Судан ҳарбий кенгаши: Қонунларнинг асоси шариат бўлиши ҳақида ўйлаяпмиз

409
0

Судан ҳарбий кенгаши: Қонунларнинг асоси шариат бўлиши ҳақида ўйлаяпмиз

Суданда бошқарув ваколатига эга бўлган Ҳарбий муваққат кенгаши мамлакатда янги қонунлар шариатга асосланган бўлиши кераклигини билдирди.

Маълумки собиқ президент Умар ал-Башир ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин, мамлакат бошқарувини ҳарбий кенгаш қўлга олди. Мухолифат етакчилари муваққат ҳукумат тузиш учун ҳарбий кенгашга баъзи талабларни қўймоқда. Уларнинг таклифлари «Озодлик ва ўзгартириш алянси декларация” номи остида бир муддат аввал ҳарбий кенгашга тақдим қилинган эди.

Ҳарбий кенгаш эса бу таклифлар ҳақида «жуда кўп тўсиқлар» мавжудлигини таъкидламоқда. Ҳарбийлар ва мухолифат орасидаги музокаралар мувафаққиятсиз тугаш арафасида турибди.

Ҳарбий муваққат кенгаш номидан сўзловчи Шамсиддин Каббаши матбуотга берган баёнотида мухолифатнинг таклифлари ҳақида умумий келишувга эришилганлигини лекин декларацияда қонунларнинг манбаси кўрсатилмаганлигини билдирди. Унинг ишора қилишича, аслида қонунларнинг манбаси шариат бўлиши керак.

«Шариат ва маҳаллий урф-одатлар Судан қонунларининг манбаси бўлиши кераклиги ҳақида ўйлаяпмиз”, деди Каббаши.

Суданнинг мавжуд конституция ҳам шариатни мамлакатнинг асосий принципи деб ҳисоблайди. Бироқ Башир даврида Шариат қоидаларига деярли ўрин берилмаган.

Бундан бироз аввал Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти Марказий алоқалар ҳайъатининг раиси Шайх Носир Ризо ҳарбий кенгаш аъзоларини Шариатни ҳақам қилишга чақирган эди.

Пойтахт Ҳартумда имомлар, олимлар ва хатиблар иштирокида бўлиб ўтган Судан ҳарбий кенгаши йиғилишида нутқ сўзлаган Шайх Носир Ризо ҳарбий кенгашга шариатни асос қилиш қандай бўлишлигини ва бу борада нима қилиш кераклигини қисқа сўзлар билан аниқ-равшан қилиб, етказиб қўйган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here