“Терроризм” – рақибларни йўқ қилиш қуроли

205
0

“Терроризм” – рақибларни йўқ қилиш қуроли

 “SANA” ахборто агентлиги шундай хабар тарқатди: “Туркия ҳукумати ташқи ишлар вазирлигининг 249 ходимини қамоққа олиш тўғрисида ордер берди. Бу ходимлар Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқаси борликда айбланмоқда. (…) Эрдоган режими ўзининг сиёсий муҳолифларини бартараф қилишда давлат тўнтаришига бўлган ҳаракатдан фойдаланди. Айни вақтда 10 минглаб одам қамоққа олинди. Уларнинг орасида – ҳарбийлар, полиция, прокуратура ходимлари ва суд органлари, журналистлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва бошқа касб эгалари бор. Мамлакатнинг давлат ва хусусий секторида 179 мингдан зиёд турк фуқароси ишидан айрилди, бунга қўшимча 130 минг давлат хизматчиси ва бюджет соҳаси ходимлари ишдан бўшатилди”.

 Эрдоган-Гулен муносабатларига тўхталадиган бўлса, 2002-йили Эрдоган партияси ҳукумат тепасига келганидан бошлаб Гулен жамоати уни қўллаб-қувватлаган. Ўз вақтида Эрдоган ҳукумати ҳам Гулен жамоатини кучли қувватлаган. Сабаби, ўша вақтда бу иккисига нисбатан АҚШнинг талаби шундай бўлган. Чунки, америкапарастлар ҳукумат тепасига келган бўлишига қарамай, британияпарастларнинг ҳамон суд ва армияга таъсири кучли эди. Шу сабабли Америка ўзига қарашли Эрдоган билан Гуленнинг қувватини бирлаштириб, уларни Британия таъсирини йўқ қилиш учун ишга солган.

 2010-йили бўлиб ўтган референдумда Эрдоганни ғолиб чиқишида Гулен жамоатининг ўрни катта бўлди. Шунинг учун референдумдан кейин хавфсизлик, суд ва прокуратура тармоқларидан британияпараст кадрлар бўшатилиб, улар ўрнига гуленчилар тайинланди.

 Мана шундай қилиб британияпарастлар таъсирини йўқотганидан сўнг АҚШ энди Эрдоган билан Гулен ўртасида ўзаро кураш олиб боришга яшил чироқ ёқиб қўйди. 2011-йили Эрдоган айрим гуленчиларни сайлов рўйхатидан чиқариб ташлаб, хавфсизлик ва суд маҳкамаларидаги кадрларини ишдан бўшата бошлади. Бунга қарши ўлароқ, Гуленнинг хавфсизлик ва суд махкмаларидаги кадрлари Эрдоганга қарашли вазирлар ҳамда уларнинг фарзандларини коррупцияда айблаб қамоққа олишди. Бироқ, Эрдоган гуленчиларни хизматларидан четлатишга улгирди ва уларнинг ўрнига ўз одамларини қўйди.

 Британияпарастлар 2016-йили ҳарбий тўнтариш қилишга уринишди, бироқ, бу режа муваққиятсиз чиқди. Эрдоган эса ҳарбий тўнтаришда айбни Гуленга юклаб, унинг жамоатини террористик ташкилотлар сафига киритди ва унинг кадрларини британияпарастлар билан бирга қатағон қила бошлади. Шунингдек, бошқа давлатлардан ҳам гуленчиларга қарши курашишни талаб қилди.

 Аслида, Гулен жамоати ҳеч қандай тўнтариш қилган йўқ ва улар ҳеч қандай террорист ҳам эмас. Гулен Ислом динини демократияга мослаштиришга чақиради, демократик қадриятларни тан олиб, яҳудийлар билан динлараро мулоқот бўлиши керак дейди ҳамда уларни мусулмонлар деб ҳисоблайди. Халифаликни барпо қилиш учун ҳаракат қилганларни экстремист ва террорист дейди (эндиликда бу ёрлиқ ўзининг ҳам бўйнига илинмоқда). Қисқаси, Гулен Американинг Исломга қарши мафкуравий курашида хизмат қилади.

 Эрдоган ҳам Гулен каби АҚШнинг хизматкоридир, фақат, услубдагина фарқ қилади. АҚШ Гулендан мафкуравий курашда фойдаланса, сиёсий курашда қурол сифатида Эрдогандан фойдаланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here