса, атиги 12 ўринни эгаллади. Натижада Ғарб, хусусан Франция эс ҳушини йўқотди ва унинг президенти Франсуа Миттеран шундай баёнот берди: (Агар Жазоир ҳукуматига ақидапарастлар келса, Буш Панама ишларига аралашгани каби биз ҳам Жазоир ишларига ҳарбий жиҳатдан аралашамиз)… Сўнг Жазоир армияси Ғарб, хусусан Франция ёрдамида ишга аралашди ва сайлов натижаларини бекор қилди. Қутқарув фронтини тақиқлаб, мусулмон даъватчилар ва уларни қўллаб-қувватлаётганларга қарши кураш бошлади. Режим бу курашда Ғарб (Франция) қуролли кучлари ёрдамида мусулмон фаоллар, хусусан Қутқарув фронтини қўллаб-қувватлаётганларни қатл қилди ва тозалаш ишлари олиб борди.. Режим бу ишларни мусулмон фаолларга ёпиштирди, ҳолбуки одамлар мусулмонларнинг бундай ишлар билан шуғулланмаслигини билишар эди. Жазоир армиясидаги зобитлар режим жиноятларини фош қилган пайт ҳақиқатлар кўринди. Ушбу зобитлар ичида энг кўзга кўрингани Ҳабиб Сувайдия бўлиб, бу хусусда «Жирканч уруш» номли китобини ёзган эди.

Жазоирда бўладими ёки бошқа жойдами, қўзғолонларга қарши тил бириктириш ва адаштириш исломий оламда машҳур ва маълум ишдир. Масалан ўтган аср бошлари ва ўрталарида Жазоирда бўлиб ўтган озодлик қўзғолонлари исломий характерда бўлган эди. Улардаги жанговар руҳ ҳам исломий руҳ бўлиб, жиҳод, шаҳидлик, босқинчи кофирга қарши жанг қилиш ва ундан озод бўлишга интилган эди. Жазоир озод бўлгач, Франциялик кофирлар ўзларини қўзғолончи ҳисоблайдиган айрим етакчилар билан бирга ҳийла йўлига ўтишди. Улар мувозанатни издан чиқариб, покиза қонларга беланган меваларни одамларнинг фикри ва яшаш тарзига зид йўл билан териб олишди. Сўнг исломий шариат ўрнига Ғарб қонунларини татбиқ қилишди.

Мустамлакачи бугун яна бир марта мувозанатни издан чиқариш ҳамда мустамлака ва унга алоқадор партияларнинг рамзларини инкор қилаётган қўзғолонга қарши тил бириктиришга ҳаракат қиляпти. Ҳукумат ва унинг ортидаги партиялар амалга ошираётган ишларга назар солган одам улар сиёсий Исломни ҳамда унга чақираётган жамоалар ва уни қўллаб-қувватлаётган холис кишиларни йўқ қилиш учун қуйидаги ишларни амалга ошираётганини кўради:

  1. Ватанпарварлик оқимлари хусусан етакчи ва сўлчи партияларни ахборот воситалари орқали тез-тез кўрсатиш. Айни пайтда холис исломий партиялар ва улардаги етакчи шахсларга босим бериш ва уларни чеклаш. Ҳолбуки, ушбу шахслар исломий лойиҳа соҳиби бўлгани учун халқ қўллаб-қувватловига эга ва улар ҳақида раъйи ом мавжуд.
  2. Тунисдаги Наҳза ҳаракати каби эркинлик ва мўътадилликка чақираётган исломий оқимларни тез-тез кўрсатиш. Бундан мақсад холис исломий партиялар, даъватчилар ва уламоларга босим бериш.
  3. Сиёсий Ислом сиёсий террордир, у Жазоирга қора кунларни олиб келади, биз қора кунларга яна қайтишни хоҳламаймиз деб айблаш. Бундан мақсад ўзгартириш мавзусини ёпиқ доира, яъни Ғарбга ёки етакчи партияга тобе илмоний доирага чеклаш.
  4. Жазоирдаги коррупциянинг ҳақиқий сабабларини яшириш ва одамларни янги сайловлар ўтказиш билан чалғитиш. Экстремист партияларни ҳамда сиёсий Исломни Ғарб истамайди, шунингдек, улар Жазоирни халқаро ҳамжамиятдан узоқлаштиради, деган баҳона билан Исломни сайловларга яқинлаштирмаслик.
  5. Янги сайловлар ўтказиш ўйини орқали айрим партияларни ҳукуматга олиб келиш ва муваққат ҳамкорлик мавзусини таклиф қилиш. Бу иш Мисрдаги сценарийни бошқачароқ услубда такрорлаш орқали амалга оширилади. Бунда армия идораси ва унинг бошқаруви қандай бўлса, шундайлигича қолади ҳамда фасод илдизлари ўзгартирилмайди. Сиёсий вазият барқарор аҳволга келгунича иш шундай давом этаверади, Тунисда бўлган ишлар бунга яққол мисолдир.

Хотима сифатида айтамизки: Жазоир, Миср, Тунис ёки бошқасида бўладими бундан қатъий назар ҳақиқий ўзгартириш фасод рамзлари билан ҳамкорликда амалга ошмайди. Шунингдек, ҳарбий кучни хавфсизлик соҳасида қолдириш билан ҳамда илмоний конституцияни зулм ва фасодни давом эттиришига йўл қўйиш билан бўлмайди. Чунки Исломга асосланмаган ҳар қандай конституция золим ва бузғунчидир. Ҳақиқий ўзгартириш малай кучлар сояси остида сайловларга қатнашиш ва турли эгри-бугри йўллар орқали ушбу малай кучларга қонуний тус бериш билан ҳам амалга ошмайди.

Ҳақиқий ўзгартириш аввало фасод ва зулм сабабларини, энг аввало мустамлакачи ўрнатган сиёсий элитани илдизи билан қўпориб ташлаш орқали амалга ошади. Ҳақиқий ўзгартириш одамларнинг дини ва яшаш тарзига зид золим илмоний конституцияга барҳам бериш ва исломий конституцияни татбиқ қилиш орқали амалга ошади. Бу иш Уммат ичидаги холис кишилар билан бирга фаолият қилиш ҳамда кофир Ғарбга сотилган сиёсий доира ва малай кучларни улоқтиришни талаб қилади.

Биз холис исломий минбар (Роя газетаси) орқали Жазоирдаги биродарларимизга шундай нидо йўллаймиз: Эй Жазоирдаги аҳлимиз, ҳамкорлик бўладими ёки бошқасими Исломдан бошқасини қабул қилманг. Сиёсий бўладими, ёки маданийми ёки ҳарбийми устингиздаги режим рамзларининг қолишига рози бўлманг. Золим ва бузуқ конституция ва ундан келиб чиққан сайлов тариқатини ўзгартириш учун ҳаракат қилинг. Чунки бу конституцияни 1991 йилда мусулмонлар ва сиёсий Исломни йўқ қилиш учун золимлар қабул қилган. Холис Аллоҳ учун ва Исломни татбиқ қилиш учун фаолият қилинг. Бошқа юртларда бўлаётган қўзғолонлардан ибратланинг ва ўрганинг. Зеро, Пайғамбаримиз ﷺ айтганлар:

«لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»

«Мўмин киши бир тешикдан икки марта чақтирмайди».

Биз Аллоҳдан Жазоир ва барча исломий юртлардаги мусулмонларни фасод ва унинг сабабларини улоқтириш ва тўғри одил Ислом бошқаруви билан сийлашини сўраймиз.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here