АҚШ Башар Асадни сақлаб қолиш йўлида…

180
0

АҚШ Башар Асадни сақлаб қолиш йўлида…

 (АҚШ ўз малайи Башар Асадни сақлаб қолиш учун Россия, Эрон ва Туркияни ишга солган дейилса, ишонмаганлар бор…)

 “Анадоли” ахборот агентлиги 2019-йил 13-май куни бундай маълумотни эълон қилди:

 “2015-йили Барак Обома АҚШ президенти бўлиб турган вақтда, Башар Асад режимини ҳокимиятда қолдириш учун имконида бўлган барча нарсани қилди. Бу ҳақида Обама даврида Пентогон маслаҳатчиси бўлган Эндрю Эксум АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмита йиғилишида маълум қилди”.

 Унинг сўзларига кўра, Башар Асад режимининг тўсатдан қулаш эҳтимоли пайдо бўлганида, Обама Сурия бўйича Россия билан мулоқотларни бошлашга буйруқ берган.

 Эксум бундай деди: “У вақтда Сурия бўйича Россия билан мулоқотлар ўтказиш фикри Пентагонда қўллаб-қувватланмаган, бироқ, президентнинг бевосита буйруғи келганидан сўнг биз бунинг учун қўлдан келган барча нарсани қилдик”.

 Маслаҳатчининг сўзларига кўра, 2015-йил баҳорида Пентагон АҚШ билан Россиянинг ваколатли махкамалари ўртасида мулоқот уюштирган. “Обама Башар Асад режимининг қулаши Сурияда кенг кўламли тартибсизликларга сабаб бўлиб, (Исроил) хавфсизлигига таҳдид пайдо қилади деб хавотирланган”, — деган Эксум.

 Эксумнинг айтишича, мана шундай хавотирлар сабаб Обама Россия билан мулоқотларни бошлашга буйруқ берган, натижада Сурияда Асад режими иқтидорда қолган”. Иқтибос тугади.

 Бу ҳабар ҳам биз аввалдан айтиб келган бир ҳақиқатни тасдиқлаб турипти, бу ҳақиқат Асад – АҚШнинг малайи, шу сабабли, АҚШ уни сақлаб қолиш учун Сурияга Туркия, Эрон ва Россияни киритди. Бугун ҳам Сурияда бўлаётган ҳарбий, сиёсий ходисаларнинг барчаси АҚШ назорати остида турипти. АҚШнинг мақсади – Сурияда динсиз-дунёвий ҳукуматни сақлаб қолиш. Туркия Асадга қарши чиққан жамоатларни йўлдан уриб, алдаётган бўлса, Эрон билан Россия холис мужоҳидларлар ва халққа қарши уруш олиб бормоқда. Буларнинг бари Асад режимини сақлаб қолиш ва Сурияда илмоний тузумни мустаҳкамлашга ҳаракат қилишмоқда. Женева, Остона, Сочи конференцияларининг барчаси – Сурия халқига қўйилган тузоқ.
Дарҳақиқат, Сурия қўзғолони кўплаб душманлар ва рувайбиза-мунофиқларнинг асл башарасини очиб ташлади!

Абдулҳақ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here