Роҳинга мусулмонлари азоб-уқубатлари давом этмоқда

579
0

Роҳинга мусулмонлари азоб-уқубатлари давом этмоқда

Бунга барҳам беришга фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик қодирдир

Онадўли ахборот агентлигида (ҳижрий 1440 йил 27 шаъбон, милодий 2019 йил 3 май жума куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Мьянма парламентидаги бир депутатнинг айтишича, армия кучлари Аракан вилоятида сўроқ қилиш учун ҳибсга олинган фуқаролардан 7 нафарини отиб ўлдирган.

Жорий ҳафта бошида Мьянма армияси Аракан қишлоқларидан бир неча юз нафар шахсни тўплаб, улар устидан мухолиф этник жамоа ҳисобланган «Аракан қўшини» жамоасига алоқалари бор-йўқлиги борасида тергов бошлаганини маълум қилган эди.

Армия тарафидан берилган баёнотда Мьянманинг Кявк Тан қишлоғида ҳам худди шундай тергов учун 275 шахс ҳибсга олинган.

Пайшанба куни Мьянма парламенти депутати Хим Маунг Лат Онадўли ахборот агентлигига 7 нафар фуқаронинг ўлими ва 8 нафари оғир жароҳатланганини тасдиқлар экан, аскарлар қишлоқликларга улар жанжал кўтаришгандан сўнг ўқ узишди, деди.

«Бу ҳодисадан олдин ҳам бошқа қишлоқдан 4 нафар шахс тергов пайтида ўлдирилганди», деди Хим Маунг.

Депутатнинг маълум қилишича, ҳибсга олинганларни полицияга топшириш тўғрисидаги парламент томонидан қилинган талабни армия писанд қилмаган. Шунингдек, депутат «фуқаролар ўлими бўлиб турибди ва бу қабул қилиб бўлмас ҳол», дея қўшимча қилди.

Маҳаллий ва халқаро манбаларнинг берган маълумотига кўра, 2017 йил август ойидан бошлаб, Аракандаги этник мусулмонлар Мьянма армияси ва экстремист жангарилар томонидан нишонга олиниб, минглаби қириб ташланган… БМТга кўра, улардан 826 мингдан зиёди қўшни Бангладешдан қочқинлик мақоми олган.

Мьянма ҳукумати роҳинга мусулмонларини бангладешлик «ноқонуний муҳожирлар», деб ҳисоблайди, БМТ эса, уларга «дунёда энг кўп репрессияга учраган халқ, дея баҳо беради».

Роя газетаси шарҳи:

Ислом Бирма (яъни Мьянма)нинг барча бурчагига милоднинг 788 йили Ҳорунар Рошид Халифалиги даврида кириб келди, ўша вақтда Халифалик дунёнинг биринчи ва етакчи давлати эди. Азбаройи Исломнинг адолат ва инсофи туфайли Ислом шу зайл бир неча аср давом этди. Мусулмонлар Аракан вилоятида 350 йил (1430м. 1784м.) давомида ҳукмрон бўлиб турдилар. Кейин эса, буддист бутпарастлар Араканни босиб олишди ва Исломни ёмон кўришгани сабабли вилоятда бузғунчилик қилиб, мусулмонларга қарши жиноятлар содир этишди. Мусулмонлардан жуда кўпчилигини, хусусан уламолар ва даъват аҳлини қириб ташлашди. Устига-устак, уларнинг молларини талон-торож қилиб, масжид ва мадраса каби инфратузилмаларини вайрон этишди. Кейин стратегик аҳамиятга эга ва табиий бойликларга тўла ушбу юртга ғарблик мустамлакачилар (хусусан Британия) келди ва мусулмонлар энди буддист роҳиблар томонидан қирғин қилина бошлади. Буддист роҳибларни Британия қўллаб-қувватлаб турди. Улар ҳам мусулмонлардан кўпчилигини ўлдиришди, кўпчилигини юрт ташқарисиги қувиб чиқаришди. Бирма «мустақиллик»ка эришгач, Британия ўзининг Ҳиндистондаги малайлари ёрдамида юртнинг ҳукмронига айланди. Кейин Аракан АҚШнинг Исломга қарши кураши ва Хитойга босим ўтказиш сиёсати учун муҳим минтақага айланди. Америка билан Ҳиндистон – хусусан, бугун Моди ҳукумати даврида – минтақада ўз нуфузларини кенгайтиришга ҳаракат қилишяпти, бу ишда Нобел мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи хонимни ишга солишмоқда.

Шундай қилиб, мусулмонлар бир томондан буддист роҳибларнинг қурбони бўлсалар, иккинчи томондан, мустамлакачи кофир давлатлар (АҚШ билан Ҳиндистон ва Британия) ўртасидаги нуфуз талашув курашида қурбон бўлмоқдалар. Аракан исломий юрт, бунга шубҳа йўқ. Унинг ҳар бир қарич ерини озод этиш мусулмонларнинг бурчи. Шунинг учун ҳам у ердаги мусулмонларни илмонийлар, мушриклар ва буддистлар зулмидан озод этишнинг ягона йўли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиб, Араканни ушбу давлат доирасига қўшишдан иборат.

Роя газетасининг 2019 йил 8 май чоршанба кунги 233-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here