ШҲТда оламий антиттеррор фронт тузиш таклифи муҳокама қилинди

102
0

ШҲТда оламий антиттеррор фронт тузиш таклифи муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 15 майида Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо мамлакатларнинг хавфсизлик кенгаши аъзолари йиғини бўлиб ўтди.  Бу йил Қирғизистон ШҲТ ташкилотига етакчилик қиляпти. Матбуот ходимлари йиғинга киритилмади. Йиғиндан кейин Қирғизистон хавфсизлик кенгаши раиси Дамир Сагинбаев, кўриб чиқилган масалалар бўйича маълумот берди. Унинг айтишича, йиғинда бутун дунё бўйлаб глобаллашган антиттеррор фронти тузилиши керак экани белгиланган.

“Тарафлар дунёда нотинчлик омиллари кучайиб бораётганини таъкидлашди. Бир қатор минтақаларда ўзаро кескинлик ва беқарорлик ҳолатлари кучайиб бораётгани айтилди. БМТ координацияси остида бутун дунёда бирлик асосидаги антитеррор фронти тузиш керак экани белгиланди. Бу фронт халқаро ҳуқуқ нормалари асосида, сиёсатсиз ва иккиёқлама стандартсиз бўлиши шарт экани таъкидланди”, дея маълум қилди Сағинбаев.

Йиғинда Қирғизистон, Қозоғистон, Покистон, Россия, Хитой Ўзбекистон, Тожикистон ва Ҳиндистон мамлакатларидан вакиллар қатнашди. Манба “Азаттык” радиоси.

  ШҲТнинг Бишкекдаги йиғинида асосан Суриядаги мужоҳидларни ортга қайтариш масаласи атрофидаги муаммолар кўриб чиқилиши кутилган эди. Халқаро сиёсат қўллови остида халқаро фронт ташкил қилиш ҳақидаги таклиф ҳам шу мақсадга қаратилган. Яъни Сурия мужоҳидларини ортга қайтариш вақтида етакчи давлатлар бу жараёнлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, минтақаларда фитнакашлик амалиётлари уюштириш имкониятларини олдини олиш учун халқаро фронт тузиш ва шу орқали жараённи назорат қилиш имкониятига эга бўлиш кўзланган эди.

Сурияда халқ қўзғалони бошланиб, кейинчалик у ҳарбий тўқнашувлар ва халқ қирғинига айланиб кетгач, дунё мусулмонлари у ерга талпина бошлади. АҚШ бошчилигидаги халқаро сиёсат Мусулмонларнинг Исломий туйғуларидан фойдаланиб, Ўрта Осиё ва бошқа давлатлардан бораётган мусулмонлар учун Туркия давлати орқали атайин корридор очиб берди. Шу кунга келиб халқаро сиёсат Сурияда илмоний бошқарув тизимини қайта тиклаш учун ҳаракат олиб боряпти.

Демак мужоҳидлар у ердан сиқиб чиқарилиши ёки қириб юборилиши кутиляпти. Ҳар икки ҳолатда ҳам яна минглаган тинч аҳоли ва ёш болалар ўлими билан давом этиб бораётган оммавий қирғин янада кучайтирилиши кутилади. Мужоҳидлар Сурияни тарк этиши ёки уларни қириб юборилиши ортидан Куфр олами ўз мақсадлари йўлида “улар ўз юртларига чиқиб кетишган” деб ёлғон малумот тарқатиб, Исломий юртларда яна ҳарбий фитналар уюштиришлари мумкин. Хитой ва Россия манфаатига хизмат қилувчи ШҲТ ташкилоти, юқорида айтилган мужоҳидлар ваҳимасидан фойдаланиб қолиш жараёнини ўз назорат ва таъсири остига олишмоқчи.

Мужоҳидларнинг ўз юртига қайтариш жараёни, етакчи давлатлар учун ўша мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш имконини янада қулайлаштиради. Шунинг учун ШҲТ бу имкониятни Ғарб мустамлакачиларига қолдирмоқчи эмас. Ҳар кайси томон ҳам бу имкониятни мавжуд халқаро сиёсат ва унинг оммавий қуроли бўлган БМТ ташкилоти орқали амалга оширади.

Хулоса қилиб айтсак, мавжуд оламий ташкилотларнинг барчаси етакчи мустамлака давлатлар манфаатларига хизмат қилиб, уларнинг ҳар бири ўз ташкилотлари воситасида мавжуд муаммоларимиздан фойдаланган ҳолда, ўз мақсадларини рўёбга чиқариб олишни кўзлашади. Улар бир бирлари билан мусобақалашаётгандек бизларнинг манфаатларимиз устида кураш олиб боришади. Миллат ва юртлар устига атайин боло офатлар олиб келишади. Сўнг бу балоларнинг олдини олиш баҳонасида бизни ўзларига янада тобе қилиб олишни кўзлашади.

Халқаро сиёсат ва халқаро ташкилотларнинг барчаси уларнинг шу қабиҳ ишларини амалга оширишларида уларга улкан манфаатлар келтиради. Яъни бу ташкилотлар халқаро қонун ва қоидалар билан етакчи давлатлар зулмини расмий ва қонуний амалиётларга айлантириб беради, гарчи бу амалиётлар миллионлаган инсонларнинг ҳалокатига сабаб бўлса ҳам.

Ечим: халқаро ташкилотлар бўлиши мубоҳ ишлардан бўлсада, халқаро қонунлар бўлиши мумкин эмас. Бу ташкилотлар тенглик, ихтиёрий аъзо бўлиш ва уни ихтиёрий тарк этиш асосида қурилиши керак. Халқаро қонунлар заиф давлатларни кучлиларига тобе (қул) қилади. Бу ташкилотлар қабул қилаётган қонунлар фақат кучли давлатлар томонидан ижро этилади. Шунинг учун кучли етакчи давлатлар, ҳар қандай жиноят қилмасин, ўзлари ўзларини жазолашмайди. Демак устимизда ҳукм сураётган сиёсий, иқтисодий ва бошқа томонлама қарамлик, уруш ва репрессиялар, мавжуд куфр системаси асосидаги халқаро қонунларга асосланган ташкилотлар касофатидан келяпти. Қачонки уларни тарк этиб, куфр бошқарув системаси қуллигидан исломий бошқарув адолатига қайтмас эканмиз, ҳар бир ишимиз куфр манфаатига олиб бораверади. Оқибати ҳам дунё ҳам охират хорлик ва азоби билан интиҳосига етади.

Абдураззоқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here