Яманда гўдаклар қатли оми тўхтовсиз давом этмоқда

116
0

Яманда гўдаклар қатли оми тўхтовсиз давом этмоқда

Уларнинг қотиллари эса, тинчлик ўрнатувчи ўртакашлик ролини ўйнашмоқда

БМТ томонидан 26 апрелда чиқарилган ҳисоботга кўра, 2019 йил якунига бориб Яманда давом этаётган кураш туфайли ҳалок бўлганлар сони 230 минг кишидан ошиши кутилмоқда. «Яманда кучайиб бораётган уруш оқибатларини ўрганиш» сарлавҳаси остида берилган тадқиқот хулосасида кўрсатилишича, 2015 ва 2019 йиллар оралиғида очлик, касаллик ва тиббий клиникаларнинг етишмаслиги каби урушнинг қўшимча оқибатлари туфайли 131 минг яманлик ўлган. БМТга кўра, йил якунига бориб ҳарбий амалиётлар натижасида 102 минг кишининг ўлим топиши кутилади. Бош ҳисобот тайёрловчиси Жонатан Муиер Ямандаги урушни «совуқ уруш тугаганидан кейинги энг таъсири кучли ички низолардан бири» дея сифатлади. Унинг айтишича, Яман можароси қурбонларининг кўпчилиги беш ёшга тўлмаган ёш болалардир. Ямандаги ушбу уруш ва унинг қўшимча оқибатларидан ҳар 12 дақиқада битта бола ўлмоқда. Ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар тахминича, 2015 йилдан бери қарийб 85 минг нафар ёш бола очликдан ўлган ва миллионлаган бола очарчилик бўсағасига келиб қолган.

Яман устида кечаётган мустамлакачилик уруши Англо-Америка урушидир. Мустамлакачиларнинг бу юртдаги манфаатларини ҳамда юрт ресурслари устидан ҳукмронлик қилишларини таъминлаш учун регионал ва маҳаллий жиноятчи малайлар қўли билан олиб борилаётган ушбу уруш юрт инфратузилмаларини вайрон қилиб, Яман аҳлига ҳалокат, очарчилик ва бахтсизлик олиб келди. Бу уруш Яман аҳолисининг келгуси авлодини аста-секин йўқ қилмоқда. Яман болалари инсонийликдан бебаҳра бўлган ифлос капиталистик давлатлар очкўзлиги қурбони бўлмоқдалар. Бу давлатлар ўзлари амалга ошираётган сиёсий ўйинларнинг ҳалокатли гуманитар оқибатларига асло эътибор беришмайди. Агар бошқа халқларни оч қолдириш уларнинг манфаатига хизмат қилса улар ҳеч иккиланмай халқларни очликка мубтало қилишади. Яман уруши бошланганидан бери Америка Саудия бошчилигидаги коалицияга миллиардлаб долларлик қуролларни берди. Бундан ташқари уларни учоқ ёнилғилари билан таъминлаб, разведка маълумотларини етказиб бериб турди. Британия ҳам 2015 йилдан бери Саудияга қарийб 5 миллиард долларлик қурол, шу жумладан қирувчи ва учувчисиз учоқлар ҳамда ракеталар сотди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам урушни чўзишга ҳамда оч халқнинг озиқ-овқати билан тижорат қилиб фойда кўришга ҳаракат қилмоқда. Бу ташкилот ёрдам ва грантларни жалб қилиш учун «Яман ҳалокатли очарчилик ёқасига келиб қолди» деб туну-кун жар солмоқда. Донор давлатлар конференцияларида йиғилган ёрдам маблағларини ўғирлаб, уларни Яманда Американинг режасини амалга ошираётган халқаро ва маҳаллий ташкилотларга бермоқда. Бу маблағларнинг асосий қисми айни ташкилотлар учун хизматчиларни сафарбар қилишга ҳамда ташкилотлар хизматчиларига катта маош бериб, авраш орқали уларни фикран ва ахлоқан бузишга сарфланмоқда, оғир иқтисодий вазият эса, тайёр қўл келмоқда.

Ямандаги уруш бошланганидан бери донор давлатлардан 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ йиғиб олган Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қандай ишониш мумкин? Бу маблағлар БМТга қарашли ўнлаб агентликларга берилган. Бироқ, Яман аҳли ҳануз қашшоқлик, очарчилик ва касалликлардан азият чекмоқда. БМТ ҳам, бошқа ташкилотлар ҳам Яман аҳлининг бирор бир муаммосини ҳал қилишмади. Аксинча, шунча кризисларни ўшалар олиб келишди. Улар Яман аҳлининг азоб-уқубатларини баҳона қилиб, миллирдлаб доллар ёрдам маблағларини туя қилишяпти, Яман аҳлига эса, фақат ушоқларинигина беришмоқда.

Мана шуларни эътиборга олган ҳолда, бизда табиий савол туғилади: Ушбу урушга гижгижлаганлар, уни молиялаштириб аланга олдирганлар ва бу даҳшатли уруш қаршисида қўл қовуштириб турганлар, буларнинг барчаси бир айланиб, тинчлик ўрнатувчи ўртакаш бўлиб қолсалар ҳамда Ямандаги мусулмон гўдакларнинг қатли омига барҳам бераётганларини даъво қилсалар, бунга ақли расо киши ишонадими?! Уларнинг Яман аҳли манфаатига мувофиқ иш юритишига ишониш мумкинми?! 26 апрел куни Лондонда Британия ташқи ишлар вазирлиги билан Америка, Саудия ва Амирликлар вакиллари ўртасида БМТ раҳнамолигида «тинчлик сўзлашувлари» бўлиб ўтди. Бироқ бундай сўзлашувлар Яман мусулмонларига асло яхшилик келтирмайди. Чунки, улар ўлжа устида ўзаро курашаётган йиртқич бўрилар кабидир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لاَ تُفْسِدُواْ فِي الأَرْضِ قَالُواْ إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ * أَلا إِنَّهُمْ هُمُ الْمُفْسِدُونَ وَلَـكِن لاَّ يَشْعُرُونَ

«Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар» [Бақара 11-12]

Эй, Яман мусулмонлари! Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилиш даъватига ёрдам кўрсатишга шошилинг. Чунки, болаларингиз ва оилаларингизнинг оммавий қирғин қилинишини тўхтатишнинг ягона йўли шудир. Халифалик юртингиздаги мустамлакачилар аралашувини батамом тугатади, Яман мусулмонлари қалбини Исломий ақида ва шаръий аҳкомлар асосида бирлаштиради. Шунингдек, Халифалик ўз фуқаролари ўртасини ажратмасдан ўзининг ҳукмига бўйсунган ҳар бир шахсни ҳимоя қилади, уларнинг юқори даражадаги таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланишларини таъминлайди.

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми мудираси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here