Капиталистик тузумда коррупцияга қарши кураш масаласи қуруқ гапдан бошқа нарса эмас

50
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Капиталистик тузумда коррупцияга қарши кураш масаласи қуруқ гапдан бошқа нарса эмас

Танзания бўйича олиб борилган сўнгги ҳисоботдан маълум бўлишича, фақат манфаат ўлчовини биладиган капиталистик тузумда, коррупция ва ноқонуний бойлик орттиришга қарши кураш масаласи ҳақиқатдан узоқ қуруқ гап бўйича қолмоқда. Режим таркибидаги айрим кишиларнинг бу курашда жиддий эканликларини даъво қилишаётгани ҳеч нарсани англатмайди. Чунки мана шу режим таркибида бўлган киши бундай тартибсизликни изга сола олмайди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания матбуот бўлими шу хусусда баёнот нашр қилди. Унда бундай дейилади: «Ўзини коррупцияга қарши курашувчилар синфига киритган Танзания ҳукумати олдинги ҳукуматларга ўхшайди. Ҳатто бу ҳукуматни улардан ҳам ёмон, дейиш мумкин. Чунки, 2017-2018 йиллар учун берилган аудиторлик (CAG) ҳисоботидан ҳукуматнинг миллиардлаб шиллингни ўзлаштиргани маълум бўлди. Ҳукумат буни ноқонуний савдо амалиётлари ва давлат ғазнасидан ўмариш каби битим ва шубҳали муомалалар орқали амалга оширган». Баёнотда яна қуйидагилар таъкидланади: «Барча демократ сиёсатчиларнинг ташвиши аслида, халққа хизмат қилиш ниқоби остида ҳукуматдан фойдаланиб қолиш бўлиб, улар омма мулкидан чўнтакларини қаппайтиришдан бошқа нарсани билмайдилар. На Аллоҳнинг олдида ва на бандалар олдида жавоб беришдан қўрқишади. Чунки улар илмонийлик фикрлари билан суғорилган бўлиб, унда Аллоҳга юзланиш, деган нарса умуман йўқ. Исломда эса, сиёсат инсонларни ғамхўрлик билан бошқариш бўлиб, давлат сиёсатчилари оддий инсонлар томонидан назорат қилиниб, мазолим маҳкамаларига тортиладилар, бунинг устига, уларни охиратда энг қаттиқ ҳисоб-китоб кутади. Бинобарин, Исломда сиёсат фойда олиш эмас, балки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан қўрққан ҳолда бажариш лозим бўлган юкдир». Баёнот сўнггида бундай дейилади: «Демак, исломий бошқарувда, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумида, бугунги кунда капиталистик тузумда бўлаётган тартибсизлик ҳам, коррупция ҳам асло бўлмаслиги табиийдир.

Роя газетасининг 2019 йил 8 май чоршанба кунги 233-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here