Данфорд: АҚШ кучлари Афғонистонда тинчлик ўрнитилгунига қадар қолаверади

83
0

Данфорд: АҚШ кучлари Афғонистонда тинчлик ўрнитилгунига қадар қолаверади

АҚШ Бош штаби бошқармасининг раҳбари Жозеф Данфорд Америка Қўшма Штатларининг Қуролли кучлари Афғонистонни тарк этмаслигини билдирди.

“Афғонистонда нотинчликлар давом этаётган экан, ўйлайманки, биз терроризмга қарши курашиш учун у ерда кучларимизнинг қолишига эҳтиёж сезамиз”, деди Данфорд конгресда сўзлаган нутқида.

Бироқ АҚШнинг Афғонистон масалалари бўйича вакили Залмай Ҳалилзод бошчилигида АҚШ ва Толибон ҳаракати ўртасида олиб борилаётган музокараларда Толибон тараф барча хорижий кучларнинг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишини талаб қилаётгани айтилади.

Шунингдек, бундан бир неча кун аввал Афғонистон Мудофаа вазирлиги Нангарҳар шаҳрида қирқ уч нафар ИШИД ташкилотининг аъзоси жумладан, ўзбек миллатига мансуб лидерлар ўлдирилганлигини маълум қилган эди.

“Халқаро коалиция кучлари Афғонистон қуруқлик кучлари билан келишган ҳолда Нангарҳарнинг Дежал Сар минтақасида Ишид ташкилотига қарашли машғулот марказларига икки марта ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Бунинг натижасида 43 нафар террорчи ҳалок бўлди. Улар орасида ўзбекистонлик ва покистонлик жангчи қўмондонлар ҳам бор”, дейилади Афғонистон Мудофаа вазирлиги томонидан чиқарилган баёнотда.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, АҚШ кучлари афғон заминида қарийб 18 йилдан буён жанг олиб бормоқда. Бу жанг АҚШ тарихида энг узоқ давом этган жангдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here