Покистон режими рамазон ойида одамлар турмушини қийинлаштирмоқда

119
0

Покистон режими бензин нархини кўтариш орқали рамазон ойида одамлар турмушини қийинлаштирмоқда, бир литр бензиннинг нархи 100 рупияга кўтарилган

Рамазон ойида нархларнинг кўтарилиши кутилаётгани учун одамлар зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётган бир пайтда золим режим ёқилғи, шу жумладан бензин нархи ошганини эълон қилди. Бу эса, озиқ-овқат нархларининг кўтарилишига олиб бориши табиийдир. Чунки, бензин нархининг ошиши озиқ-овқат маҳсулотларини хўжалик майдонларидан савдогарларга етказишда йўл кира нархининг кўтарилишига олиб келади. Абдулҳафиз Шайх етакчилик қиладиган иқтисодий координация кенгаши бензиннинг ҳар бир литрига 9,54 рупия миқдорида нарх қўшган. Ушбу шахс Халқаро Валюта Фондининг иқтисодий вакили ҳисобланади. Бензин учун белгиланган нархлар 2019 йил, 5 майда федерал тасдиқдан ўтганидан кейин кучга кирди. Натижада, бир литр бензиннинг нархи 100 рупияга кўтарилди. Ҳолбуки, режим ёқилғи нархларини тушириши ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириши лозим эди. Шунда рамазон ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиб кетишининг олди олинган бўлар эди. Чунки ушбу ойда озиқ-овқат маҳсулотларига талаб кучаяди. Бироқ, режим ёқилғи нархини тушириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кўпайтириш ўрнига нархларни кўтарди. Бу билан молиявий қийинчиликлар сабабли рамазон ойида рўзадор мусулмонларнинг режимга қарши чақириқлари кучаяди. Чунки, бу ҳолат одамларни ва уларнинг оилаларини қийин  аҳволга солиб қўйди.

Эй Покистон мусулмонлари! Устимизда Аллоҳ Таоло нозил қилган шариатга қарши ҳукм юритадиган ҳокимлар турар экан, иқтисодий аҳволимиз қийинлашаверади ва ёмонлиги ортаверади. Ушбу режим ёқилғи, шу жумладан бензин билан боғлиқ шаръий ҳукмларни татбиқ қилиш ўрнига Халқаро Валюта Фонди кўрсатмаларини ижро қилмоқда. Бу кўрсатмалар эса, умумий мулк борасида Ислом фарз қилган шаръий ҳукмларга зид бўлиб, уларни оёқ-ости қилади. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«النَّاسُ شُرَكَاءُ فِي ثَلاَثٍ: الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ»

«Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, яйлов ва оловда». Имом Аҳмад ривояти. Шунингдек, Ислом электр энергиясими, газми, бензинми бундан қатъий назар, энергияни умумий мулк қилиб белгилаган. Давлат одамлар энергиядан тўла фойдаланишлари учун уни ўзи назорат қилади. Бунда унинг бевосита ўзидан фойдаланадими, ёки савдо битимларидан тушган киримлардан фойдаланадими фарқи йўқ. Бироқ тез-тез алмашаётган ҳукуматлар ўтган уч йил давомида Халқаро Валюта Фондига кўр-кўрона итоат қилиш туфайли энергия секторини хусусийлаштирди. Халқаро Валюта Фонди ушбу хусусийлаштириш орқали давлат хазинасини бўшатади ва энергия секторидан тушадиган киримдан уни маҳрум қилади. Натижада, давлат қарз ва солиқларга таянадиган бўлиб, иқтисод фалаж аҳволда қолади. Халқаро Валюта Фонди хусусийлаштириш орқали энергия секторини маҳаллий ва ажнабий ширкатларга ўтказиб беради. Бу эса, энергия нархининг тўхтовсиз ўсишига олиб келади. Чунки, ушбу ширкатлар одамлар машаққати эвазига улкан фойдалар кўриши керак. Абдулҳафиз Шайх ҳақида айтадиган бўлсак, у вайрон қилувчи мустамлака сиёсатининг асосий ижрочиларидан биридир. Бу кимса Мушарраф ва Азиз режими даврида хусусийлаштириш бўйича иттифоқ вазири, Киёний ва Зардорий даврида молия вазири бўлиб ишлаган. У ҳозир Бажва ва Имрон режими даврида молиявий ишлар бўйича бош вазир бўлиб ишламоқда. Бугунги режим даврида, башаралар ўзгарган бўлса-да, мустамлакачилик сиёсати юртларимизга турли машаққатларни туғдиришда давом этмоқда. Бу ишлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш учун фаолият олиб бораётганлар яна ҳам қаттиқроқ ҳаракат қилишлари, шунингдек ҳақиқий ўзгартиришни амалга оширишлари шартлигини таъкидлайди. Бу эса, фақат Аллоҳ Таоло нозил қилган шариат билан ҳукм юритиш орқали амалга ошади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here