Ислом ҳали куч-иродаси йўқ ҳолида ҳам Европа раҳбарларини ҳуркитмоқда

118
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ислом ҳали куч-иродаси йўқ ҳолида ҳам Европа раҳбарларини ҳуркитмоқда

Эртага давлати барпо бўлса, қандай аҳволга тушишаркин?!

Ал-Жазира нет сайти (ҳижрий 1440 йил 26 шаъбон, милодий 2019 йил 2 май пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

 Германия канцлери Ангела Меркел зудлик билан исломий экстремизм, дейилаётган нарсани мағлубиятга учратишга ҳаракат қилишга чақирди. Буни у Беш Соҳил Давлатлари гуруҳи раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида айтди.

Гуруҳга аъзо давлатлар Мали, Нигер, Буркина-Фасо, Чад ва Мавританиядан иборат бўлиб, улар Африка минтақасидаги қуролли ҳаракатларга қарши курашиш мақсадида ўз армияларидан минтақавий куч тузишган.

Германия Малининг Гао шаҳрига ўзининг 850 нафарлик қўшинини жойлаштирган. Бу унинг 15 минг аскарга етган Халқаро «МИНОСМА» миссиясидаги иштироки доирасида амалга ошган. Маълумки, айни миссия Германия армияси иштирок этган миссия ичида Афғонистондан кейин иккинчи ўринда турувчи миссия ҳисобланади.

Меркел «терроризм» сўзининг ўрнига «исломий экстремизм» сўзини ишлатар экан, бу билан у «исломий экстремизм», «исломий терроризм» атамаларини кўп қўлловчи Франция президенти Эммануэль Макрон қўллаган атамаларни ишлатишни афзал билмоқда.

Илгари Макрон сиёсий Ислом Франция Республикасига таҳдид туғдиришини таъкидлаб, уни юртдан изоляция қилишга ҳаракат қилган.

У франуцуз ҳукуматидан исломий ҳаракатларга бепарво қарамасликни ва унинг хориждан молиявий ёрдам олишига йўл қўймасликни талаб қилганини таъкидлади.

Француз президенти иммиграция масаласида энг кучли экстремал қадам ташловчи раҳбар. У сиёсий бошпана берилишини талаб қилиш ҳуқуқига ишонишини таъкидлаб, «бироқ бировларни кутиб олишингдан олдин, ўзингда уй бўлиши керак», деган.

Мисрга қилган сафари чоғида Макрон «исломий терроризм» иборасини қўллади ва бу билан исломий ва арабий оламдаги кўпчиликнинг ғазабини қўзғади. Твиттер ёзишмаларида ҳам Франция билан Мисрнинг «исломий терроризм»дан энг кўп зарар кўрган давлатлар эканини ёзди.

Роя газетасининг 2019 йил 8 май чоршанба кунги 233-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here