Турк элчиси ифторликни тарк этди

686
0

Турк элчиси ифторликни тарк этди

 Рамазон ойининг 3 куни муфтиёт томонидан уюштирилган ифторликни Туркия элчиси ташлаб чиқиб кетди. У шунчаки чиқиб кетмасдан, бир қатор аччиқ сўзларни ҳам айтиб кетди. Элчи Женгиз Фират бу ишини, ифторликка ўзи билан бир қаторда террористлар ҳам чақирилгани билан изоҳлади. Чунки ифторлик дастурхонига “Сапат” таълим муассасаси директори, гуленчи Орхан Инанди ҳам чақирилган экан. Элчи бундай деди: “Рамазон ойида сиз террорчини таклиф қилмоқдасиз, қанақа муфтийлик бу ўзи? Мен сизларга 35 млн долларлик масжид қурдириб бердим, сиз эса мени террорчи билан бир қаторга қўясизларми? Нима учун бу ерга ФЕТО ташкилоти раҳбарини чақирдинглар. Айтиб қўяй, ё Туркияни танлайсизлар, ёки террористларни…”.  

 Рамазон ойида, исломий бир тадбирда мусулмонлар ўртасида бўлиб ўтган бундай воқеа, албатта жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокама қилинмоқда. Одамлар турли тушунчалар ва ҳис-туйғулардан келиб чиқиб бунга ўз муносабатларини билдиришмоқда. Шу муносбат билан, ақл эгалари деган эътиборда сизларга шу воқеага тааллуқли айрим маълумотларни хавола қилмоқчимиз. Умид қиламизки, бу воқеа бўйича “булар мусулмонлар” деган эътиборда ҳақиқатни топишга ҳаракат қиласизлар.

 Аввало, воқеа ҳақиқатини аниқлаш катта аҳамиятга эга эканлиги сабабли, Эрдоган-Гулен муносабатларига тўхталиб ўтайлик. 2002-йили Эрдоган партияси ҳукумат тепасига келганидан бошлаб Гулен жамоати уни қўллаб-қувватлаган. Ўз вақтида Эрдоган ҳукумати ҳам Гулен жамоатини кучли қувватлаган. Сабаби, ўша вақтда бу иккисига нисбатан АҚШнинг талаби шундай бўлган. Чунки, америкапарастлар ҳукумат тепасига келган бўлишига қарамай, британияпарастларнинг ҳамон суд ва армияга таъсири кучли эди. Шу сабабли Америка ўзига қарашли Эрдоган билан Гуленнинг қувватини бирлаштириб, уларни Британия таъсирини йўқ қилиш учун ишга солган.

 2010-йили бўлиб ўтган референдумда Эрдоганни ғолиб чиқишида Гулен жамоатининг ўрни катта бўлди. Шунинг учун референдумдан кейин хавфсизлик, суд ва прокуратура тармоқларидан британияпараст кадрлар бўшатилиб, улар ўрнига гуленчилар тайинланди.

 Мана шундай қилиб британияпарастлар таъсирини йўқотганидан сўнг АҚШ энди Эрдоган билан Гулен ўртасида ўзаро кураш олиб боришга яшил чироқ ёқиб қўйди.

 2011-йили Эрдоган айрим гуленчиларни сайлов рўйхатидан чиқариб ташлаб, хавфсизлик ва суд маҳкамаларидаги кадрларини ишдан бўшата бошлади. Бунга қарши ўлароқ, Гуленнинг хавфсизлик ва суд махкмаларидаги кадрлари Эрдоганга қарашли вазирлар ҳамда уларнинг фарзандларини коррупцияда айблаб қамоққа олишди. Бироқ, Эрдоган гуленчиларни хизматларидан четлатишга улгирди ва уларнинг ўрнига ўз одамларини қўйди.

 Британияпарастлар 2016-йили ҳарбий тўнтариш қилишга уринишди, бироқ, бу режа муваққиятсиз чиқди. Эрдоган эса ҳарбий тўнтаришда айбни Гуленга юклаб, унинг жамоатини террористик ташкилотлар сафига киритди ва унинг кадрларини британияпарастлар билан бирга қатағон қила бошлади. Шунингдек, бошқа давлатлардан ҳам гуленчиларга қарши курашишни талаб қилди.

 Аслида, Гулен жамоати ҳеч қандай тўнтариш қилган йўқ ва улар ҳеч қандай террорист ҳам эмас. Гулен Ислом динини демократияга мослаштиришга чақиради, демократик қадриятларни тан олиб, яҳудийлар билан динлараро мулоқот бўлиши керак дейди ҳамда уларни мусулмонлар деб ҳисоблайди. Халифаликни барпо қилиш учун ҳаракат қилганларни экстремист ва террорист дейди (эндиликда бу ёрлиқ ўзининг ҳам бўйнига илинмоқда). Қисқаси, Гулен Американинг Исломга қарши мафкуравий курашида хизмат қилади.

 Эрдоган ҳам Гулен каби АҚШнинг хизматкоридир, фақат, услубдагина фарқ қилади. АҚШ Гулендан мафкуравий курашда фойдаланса, сиёсий курашда қурол сифатида Эрдогандан фойдаланади.

 Энди, Эрдоган-Гулен курашининг бир парчаси сифатида турк элчисини ифторни ташлаб кетиши воқеасига келсак, бу ҳолатга нисбатан мусулмонлар қандай мавқеда туришлари керак?

 1. Аввало, шу ва шунга ўхшаш ходисаларни келтириб чиқарётган энг муҳим асосга мурожаат қиламиз. Бу асос – динни ҳаётдан ажратувчи демократик куфр тузумидир. Эрдоган сиёсати ҳам, Гулен жамоатининг ишлари ҳам мана шу демократик тузум доирасида олиб борилади. Шу сабабли, мусулмонлар бу ўринда Эрдоган ёки Гуленни қай бирига ён босишимиз жоиз деб эмас, балки уларнинг икковини ҳам бирдек демократик куфр тузумини тарк қилишга чақиришлари зарур.

 2. Исломга қарши муфкуравий курашда кофирлар ўйлаб топган “динлараро мулоқот”, “мўътадил ислом” каби ғояларни ёйилишини тўхтатиш керак. Эрдоган ҳам, Гулен ҳам шу ғояларни қўлловчилари бўлиб ҳисобланишади, шу сабабли, мусулмонлар уларга бу соҳада эргашмасдан, аксинча, муҳосаба қилишлари керак.

 3. Исломга қарши амалий курашиш учун кофирлар ўйлаб топган “эктремизм ва терроризм” эртакларига кўр-кўрона эргашишни тўхтатишимиз керак. Уларга эргашиб бир-биримизни айбдор қилавермайлик. Унинг ўрнига соф Ислом дини атрофида бирлашайлик.

 4. Элчининг бу ишига қараб туриб, унда исломий шахсияга тааллуқли ҳеч бир нарсани кўра олмадик. Кофирлар ва уларнинг малайлари манфаатлари учун Рамазон ойида жанжал қилиб юрипти, Аллоҳнинг байтини хусусийлаштирмоқда, мусулмонлар ўртасини бўлмоқда… Бироқ, бу сифатлар элчи Фиратнинг ўзигагина тааллуқли сифатлар эмас, балки бу динни демократияга мослаштираётган барча мусулмонлар етакчиларига хос бўлган образдир. Шу сабабли, уларни бундай мункарлардан қайтаришимиз керак.

 5. Мусулмонлар ягона Исломий Давлат соясида яшашлари зарур. Бу давлатни эса кофирлар қулатиб, бўлакларга бўлиб ташлашди. Шу сабабли мусулмонлар бир биримизга элчи жўнатадиган давлатчаларга айланиб қолдик. Фалончининг элчиси бундай деб қўйди, бошқасининг элчиси бундай қилиб қўйди деб, ўзаро душманлашиб юрибмиз. Аслида барча мусулмонлар яна қайта бир давлат сояси остида бирлашишга ҳаракат қилишимиз вожиб.

 Абдулҳакийм

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here