Фаластин режими башарасини ўзгартириб ўзини янги шаклда намоён қилмоқда

472
0

Фаластин режими башарасини ўзгартириб ўзини янги шаклда намоён қилмоқда

«Маан» ахборот агентлиги веб-сайти ҳижрий 1440 йил 7 шаъбон, милодий 2019 йил 13 апрел шанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилган:

«Кеча шанба куни Рамаллоҳ шаҳридаги президентлик қароргоҳида Фатҳ ҳаракати марказий қўмитаси аъзоси доктор Муҳаммад Штайе бош вазир бўлган янги ҳукумат Фаластин давлати раҳбари Маҳмуд Аббос олдида қасамёд келтирди».

Роя газетаси шарҳи:

Барчага ойдек равшанки, 1994 йилдан бери бирин-кетин келаётган Фаластин давлати ҳукумати Фаластин аҳлига ҳеч бир соҳада яхшилик келтирмади. Масалан, сиёсий соҳада: яҳуд вужуди ҳамон Фаластин аҳлига зулукдек ёпишиб олган. Иқтисодий соҳада: адолатсиз солиқлар ва золим қонунлар сабабли камбағаллик, ишсизлик ва ёмон шарт-шароит ортгандан ортиб бормоқда. Зеро, айни солиқ ва қонунлар режимга ўз гумашталари билан бирга юрт бойлигини талон-торож қилишларига қонуний тус беради. Соғлиқни сақлаш соҳасида: Бепарволик ва сансалорлик туфайли бу соҳа бутунлай издан чиқди ва бунга ҳукумат касалхоналарини яққол далил қилиш мумкин. Таълим соҳасида: бу соҳа инқироз ва ҳалокатга юз тутмоқда, бунга эса, Таълим вазирлигининг четдан бузғунчи жамиятлар ва бузуқ тадбирларнинг кириб келиши учун дарвозаларини ланг очиб бергани сабаб бўлди. Инфраструктурага келсак, бу соҳа ҳам вайрон бўлди ва бунга юрт бойлигини ўмариш, коррупция сабаб бўлди. Хуллас, истаган соҳангизни сўранг, барчасида аҳвол шу.

Ҳукуматларнинг – шу жумладан, бу сафарги ҳукуматнинг – ўзгариши жамоатчилик фикрини чалғитишга қаратилган, холос. Режим шу орқали ўзини янги шаклда намоён қилиб, яҳуд вужуди билан тинчилик ўрнатишдек хоинона режасини амалга оширмоқчи. Янги ҳукумат аҳволи ҳам ўтган ўн етти нафар ҳукумат аҳволидан фарқ қилмайди. Худди илон эскирган терисини алмаштиргани каби, режим ҳам ҳукуматларини алмаштириб турибди. Демакки, бу режимга асло ишонч йўқ. Асирларни қутқаришда ҳам, асир Ақсони озод этишда ҳам, одамларни оғир турмуш тарзидан халос этишда ҳам бу режимга таяниб бўлмайди. Чунки бу нарсаларнинг асосий сабабчиси унинг ўзи. Шунингдек, яҳуд вужудининг зулму зўравонлигини тийишда ҳам унга таянилмайди. Чунки унинг ўзи шу вужудни мудофаа қилиб, у билан ҳамкорлик қилиб ётибди.

Зулму хорликдан, ёмон турмуш тарзидан, асирларга қўлланаётган қийноқлардан ва Ақсонинг топталишидан халос бўлишнинг йўли бор. Бу йўл Умматда ғайрат уйғотиш ҳамда яҳуд вужудини таг-туги билан йўқ қилиш учун Уммат армияларини жиҳодга сафарбар этиш йўлидир. Ана шунда сабаб йўқ қилиниши билан ор-номуслар ҳам ҳимоя қилинади. Бундан бошқа йўл эса, вақтни беҳуда кетказиш ва ғилдиракни бир жойда айлантираверишдан ташқари, ҳатто Фаластиндаги гуруҳлар ўртасида низо оловини ёқади… ёлғон ҳокимиятлар, ҳукуматлар, мансаблар, сохта номлар талашиб, бир-бири билан қирпичоқ бўладиган гуруҳларга айлантиради… бўлиниш ва парчаланишларига олиб келади.

Шаръий ва амалий йўл мана шу. Бу йўлнинг узун ё қисқалигининг, кимларгадир оғир, кимларгадир енгил туюлишининг фарқи йўқ, ўзгартириш ишида фақат шу йўлдан юрамиз.

Роя газетасининг 2019 йил 24 апрел чоршанба кунги 231-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here