Трамп Эронга “улкан куч” билан пўписа қилди

112
0

Трамп Эронга “улкан куч” билан пўписа қилди

 Америка президенти Дональд Трамп Эронга “улкан куч” билан пўписа қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар қилмоқда.

 Агар Эрон АҚШга қарши агрессия намоён қилса, Америка унга “улкан куч” билан жавоб қайтаради, дея маълум қилди президент Дональд Трамп.

 “Эрон бирор нарса қилса, у катта хатога йўл қўйган бўлади деб ўйлайман. Бу улкан куч билан қарши олинади”, — деди Трамп.

 Аввалроқ Трамп ўзининг Twitter᾽даги аккаунтида “агар Эрон урушни хоҳласа, бу унинг расмий якуни бўлади”, дея маълум қилган эди.

 АҚШ Эрон атрофидаги вазият кескинлашгани сабабли Форс кўрфазида ва унинг яқинида камида еттита ҳарбий кемани тўплаган ва Patriot ракетага қарши комплексни келтирган. Пентагоннинг маълум қилишича, бу Эроннинг АҚШ кучларига қарши ҳужум операциясига жавоб ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш саналади.

 АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан уруш бўлмаслигига умид билдиришини маълум қилди. Эрон олий етакчиси Али Ҳаменеий Эрон АҚШ билан уруш олиб бормаслигини айтган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here