Трампнинг 10 мингта ёлғон баёноти

60
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Трампнинг 10 мингта ёлғон баёноти

Бас унинг ортидан юрганлар ҳолига вой бўлсин

Арабий 21 сайти (ҳижрий 1440 йил 23 шаъбон, милодий 2019 йил 29 апрел душанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«АҚШда чиқадиган Вашингтон Пост газетаси нашр қилган статистик маълумотга кўра, президент Дональд Трамп берган ёлғон ва адаштирувчи баёнотлар сони 10 мингдан ортган.

«Фактларни аниқлаш» гуруҳи олиб бораётган бу статситика Трамп президентлигининг дастлабки юз кунини ўз ичига олиши кутилаётган эди. Бироқ айни амалиёт кейинчалик ҳам давом этди.

Бу баёнотлардан 22 фоизи, Трампнинг «Американи қайта буюк давлатга айлантиринг» номли учрашувлари чоғида янграган бўлиб, президент бу учрашувларда ҳақиқат ва фактлардан бутунлай узоқлашиб кетган, дейилади газетада.

Газетада «Трампнинг ўз баёнот ва мурожаатларида бир хил нотўғри ибораларни такрорлайверган»и диққатни жалб қилиши таъкидланган.

Трамп президентликни 2017 йил январда бошлаганидан бери мазкур газета унинг 21та баёнотини ёлғон эканлигини билдирган ва 21тадан камида йигирматасини Трамп қайта-қайта такрорлаган».

Роя газетаси шарҳи:

Мана сизга, бузғунчи капиталистик система келтирган касофат. Ахлоқий ҳамда қадрият жиҳатидан мисли кўрилмаган даражада тубан бўлган ушбу халқаро тузум жиноятчилар, каззоблар, бузғунчилар ва гомосексуалистлар томонидан бошқарилмоқда. Уларнинг дарғалари АҚШ президенти Трампдан тортиб, рус қонхўри Путин ҳамда жиноятчилик ва бузғунчиликда бу иккаласидан қолишмайдиган бошқа Ғарб давлатлари раҳбарларидир.

Бу эса, капиталистик система ва унинг режимлари ҳукмронлиги даврида бутун дунё тубанлик қаърига қулаётганини англатади. Зеро, халқлар тақдирини ҳаддан зиёд бир каззоб ёки бузуқ ва бузғунчи кимса қўлига қандай қилиб топшириб қўйиш мумкин?! Қандай қилиб, ёвузлигини таърифлашга тил ожиз бўлган кимсалар бутун дунё сиёсатини белгилаб беради?! Табиий савол туғилади: бу раҳбарлар ўз халқларига ёлғон гапираётган бўлса, дунё халқларига, хусусан ич-ичларидан қаттиқ ёмон кўрадиган мусулмонларга рост гапирадими?! Шулардан кейин ҳам, Ғарб маданиятига ошиқ бўлганлар қандай баҳона келтиришаркин, мустамлакачилар ёлғонларига тарғиб қилиб, уларнинг чириган арқонига осилиб, халқаро қарор ва лойиҳаларини амалга ошириб ётишганини нима билан оқлашаркин?!

Роя газетасининг 2019 йил 8 май чоршанба кунги 233-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here