Россиянинг Пенза шаҳри мактабларида ҳижобга чек қўйилди

1068
0

Россиянинг Пенза шаҳри мактабларида ҳижобга чек  қўйилди

 Россиянинг Пенза вилоятидаги 20 ўрта мактабда, ўқув либосига ўзгартиришлар киритилди. Бундан кейин ўқувчиларнинг диний либосда, шу жумладан ҳижобда мактабга келишлари ман этилади. Бу ҳақида Октябр район прокуратураси сайти хабар тарқатди.

Назоратчи мутасадди раҳбарларнинг таъкидлашларича, давлат системаси таркибидаги таълим-тарбия системаси динни ҳаётдан ажратиш асосига қурилган бўлиб, унга мувофиқ  мактаблардаги ҳар қандай диний кўриниш қонунга хилофдир. Прокуратурага кўра,   илмоний таълимга биноан, ўқув даргоҳларида фуқаролар учун диний эътиқодга амал қилиш ҳуқуқи берилмаган.

«Асосий принципларни эътиборга олиб, экстремистик оқимларга қарши кураш мақсадида, шунингдек балоғатга етмаган ўспирин ёшларни ҳуқуқ ва озодлигини ҳимоя қилган ҳолда  туман прокуратураси ушбу 20 мактаб раҳбарлари номига махсус топшириқлар берди», —  дейилади хабарда.

  Янги қоидадаги ўзгартиришларни жорий этиш ва уни назорат килиш мақсадида ўрта таълим  мактабларнинг 12 ходими қатъий равишда огоҳлантирилиб, тартиб-интизомга чакирилди.

Изоҳ:

Ўз юртимизда, мусулмонлар мамлакатида диний либосларимизга чеклов қўйилган бўлса, энди мушрику насоролар яшаётган муҳитдан хафа бўлиш арзимайди.

Ўтган ойда ҳижоб  масаласи бўйича Ўзбекистонда суд жараёни бўлиб ўтиб, мусулмонлар зиёнига ҳукм  чикарилди.

Минг афсус, Яратувчининг бир тоифа фосиқ бандалари ўтириб олиб, Шариат ҳукмини  баҳс мавзуси қилишмоқда, жаҳолатпараст ақидалари билан очиқ ойдин унга қарши чиқиб,  шаръий ҳукмни ҳаётдан четлатишмоқчи.

Расулаллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: – “…Сўнгра бошингизга зўравон султон келади”.

Биз ҳар қадамда ҳокимларнинг зўравонлигига гувоҳ бўляпмиз, улар ўзлари бошқараётган куфр илмоний қонунларини мажбурий равишда бизга татбиқ қилмоқдалар.

Дарҳақиқат, айни замонда динни ушлаш чўғни ушлаш билан баробар бўлиб қолди. Аммо ўша чўғга сабр қилиб қўлимиздан улоқтирмасдан, балки Дин деган омонатни ер юзида машъал шуъласи каби тарқатиш, бизнинг зиммамиздадир. Қаерда бўлманг, қайси ҳолатда бўлманг, агарда Исломнинг биронта қадриятларига путур етаётган бўлса, уни ҳимоя қилишга шошилинг!

Айни шу соатларга, динга хизматчи қилиб айнан Сизни танлагани учун, Дин омонатини посбони ўлароқ айнан сизга раво кўргани учун, Қиёматда чўғ таъсиридан вужудингиздаги чандиқ-жароҳатларни далил-ҳужжат сифатида келтиришингиз учун айнан Сизни ихтиёр қилган Аллоҳга ҳамду сано айтинг! Динингизда собитқадам  туринг! Аллоҳ Меҳрибон ва ўта Одил Зотдир.

Расулаллоҳ (с.а.в.) саҳобаларга шундай дедилар: –  “… Сизлар менинг дўстларимсиз, улар эса менинг ҳабибларимдир..”.

Мунаввара.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here