Хитой мусулмонларга қарши курашда Туркиядан ёрдам сўради

183
0

Хитой  мусулмонларга қарши курашда Туркиядан ёрдам сўради

 Reuters. агентлигининг хабар беришича Хитой ҳукумати Туркияга кутилмаган таклиф билан мурожаат қилди. Хитой Туркиядан, Шинжон-Уйғур автоном туманидаги исломий  ҳарбийларига қарши курашда ёрдам сўради. Бу таклиф турк ҳукуматининг уйғурларга  бўлган зулмига нисабатан танқидий  баёноти сўнгида эълон қилинди.

Анқара вакиллари билан бўлган учрашувда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Туркияга ўз  ҳурматини билдириб, Турк ҳукуматининг суверинитет ва  миллий  хавфсизликни қувватлаш йўлидаги саъй- ҳаракатларини юқори баҳолади.

Дипломат Туркия ҳукуматини «Шарқий Туркистон исломий ҳаракати»га  қарши курашда  стратегик ҳамкорликка даъват қилди. Агентликнинг маълум қилишича  ҳалқаро алоқалар бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай жангари гуруҳларнинг мавжудлиги ҳали ҳануз шубҳа остида  қолмоқда.

Хитой ҳукумати Уйғур мусулмонларни мажбурий равишда лагерга жўнатиб, оиласидан жудо қилди. Ҳар бир иш ватанга муҳаббат, юртга садоқат шиори остида амалга оширилди. 2017 йилдан буён Ғарб мамлакатлари Хитойни Шинжонда ўргимчак уяси мисоли тарбиявий лагерлардан иборат тўр билан ўраб олиб, зулм қилаётгани ҳақида бонг уради. Хабарларга кўра айни дамда миллионга яқин уйғур ва бошқа элатга мансуб мусулмонлар сиёсий тарбиялаш лагерларида сақланмоқда.

Расмий Пекиннинг таъкидлашича, бундай марказлар экстремизмга қарши программа лоиҳасининг  бир қисми ҳисобланиб, у ерда таълим олиш билан бир қаторда фойдали ҳунарларни ўрганиш имконияти ҳам бор. Аммо шунинг баробарида таълим лагерларида инсонларни қайта тарбиялаш мақсадида, турли азобларга гирифтор қилиш ҳолатлар юз беряпти.( бу нарсаларга ҳам қайта тарбия бериш программасининг бир банди дея изоҳ берилмоқда)

Бироқ Хитой ҳукумати узоқ муддат бу каби лагерларнинг мавжудлигини рад қилиб келди. Биринчи маротаба ўтган йилнинг октябр ойида ҳукумат томонида тарбиявий   лагер борлиги эътироф килиниб, унга  «идеологик тарбия манбаи, тафаккур мезони, ахлоқ тузатиш маркази ва давлат (Хитой) тилинии ўрганиш мактаби» деб таъриф берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here