Шўро ҳукумати афғон асирларига ҳеч қандай раҳм-шафқат қилган эмас

1122
0

Шўро ҳукумати афғон асирларига ҳеч қандай раҳм-шафқат қилган эмас

 Рус журналисти А. Нуреев афғон жангларида қатнашганлар тилидан қуйидаги маълумотни ошкор қилди:

“1954 йили қонуний тус берилган Женева конвенциясига биноан ҳарбий асирларга эҳтиёткорлик билан, яхши муомала қилиш” керак эди. Бироқ СССР аскарлари ҳар кандай қонун қоидани бузиб, бераҳмликни барча усулларини ишга соларди. Чунки рус сафдошларимизнинг ўчини олиш биз учун ҳар қандай қоидадан устун турарди. “Совет иттифоқи аскарларининг қўлига тушган “душманлар”га нисбатан энг қўпол муомала қилинди. Биз ўз аскарларимизни озод қилиш учун мужоҳидларни асирга олиб кейин алмаштиришимиз лозим эди

Уларнинг тахминий сонини санаш қийинмасди. Айирбошлаш “олтига бир” қоидасига биноан амалга ошар эди, бундан чиқди ҳарбий лагерларда 2500-3000 атрофида “душманлар” сақланиб келган. Аммо уларга нисбатан адоватимиз чексиз эди.  “Қонга қон, жонга жон” қабилида иш юритардик.

Бир ҳодисани мисол тариқасида келтираман; 1981 йилнинг ёз мавсумида Афғонистоннинг шарқий қисмида жойлашган Гардез шаҳрида ҳарбий рейд ўтказилди. Бир гуруҳ десантчилар олти “душман”ни қўлга олишди. Отряд командири уларни штабга олиб боришга буюрди. Аммо биз вертолётда ҳавога кўтарилганимиз заҳоти бош қумондон радиограмма юбориб, “асирларни бўшатиб юборинглар, уларни боқолмаймиз, зарурий  озиқ овқатларни уларга беришни хоҳламаймиз, шунга уларни озод қилинглар” деб қолди. Натижада вертолёт  бортидаги офицерлар уларни қўйиб юборишга қарор қилишди.  Фақат бир муаммо бор эди, вертолёт икки километр баландликка кўтарилган, айнан афғон асирларини деб яна қайтиб ерга қўнишни хеч ким истамасди.. хуллас уларни ўша масофадан ерга улоқтириб юбордик”.

Изоҳ:

Мусулмон вужуди шунчалик жароҳатларга тўлиб тошиб кетдики, санаб саноғига етмайсан. Оғриқли нуқталаримиз кўп, ҳимоя қилуви, нажот берувчи, даволовчи малҳам йўқ – мусулмонинг Султони йуқ. Ҳатто мушрикнинг давлати бор, аҳли насоро дунё узра ҳукмрон, оташпарастлар иззатда, аммо Ҳақ дин вакиллари аянчли аҳволда.

Мьянма, Сурия, Фаластин, Чеченистон, Яман, Шарқий Туркистон ва ҳоказо. Шуларнинг ҳар бири биз учун оғриқли нуқта, бироқ шулар орасидаги энг кўп зулм тортган, зулматга маҳкум бўлгани Афғонистон диёридир.

Афғонлар юртида  зулму ситам шунақа даражада чўзилиб кетдики, айни пайт 50 ёшдан паст афғонистонликлар тинчлик нималиги билмайди,  1 кунгина тинч-осойишта яшашни тасаввурига ҳам сиғдиролмайди..  Қарийб ярим аср мобайнида Афғонистон ёвуз ниятли кучлар ўлжасига, яъни катта давлатларнинг кураш майдонига  айланган.

Юқоридаги ҳодисалар денгиздан бир томчи холос. Худосизликка тарғиб қилган Шўро ҳукумати Афғон юртига бостириб кирди. Энг ачинарлиси Шўро армияси сафида мусулмонлар, хоссатан Ўрта Осиёдан чиққан мусулмон ўғлонлар ҳам бор эди. Ватанпарварлик ғоясини илгари сурган Шўро ҳукумати ўша даврида мусулмонларни ўз мақсадининг қурбонига айлантирган.

Энди диндош биродарларимиз бўлган афғонлар томонидан маълумот берадиган бўлсак, шон шарафи, дини, ватанининг ҳимоясига отланган афғон мужоҳидларини СССР бутун оламга  “душман” деб таништирди ва уларга нисбатан қаттиқ аёвсиз кураш олиб борди.

Нима учун бу гапларни айтаяпмиз?  Чунки айни пайтда ўша золимларнинг меросхўри аталмиш Путин режимининг вакилларини ўзимизга дўст билишимиз катта хато ҳисобланади. Россия ўзининг бузуқ бошқаруви билан хеч качон бизга дўст бўлмаган, ҳар қандай яхшлик замирида катта ифлос мақсади яшириндир,  буни ёддан чиқармайлик.

 Мақолани ўқиб қалбим эзилди, бу хабарни рус журналисти канчалик фахр билан оммага чикаришлиги Мусулмоннинг қарам бўлганлигига ёрқин далилдир. Бир пайтлар зиммий бўлиб биздан мислсиз адолат кўрганлар энди бизни оёқ қилишса- я ?!

Агар бир одил ҳукмронимиз бўлганда эди, золимлар ўз амалининг оқибатидан ҳадиксираб қўрқувга тушарди, журъат этиб, биродарларимизни 2км баландликдан улоқтириб юборишмас эди.

Ёрдамга шошилган ҳар қандай қўлни дўст деб яхши гумон қилмайлик, бир марта чақилган тешикдан такрор-такрор заҳарланиш мўъминнинг иши эмас.

Россия режими  ўз одатини тарк этмаган ҳолда 30 йил ўтгандан кейин Сурияга юриш бошлади, ўзидан кейин вайрона-ю ҳароба айланган шаҳарларни, минглаган қурбонларни тарихда қора ном билан қолдирди, келажак авлод буни унутмайди инша Аллоҳ.

 Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here