Ғарқ бўлмасидан олдин кемангизни, ҳалок бўлмасдан олдин ўзингизни қутқаринг!

71
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Эй Шом аҳли!

Ғарқ бўлмасидан олдин кемангизни, ҳалок бўлмасдан олдин ўзингизни қутқаринг!

Шом қўзғолонига бутун дунё томонидан қилинаётган макр жуда ҳам катта бўлиб, Аллоҳнинг душманлари томонидан ишлаб чиқилган сиёсат доирасига киради. Буни эса, «босқичма-босчиқ» сиёсат доирасида амалга оширилмоқда.

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти нашр қилган баёнотда бундай дейилади: «Ўн иккинчи Остона учрашуви шу нуқтаи назарда бўлиб ўтди. Учрашувда қабул қилинган қарорлар ижросини кузатиб бориш, босқич билан боғлиқ мақсадларни белгилаш, Сочи конференцияси қарорлари бандлари ижроси олдидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсад қилинган. Айни мақсадларнинг асосан иккитаси муҳим: буфер зона яратиш ҳамда фронт линияларини қуролсизлантириш ва халқаро йўлларни очишга қаратилган Россия-Туркия патруль ҳаракатлари ҳамкорликда ҳаракат қилишини таъминлаш». Баёнотда яна қуйидагилар таъкидланган: «Бу нарса озод этилган ҳудудлар жинояткор Россия режими самолётлари томонидан амалга оширилаётган қутурган ҳужумларга юз тутаётганини, бу ҳаво ҳужумлари ҳали содир этилмасдан олдин Россия режими ўз ҳамкасби Туркия режими билан келишиб олганини изоҳламоқда». Баёнот сўнггида муборак Шом заминидаги мусулмонларга мурожаат қилиниб, бундай дейилди: «Ажабланарлиси, биз жангчи гуруҳлар етакчиларининг хаёлий ва вақтинчалик ютуқларни қўлга киритиш билан банд бўлишаётганига, аммо қонхўр режимни ағдариб, Ислом бошқарувини барпо қилишдан иборат доимий ва ҳақиқий ютуқдан эса, воз кечаётганларига гувоҳ бўляпмиз. Ҳаммасидан ҳам ажабланарлиси, сиз Шом аҳли шунча қирғину вайронагарчилик содир этилаётганини, қўзғолон издан чиқаётганини ва унинг улкан кемаси ёрилишларга учраётганини ўз кўзларингиз билан кўра туриб, миқ этмаётганингиздир. Гўё бу сизга аҳамиятсиздай, гўё сиз айни кема йўловчиларидан эмасдай. Бас, эй Шом аҳли, ғарқ бўлмасидан олдин кемангизни, ҳалок бўлмасдан олдин ўзингизни қутқаринг».

إِنَّهُمْ إِنْ يَظْهَرُوا عَلَيْكُمْ يَرْجُمُوكُمْ أَوْ يُعِيدُوكُمْ فِي مِلَّتِهِمْ وَلَنْ تُفْلِحُوا إِذاً أَبَداً

«Чунки улар сизлардан огоҳ бўлиб қолсалар, сизларни тошбўрон қилурлар ёки яна ўзларининг динларига қайтарурлар ва у ҳолда, ҳеч қачон қутула олмассизлар»  [Каҳф 20]

Роя газетасининг 2019 йил 8 май чоршанба кунги 233-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here