Трамп Хитойнинг яна 300 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритишни буюрди

101
0

Трамп Хитойнинг яна 300 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритишни буюрди

 АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг яна 300 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Америка савдо вакили Роберт Лайтхайзерга таяниб “Reuters” ва “Bloomberg” хабар берди.  

 Лайтхайзер ушбу жараён ҳақида батафсил маълумот бермаган. Янги божлар ҳақида якуний қарор ҳозирча қабул қилинмаган.

 Унинг билдиришича, қайси маҳсулотларга нисбатан бож жорий этилиши ҳақидаги маълумот душанба, 13 май куни АҚШ савдо ваколатхонаси сайтига жойлаштирилади.

 Бу ушбу ҳафтада Трампнинг АҚШга импорт қилинадиган Хитой маҳсулотларига нисбатан бож киритиш ҳақидаги иккинчи баёнотидир. 10 майдан бошлаб АҚШ Хитойнинг қиймати 200 миллиард долларлик маҳсулотларига нисбатан бож тўлови миқдорини 10%дан 25%га оширган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here