Собиқ президентлар дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

117
0

Собиқ президентлар дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

 Қирғизистон собиқ президентлари дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Sputnik” Қирғизистон хабар қилди.

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков “ҚР президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва тузатишлар киритишни имзолади. Ушбу қонун билан эндиликда Қирғизистонда собиқ президентлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

 Мазкур қонун Жогоргу Кенеш томонидан жорий йилнинг 4 апрел куни қабул қилинганди.

 Қонун ташаббускорлари Жогорку Кенешнинг депутатлари Курманкул Зулушев ва Исхак Масалиевдир.

 Қонун билан собиқ давлат раҳбари президентлик ваколати якунланганидан ёки лавозимидан четлаштирилганидан сўнг айрим ҳолатларда жиноий жавобгарлик тортилиши мумкин

 Шунингдек, янги қонунга мувофиқ собиқ президентларга сиёсий лавозимларни эгаллаш тақиқланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here