Христиан оламида биринчи маротаба ҳижобли сенатор пайдо бўлиши мумкин

1256
0

Христиан оламида биринчи маротаба ҳижобли сенатор пайдо бўлиши мумкин

Самира Гуток Теги ғайриоддий номзод ўлароқ бошқа талабгорлардан фарқ қилади. У ўзининг ташқи қиёфаси билан сиёсатчилар орасида ажралиб туради.

Шижоат билан ўз номзодини қўйган 44 ёшли ҳижобли муслима, Филиппин сенатиндаги 12 жойнинг бирига эгалик қилиш илинжида мусобақа майдонига чиқди. Бу ҳақида islamnews.ru сайти хабар бермоқда.

8 нафар мухолиф даъвогарлар орасида у депуататликка талабгор ягона аёл ҳисобланади.

Филиппин президенти Родриго Дутерте унга нисбатан танқидий баёнот беришдан бош тортди. Зеро у бир неча маротаба насли насабида мусулмон борлигига далил келтирган эди.  Самиринаниг ўзи ҳам худбин президентга нисбатан ғарази йўқлигини билдирди. Шу боис Гуток Дутертенинг Хитойга нисбатан позицияга эхтиёткорлик билан фикр билдирди.

 Айни пайтда Гуток амалдаги президент Дутертенинг Хитойга нисабатан позицияси ҳақида тўхталиб, – «Агарда сиз Хитой олдида бўйин эгмоқчи бўлсангиз, у ҳолда энг аввало ўз балиқчи ва фермерлариз олдида таъзим қилишингиз шарт бўлиб қолади» – деди.

Агар сайлов натижасида Самра Гуток ғолиб чиқса, у ҳолда Филиппин тарихида у 20 йил мобайнидаги илк мусулмон сенатор бўлади.

Изоҳ:

Куфр олами қадимдан мусулмонларнинг заиф жиҳати бўлмиш аёлларга таъсирини ўтказишга ҳарис бўлган. Кўплаган аёллар айнан дин душманлари макрига илиниб, ўзлари билмаган ҳолда Мусулмон умматининг яхлитлигига рахна солувчи восита бўлиб қолган.

Ислом аёлни азиз қилди, агар солиҳа бўлса эрининг динини ярми дея баҳолади. Аммо ачинарлиси шундаки, куфр олами ўйлаб топган ҳийла қопқонига аёлларнинг илиниши ҳали ҳануз давом этмоқда.

Бундан 5 йил муқаддам 32 ёшли Таваккул Абдул Салом Карман  дунё тарихида иккинчи маротаба Нобел мукофоти совриндори қилиб белгиланди. У «аёллар ҳуқуқини муҳофаза қилгани, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини кўрсатиб қўйгани ва дунё ривожи йўлидаги тенгҳуқуқликни ҳимоя қилгани» учун юқоридаги мукофтга лойиқ деб топилди.  Мичиган университетида нутқ сўзлаган Таваккул-хоним қуйидагиларни айтди:

«Алалоқибат, аёл киши гўё жамиятдаги энг оғир муаммоларидан бири деган туйғуни  ўзидан узоқлаштириши керак, Балки биз аёллар муаммолар ечими бўлиб хизмат қилишимиз зарур. Узоқ йиллар мобайнида биз тазйиқ остида кун кўрдик, мана энди ўз позициямиз билан фаол ҳааркат қилиш имконияти пайдо бўлди. Бу жамият олдидаги қарзимизини узишнинг ягона йўлидир ва бу, шубҳасиз Яман давлатининг мақсадлари сари  илғор кетишига омил бўлади».

 Биринчилардан бўлиб Эрон республикаси фуқароси Ширин Ибодий “демократияни ривожи, инсон ҳуқулари, хоссатан аёллар ва болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш йўлидаги хизматлари учун” Нобел мукофоти олган эди.

Бу каби ҳодисаларни кунора кузатамиз. Гўзаллар ва қўшиқчилар ўртасидаги  конкурсларда, спорт мусобқаларида айнан муслима аёлга ғолибликни беришлик, сизнингча ажиб ҳол эмасми? Нима, бошқа хеч ким уларчалик гўзал, хушқомат ва ё доно  бўлмаганми?

 Ямандаги ҳозирги аҳвол, болалар ва аёллардаги азиятли вазият негадир Таваккул хонимнинг айтган гапларига мутобиқ келмаяпти!

Яманда  инсон ҳуқуқи поймол бўлмоқда, аёллар азизлиги хор аҳволда.

Юқоридаги вазифа, мансаб, мукофот куфр оламининг биз мусулмонлар устидан масхара қилиб, мағзава оғдаришдан бошқа нарса эмас.

Эй Муслима аёл!  Агар сенга айни системанинг энг юқори лавозимидан жой берилса ҳамки, бу нарса Ислом қадриятларига бутунлай зид. Зеро куфр низоми билан инсоният азизликка эришмайди, аёллар ҳам бундан мустасно эмаслар.

 Улар бизни ёмон аҳволга тушиб қолишимизни истайдилар, биз ҳақимизда турли ҳийла найранглар ўйлаб топишади. Мусулмоннинг  ор-номуси бўлмиш заифаларига гўё илтифот кўрсатиб, қасддан мусулмон эркакларнинг ҳамиятини тирнайди!

Гап  мен ва Сиз ҳақингизда кетяпти !

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here