Ақш билан Европа ўртасидаги бўшлиқ кенгайиб бормоқда

64
0

Ақш билан Европа ўртасидаги бўшлиқ кенгайиб бормоқда

Руминиянинг Сибиу шаҳрида Европа иттифоқнинг норасмий саммити бўлиб ўтди. Пайшанба куни саммит матбуот анжуманида Европарламент раиси Антонио Таяни Европа Иттифоқининг Хавфсизлик кенгашини тузиш таклифи билан чиқди.

 “Антонио Таяни бундай деди: “Мудофаа сиёсатига тўхталадиган бўлсак, биз учун Хавфсизлик Кенгаши ғояси орқали ташқи сиёсатни мустахкамлаш аҳамиятли, бу Хавфсизлик Кенгашига Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва ташқи сиёсат бўйича олий вакили раҳбарлик қилиши керак”. Шу муносабат билан Таяни “Европа иттифоқи баъзи масалаларда қарор қабул қилишда бир овозликни тўхтатиш керак” эканлигини таъкидлаб ўтди. У: “Биз овоз беришда кўпчиликнинг овози билан қарор қабул қилиш тамоилига ўтишимиз зарур”, — деб қўшимча қилди”. (ТАСС, 09.05.19).

 Европа Иттфоқи раҳбарларининг бундай чақириқлар билан чиқаётганларини сабаби бор, чунки баъзи муҳим масалаларда ЕИнинг айрим давлатлари Европа Иттифоқининг умумий сиёсатига бўйсунмайди, аксинча қаршилик қилишади. Шу орқали бу давлатлар Евроиттифоқда муҳим масалаларда қарор қабул қилишда ўз таъсирларини ўтказишади. Уларнинг аксари Шарқий Европа давлатларидир. Бу давлатларда АҚШ таъсири кучли, АҚШ бу давлатлар орқали ЕИга, унинг ташқи ва ички сиёсатига таъсир ўтказиб келади. Албатта, АҚШ ЕИ ҳолдан тойдиришдан, ҳеч бўлмаганда тийиб туришдан манфаатдор. Шу сабабли ҳам ЕИ раҳбарлари бу кўринишларга чек қўйиш йўлларини излашмоқда

 Бундан ташқари сешанба куни АҚШ Давлат котиби Помпео Германия канцлери Меркел билан режалаштирилган учрашувдан бош  ортиб, Ироққа учиб кетди. Бу дипломатияда жуда қўполлик ва такаббурлик ҳисобланиб, АҚШ билан ЕИ (айниқса Германия) ўртасидаги бўшлиқни кўрсатиб турипти.

 Бу воқеа бўйича Германиянинг “Süddeutsche Zeitung” (07.05.19) газетаси шундай ёзди: “Дипломатия оламида қўполлик ҳам бўлади. Бу ташқи ишлар вазирлари муҳим ҳалқаро учрашувларда иштирок этмаганида бўлади… Сешанба куни АҚШ давлат котиби Помпео канцлер Ангела Меркел ва немис ҳамкасби Хайко Маас билан учрашишига бир неча соат қолганида Берлинга бўлган сафарини тўхтатди. Буни кечириш қийин… немис-америка дўстлиги деб мақталган нарса парчалаб ташланди”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here